Андижондаги “акрамийлар” исëни деб номланган қонли қўзғолонни бостиришда фаол иштирок этгани учун мукофотланган¸ узоқ вақт мобайнида сиëсий фаоллар ва мустақил журналистлар назоратини амалга ошириб келган ДХХ полковниги Илья Васильевич Пягай ўз вазифасидан олиниб пенсияга чиқарилган.
Ўзбекистондаги сиëсий кайфият ва ҳаракатлар назорати билан шуғулланган Илья Васильевич Пягай ҳақида интернетда жуда оз билги бор. Пягай 2003 йил март ойида Ўзбекистан Ички ишлар вазирлиги терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари мақомида Озодлик радиосига суҳбат берган. Суҳбатда у журналистларни кўчада калтаклаганларга чора кўриш ҳақида ваъда беради.
Шундан кейин у ҳақдаги маълумот 2016 йил санасида мавжуд. ДХХ ходими Пягай Ўзбекистон президентининг ПФ 4770 қарори билан Ватан ҳимоячилари куни муносабати боис мукофотланади.
Ўзбекистонда “Озод деҳқонлар” оппозицион партиясини 2003 йилда тузган сиëсат арбоби Нигора Ҳидоятова “Пягай менинг ва умуман бутун сиëсий мухолифатнинг душмани эди” деб таъкидлади.
“ У Каримов диктатура режимининг астойдил қўриқчиси сифатида менга қамоқ билан таҳдид қилган эди. Мен уни ИИВ тизимидаги мент деб ўйлаган эдим. Аслида у ИИВ тизимига ерлаштирилган ДХХ ходими экан”.
Ҳидоятованинг яна айтишича Пягай 2005 йил Андижондаги диндор тадбиркорлар кўтарган исëнни бостиришда жнобозлик қўрсатган:
“Андижон исëнини бостиргани учун 2006 йили Каримов уни “Шуҳрат” ордени билан тақдирлади. Андижон воқеалари Пягайнинг сиëсий мухолифат¸ инсон ҳуқуқ фаолларини бартараф қилиши учун кенг йўл очди. “Мен Пягай билан шахсан кўришганман. Ëқимсиз одам эди. Унинг маҳкумларни қийнашда шахсан қатнашганига гувоҳлик бера оламан”деган Ҳидоятовага кўра, айнан Пягай ташаббуси билан А. Малик ва Б. Абдуллаев сингари типлардан Ўзбекистон мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳни обрўсизлантириш учун самарали фойдаланилган.
Пягай хозир қамоқда бир умрлик жазо ўтаëтган собиқ СНБ генерали¸ Ўзбекистон қахрамони СНБ раисининг собиқ биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломов раҳбарлиги остида ишлаган. Мирзиëев иқтидорга келгани ортидан Ғуломов қамалган 2017 йилда Пягай ҳам бир муддат жиноят иши фигуранти сифатида ҳибсда ўтирган.
Ҳукуматдаги катта лавозимда ишлаган манба иддаосига кўра “Пягай Россия манфаатларига хизмат қилганликда” айбланган. Аммо у 2018 йилда сирли равишда қамоқдан озод қилинди ва ДХХдаги вазифасига қайтди. Манбаларга кўра уни ҳибсдан жорий президент қудаси ва Саида Мирзиёеванинг қайнотаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари Ботир Турсунов чиқариб олган.
Илья Васильевич Пягай билан биргаликда ДХХ экстремизмга қарши кураш бошқармаси бошлиғини Санжар Саидов ва прзеидент адмнстрациясида “диний масалаларга маъсул” бўлган Дилшод Эшнаев ҳам ишдан олинди.
Ҳукуматдаги бир манба иддаосига кўра¸ “Ўзбекистонга сиëсий ислом хатари ҳақидаги Туркия истихборати сиздирган ҳужжатлар” бу ишдан олишларга сабаб бўлган.
Манба: Элтуз