O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистон ЭРК Демократик Партияси Баёноти

Ўзбекистон ЭРК Демократик Партияси Баёноти
27,591 views
26 November 2023 - 22:19

Бир неча йилдир Ўзбекистон ЭРК Демократик партиясининг Бош Котиблиги вазифасини адо этаётган партия фаоли тилчи олим Бахтиёр Исобек партиянинг Марказий Кенгашига мурожаат қилиб, уни ўз вазифасидан озод қилишларини илтмос килди.

Маълумки, ЭРК партиясининг Бош Котиби профессор Отаназар Ориф оилавий машаққатлар ва соғлиги ёмонлашгани сабабли партиядаги ишини бажараолмагандан кейин унинг вазифаси Бахтиёр Исобекка топширилганди. Фақат Мирзиёев режими аввалги Котибга ўтқазган бутун тазйиқ тақибни янги котибга қарши ҳам айнан давом эттирди.
Бу босим ва руҳий тазйиқларга дош бераолмаган Бахтиёр Исобек бундан бир хафта аввал хастахонага тушган. Унинг телефонда билдиришича ўзига қарши уюштирилаётган фитнада ҳудди аввалги котибга бўлгани каби унинг аёлини қўлланаётганларини эътироф этди.

“Мен шу ўтган 4 йил ичида Котиб ўлароқ ҳеч нарса қилаолмадим, тўғрироғи, ҳеч нарса қилдирмадилар. Бутун телефон суҳбатларим тингланади. Мана энди оиламни ҳам нега қарши ишлата бошлашди. Шунинг учун бу самарасиз вазифамдан мени озод қилишларингизни илтимос қиламан. Аммо ЭРК партияси сафидан чиқмайман”, деди у.

ЭРК Демократик Партиясининг Марказий Кенгаши ҳурматли олимимиз, партиямиз фаоли Бахтиёр Исобекнинг соғлиги ва ҳаётига қарши пайдо бўлаётган таҳликаларни ҳисобга олиб, уни Бош Котиблик вазифасидан озод этишга қарор қилди.

26.11.2023

Тошкент