Бу ер қутқарилган, ҳур бўлга
Сочилиб ётибди боқ, насибалар
Агар сен бу ерда чумоли бўлсанг
Ҳеч ким эзмас сени пошнаси билан
Бу ерда зулм йўқ, бироз нарида
Бўлмагани каби худди адолат
Ё телба Ван Гогнинг асарларида
Қўшни яшагандай ҳолатга ҳолат
Бу ерда гул бўлсанг, яшил балкондан,
Солланишинг мумкин пастга энгашиб.
Агар денгиз бўлсанг, ой тўлганида
Чиқишинг мумкиндир соҳилга тошиб,
Бу ерда ари хам, ниначи ҳам – шахс
Ҳар ким соғ, кўрмайсиз бунда ҳакимни
Бу ерда давлат йўқ, пул ҳам йўқдир, бас –
Сотиб ололмайсиз бунда ҳеч кимни!
Муҳаммад Солиҳ
2021



Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Гулнор (аудиокитоб)
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Нейзен Тевфиқ ҳақида
Gulnor (8-qism)