Кенглиги етти метр, баландлиги икки метр бўлган мавҳум шакллардан иборат тасвир шиддатли тартибсизликлар саҳнасини жонлантиради, бу ерда гумбазли томлар, қулаб тушган фигуралар ва қўллар тувалдан отилиб чиқади.
“Бухорони бомбалаш” – собиқ диссидент ўзбек рассоми Вячеслав Охуновнинг 1987-йилда бўлиб болшевикларнинг 1920-йилда худди шу номдаги афсонавий Ипак йўли қалъасига қонли ҳужуми – Бухоронинг сўнгги амирини тахтдан олиб ташлаган ва коммунистик назоратни таъминлаган ҳаво ва қуруқлик операциясини тасвирлайди.
Ўтган ҳафта мазкур санъат асари Ўзбекистондан ўттиз йилдан ортиқроқ муҳожирликни якунлаши ва Тошкентдаги давлат санъат музейидаги кўргазмада ўз ўрнини топиши керак эди.
Аммо бу содир бўлмади ва асарни Нью-Йоркдан Ўзбекистонга олиб келган Охунов музейга ташриф буюрганида, у ўзининг асарини целлофан билан ўралган ҳолда кўрди.
“Улар турли баҳоналарни ўйлаб топишди, масалан, музей кўргазмадан олдин асарни ҳужжатлаштиришга улгурмаган. Лекин кўргазмага менинг бошқа расмим – шоир Абдулҳамид Чўлпон портрети киритилгани учун бундай эмаслигини билардим”.
Охуновнинг кўргазма режалари нима учун бирданига ўзгаргани ҳақида ўз тахмини бор.
“Эҳтимол, бу ерда Россияга хайрихоҳ бўлган ва Москвани ғазаблантиришни истамайдиган амалдорлар бор”, деди у Озодлик билан суҳбатда.
“Эҳтимол, улар илгари ҳеч қачон самолётларни кўрмаган шаҳарга болшевиклар қандай бомба ташлаганини акс эттирувчи расм Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳозирги вазиятни эсга солади деб ўйлашгандир”, деди Охунов.
Мураккаб тарих
Охунов асари бўйича яққол қарама-қаршилик Россиянинг Марказий Осиёдаги мустамлакачилик мероси ҳақидаги мунозаралар 2022-йилнинг февралида бошланган Москванинг Украинага ҳеч қандай сабабсиз ва қонли бостириб кириши туфайли одатдагидан ҳам шиддатлироқ бўлган бир пайтда юзага келди.
Марказий Осиё ҳукуматлари одатда Москва бўйинтуруғи остидаги тарих даврларини қайта кўриб чиқиш бўйича оммабоп талабларни қондириш ва муҳим ва баъзан инжиқ шерик бўлиб қолаётган мамлакатни безовта қилиш ўртасидаги қийин чизиқни босиб ўтади.
Аммо Москва давлатларни тарихий воқеаларга яқин ҳамкорлари деб билишини очиқ танқид қилиши камдан-кам учрайди, дейди Санкт-Петербургдаги Европа университети тарихчи ва антропологи, Марказий Осиёга ихтисослашган Сергей Абашин.
“Айни пайтда бизда Украинадаги уруш борасида Кремл анча ҳиссиётли, лекин улар барибир маълум даражада прагматикдир, шунинг учун мен Россиянинг бирон бир расмийси ёки ҳатто элчихонаси Охуновнинг асарига нисбатан эътироз билдирганига шубҳа қиламан”, деди Абашин Озодлик билан суҳбатда.
Шу билан бирга, Абашиннинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева бевосита алоқадор бўлишига қарамай, Ўзбекистоннинг қайсидир юқори мартабали амалдори санъат асарига нисбатан “эҳтиёткорлик қилишга қарор қилган” ҳам бўлиши мумкин.
Ўтган асрнинг биринчи ярми Ўрта Осиё баҳсли тарихга бой бўлди – чор ҳукмронлиги давридаги қатағонлардан тортиб, 1930-йилларда Қозоғистонда 1 миллиондан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган давлат томонидан уюштирилган очарчилик ва Марказий Осиёнинг баъзи етакчи зиёлиларини йўқ қилган сталин репрессиясигача.
Болшевиклар томонидан Бухоронинг шаҳар ичида амирга қаршилик кўрсатиши билан қўлга киритилиши, минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган зарба ва даҳшат, ҳаво ва қуруқлик ҳужуми бу даврнинг яна бир драматик воқеасидир.
Eurosaia.net ахборот сайти операциянинг юз йиллигига бағишланган мақоласида операция раҳбари, Қизил Армия қўмондони Михаил Фрунзе ҳозирги Бухорода ёвуз шахс сифатида тилга олинишини таъкидлаган.
“У, айниқса, ёш авлодлар орасида портлаш натижасида шаҳарнинг реконструкция қилинган Арк, сон-саноқсиз тарғибот суратлари ва фильмларида ёдга олинган қалъани вайрон қилган одам сифатида танилган”, — деб ёзади Eurosaia.net.
Охунов Озодлик билан суҳбатда давлат музейининг янги директори ўринбосари, россиялик Михаил Овчинниковнинг асарни кўргазмага қўймаслик қарорида қўли бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Овчинников аввалроқ 2022-йил февралида Кремл босқинидан кейин АҚШ санкциялари остида қолган россиялик олигарх Виктор Вексельберг томонидан асос солинган Санкт-Петербургдаги Фаберге музейида ишлаган, дея таъкидлайди Охунов.
Тошкентдаги музей бу борада ҳеч қандай баёнот бермаган.
Аммо Охуновнинг айтишича, цензура унинг суратга қизиқишнинг ортишига олиб келди.
“Ҳамма мендан буни қандай кўришларини сўради”, дейди у кулиб.
Ўз ҳикоясига эга асарлар
Ҳақиқат нима бўлишидан қатъий назар, “Бухорони бомбардимон қилганларида” ҳам, Охуновнинг қатағон қилинган ўзбек шоири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон портрети ҳам – (ўтган ҳафта кўргазмада пайдо бўлган) – бугунги Ўзбекистон, шунингдек, Москванинг минтақадаги мероси ҳақида нимадир ҳикоя қилади.
“Бухорони бомбалаш” асари Михаил Горбачёвнинг гласность (ошкоралик) сиёсати бадиий ифода учун кенгроқ имконият яратган бир пайтда чизилган ва Охунов уни Лондонга олиб боришдан олдин – коммунизмпараст рассомлар норозилигига қарамасдан Тошкентда намойиш қилишга муваффақ бўлган.
Кейин уни АҚШга олиб кетган қариндошига берди ва у ўтган ойгача у ерда қолди.
Бироқ, Ўзбекистон мустақилликка эришганида, бу сурат Тошкентда унчалик яхши қабул қилинмади.
Бунга Охуновнинг Ўзбекистондаги илк президентлик сайловларида Каримовга қарши чиққан машҳур, мухолифатчи ёзувчи ва шоир Муҳаммад Солиҳ билан яқин дўстлиги сабаб бўлган.
Солиҳ сайловларда Каримовга ютқазди ва Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди.
Кейинчалик у сиёсий айбловлар билан терроризмда айбланиб, сиртдан ҳукм қилинди.
Охуновнинг Солиҳга совға қилган Чўлпон портрети сайловдан сўнг ғойиб бўлди.
“1988 йилда Солиҳ Ёзувчилар уюшмаси котиблигига сайланди”, деб эслайди Охунов.
“Унинг янги кабинетидаги биринчи ҳаракатларидан бири Ленин портретини тушириб, унинг ўрнига мен чизган Чўлпон портретини қўйиш бўлди. Ҳатто ўша пайтда [гласность даврида] бу жуда жасоратли иш эди. Коммунистлар роса асабийлашди.”
2009-йилда Охунов Истанбулдаги кўргазма чоғида эски дўсти Солиҳ билан учрашди.
У ватанга қайтганида, Охуновга расмийлар энди чет элга чиқа олмаслигини маълум қилишган.
Бу сафарга чиқиш таъқиқи Каримов вафоти ва Ўзбекистоннинг амалдаги раҳбари, Каримовнинг ислоҳотчи вориси Мирзиёев ҳокимиятга келгунига қадар кучда қолди.
Чўлпон портретини топиш ва ҳар иккала асарни Тошкентда кўргазмага қўйиш бўйича таклиф бироз аввал бошланган ва унга Германияда жойлашган “ЮЗУК” ўзбек маданият жамоаси бошчилик қилган.
Уларнинг саъй-ҳаракатлари кейинчалик отасининг маъмуриятида лавозимни эгаллаган ва ўз сиёсий таъсирини санъат ва маданият ишларини тарғиб қилиш учун қўлланаётган 38 ёшли Мирзиёева раислигидаги жамғарма томонидан қўллаб-қувватланди.
Ниҳоят, портрет шу йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳридан топилиб, март ойида ЮЗУК ходими Дилбар Ғаффоровага топширилди.
Ғаффорованинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, Чўлпон портрети Тошкентдаги Ёзувчилар уюшмаси деворига осиб қўйилганидан бери камида етти соҳибидан ўтган.
“Тувалда тешик, қалин чанг қатлами ва яна бир тупроқ қатлами бор эди. Картина музейга топширилгунга қадар Охуновнинг уйига олиб бордим. У расмни кучсиз эритма билан тозалаган”, – дейди Ғаффорова.
Охуновнинг Озодликка айтишича, у Мирзиёев даврида қандайдир ижобий ўзгаришлар бўлган, деб ҳисобласа-да, кўргазма атрофидаги вазият унинг мамлакат қайси йўналишда кетаётгани ҳақидаги пессимизмини кучайтирган.
“Ислоҳотлар жуда қийинчиликка дуч келмоқда. Коррупция жуда кучли. Ўзгаришларга қаршилик кўрсатиш катта муаммо”, — дейди у.
Chris Rickleton
Озодлик радиоси