(Газ исидан вафот этаётганларга бағишлайман)
Совуқ қарши олар бизни қаҳратон,
Ҳаттоки музлайди юракларда чўғ.
Узоқ вақт отмайди ушбу хира тонг,
Қизиғи, ой ҳамон ботганича йўқ.
Йиғлама, ёшингни бу ватан артмас,
Ким бўлса, шу мазлум халқни кемирган.
Ўрмонда адашиб қолиш ҳам шартмас,
Бизлар ем бўламиз газга, кўмирга…
Баҳорни яқин деб, овуниб, алдаб,
Ётамиз шу ҳолда қўрқувни қувиб.
Бизлар жон бермаймиз жангу жадалда,
Ширин уйқуларда кетамиз, буви…
04.11.2021
Humoyun Fattoh



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
Гулнор (аудиокитоб)
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”