O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Мени сизга берадиган овозим йўқ!” – Муаззам Иброҳимова

“Мени сизга берадиган овозим йўқ!” – Муаззам Иброҳимова
997 views
20 October 2021 - 13:40
“Ҳар бир номзоднинг сайлов компаниясига 250 000 Евродан ажратилган…” деган постни ўқиб турсам вилоятдан қўнгироқ қилишди:
-Опажон, яна терган пахтамни пулини ололмаяпман. Ўтган галгидек дўқ уриб беринг. Беш кунлигини бермади. Уйда ейишга ҳеч нарсамиз қолмаган. Ҳар доим сизга боғланишга уяламану, бошқа чорам ҳам йўқ.
Уч боласи билан темир дафтарга киритилган, иссиғи қирқдан баланд ўғлига битта дори ололмай қўнгироқ қилган М.га аввалроқ ёрдам бергандим. Яна сим қоқдим. Ўзи айтгандай дўқ урдиму, ўйланиб қолдим. Нега юртдошларим пешона тери эвазига ишлаб топганини кимларгадир ялиниб олиши керак? Ёки
ялинтираётганларни “ейман-ичаман” деган бола-чақаси йўқми?
Шу аёл Тошкентга хақиқат излаб келиб, уч кун кўчада қолиб кетган. Ўшанда ҳам ўғли иситмалаган эди.
Тепадагиларга мазза, уй-жойдан муаммоси йўқ. Боласи аксирса энг зўр профессорлар хизматда.
Чет элдан фалон минг долларга артист чақириб, пиар қилишни ҳам қойиллатдик. Гап 0.13 $ га тақалганда ў(с ёки т) ириб қўяпмиз.
Жаноб номзодлар! Бирортангиз “Сайлов учун бюджетдан ажратлган маблағни шунақа фақир, бечораларга бўлиб берақолайлик” демадингиз. Бермадингиз!
Мени ҳам сизга берадиган овозим йўқ!

Муаззам Иброҳимова

Манба: Facebook