Россия президенти Владимир Путин 25 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди ва уни сайловда ишончли тарзда ғалабага эришгани билан табриклади.
Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати 25 октябрь куни Москва вақти билан соат 12 да хабар берди.
Суҳбат давомида икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик иттифоқчилигини ва ҳамкорлигини ривожлантириш ниятларида собит эканликларини билдиришди.
“Россия президенти, шунингдек, Шавкат Мирзиёевга табрик телеграммаси йўллади”,-дейилади хабарда.
Унинг ортидан Беларус президенти Александр Лукашенко Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади ва режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Ушбу табриклар сайлов натижалари эълон қилинмасидан олдин расмий каналлар орқали эълон қилинди.
Ушбу ҳолатга муносабат билдирган фаол Сардор Салим ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Путиннинг барвақт табриклаши “бутун ўзбек давлатчилигинга тупурганим бор” дегани, деган ёзув қолдирди. Бунга шарх ёзган журналист Зафарбек Солижонов эса Путин ортидан Лукашенконинг ҳам натижалар эълон қилинмасидан олдин табриклашини “ука биз аллақачон битта қайиқдамиз” дегани деб киноя қилди.
Яна бир блогер Фаррух Самарқандий эса ўзининг тармоқдаги саҳифасида “Путиндан сўранглар қани, қайси номзод неча фоиз овоз олди экан?” деган пост қолдирди.
Эслатиб ўтамиз Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижалари 25 август куни Тошкент вақти билан соат 16 да эълон қилинишини билдирган.
Эрк ДП хабар бўлими



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ