Ўзбекистон антикоррупцион ташкилоти директори Акмал Бурхонов “Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларни тергов натижаларини комплекс таҳлили” бўйича ахборотни тақдим этди.
Унга кўра, жорий йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган.
Қайд этилишича, 107 та Соғлиқни сақлаш вазирлиги, 74 та Халқ таълими вазирлиги, 69 та давлат улуши бўлган давлат ташкилотлари, 66 та банк, 64 та Мактабгача таълим вазирлиги, 55 та Транспорт вазирлиги ва бошқа бир қанча вазирлик ва ташкилот мансабдорлари коррупцион жиноят билан қўлга олинган.
Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд сўмлик моддий зарар аниқланиб, шундан 170,8 млрд сўми ёки (28%) ундирилиб, 421,7 млрд сўм Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ томонидан ундирилиши белгиланган.
Манба: Файзбоғ



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ