1. Шимолий ва шимолий-шарқий йўналишларда, хусусан, Нежин, Иваница, Тростянец аҳоли пунктларида жанговар ҳаракатлар давом этмоқда. Чернигов мудофааси ҳам тўхтагани йўқ.
2. Киевни мудофаа қилаётган қўшинлар туркуми душман ҳужумларини қайтариб, эгалланган марраларни қўлда сақлаб қолмоқда.
3. Жанубий йўналишдаги оператив кучлар туркуми Украина давлат чегарасини, денгиз соҳили, аэродромлар ва ҳаётий муҳим инфратузилма объектларини муҳофаза қилмоқда.
4. Чернигов вилоятининг душман томонидан вақтинча эгалланган ҳудудларида ўрис қўшинлари ўз қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникасини одамлар яшаётган уйлар ва қишлоқ хўжалиги объектларига бекитиб олган. Ўрис ҳарбийлари уяли алоқа минораларини ишдан чиқаришмоқда.
5. Херсон вилоятида фуқаро кийимини кийиб, Николаев томон йўл олган ўрис ҳарбийлари фош этилди.
Қисқаси, босқинчи ўрис қўшинлари мана икки ҳафтадирки, бирор-бир стратегик аҳамиятга эга муваффақиятга эриша олгани йўқ.
Шунингдек, олинган маълумотларга қараганда, Украина Қуролли Кучлари томонидан ўрис самолётлари тинимсиз уриб туширилаётгани боис Россиянинг мақталган ҳарбий-ҳаво кучлари учувчилари орасида исён кўтарилиб, жанговар парвоздан бош тортиш ҳолатлари кузатилган. Ўрис қўмондонлиги бундай учувчилар ўрнига учувчиликка ўқиётган курсантларни жангга юборишни режалаштиргани ҳақида гап юрибди.
Польша Украинага ўз самолётларини топшириши билан боғлиқ муаммо ҳам деярли ҳал бўлди.
Истеъфодаги подполковник Шокир Долимов



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ