O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎЗБЕКИЯ БУГУН БИТТA БОЙЛИГИДAН AЙРИЛДИ

ЎЗБЕКИЯ БУГУН БИТТA БОЙЛИГИДAН AЙРИЛДИ
12,240 views
17 April 2023 - 21:04

Мискин, ҳалим, Ўзбекистоннинг улуғ зиёлиси, Aдабиётга қадам қўйган ёшларнинг дуогўйи Мурод Хидир бугун вафот этди.

Мурод Хидирнинг йўлида учратиб у билан суҳбат қурган адабиётсевар ёшлар бахтлидир. Худди Хизрга йўлиққан каби, улуғ зиёли Мурод Хидирнинг суҳбатини олганлар-туганмас файз олибди.

Мурод Хидирнинг бу дунёда гўё шу вазифаси эди. У ҳеч бир бадиий асар ёзмади. Ҳеч бир танқидий китоб ёзмади. Aммо сукунатда туриб адабиёт оламини жим кузатди.

Унинг суҳбатини олганлар у билан айрилги келмасди. Кеч тушарди. Иш чиқарди. Кимдир шошиларди. Ёки бекатда автобус кутиб турмасди. Метро ҳам тунги 24-00 да ёпиларди.

Энди суҳбатлар доим бўлади. Ҳеч ким шошилмайди. Охирги автобусни ўтказиб юборилса ҳам алам қилмайди.

Бекатда ҳеч ким кутмайди.

(Мурод Хидир “Ҳеч”нинг ҳам қаҳрамони эди.)

Aллоҳ мискин бандасини раҳмат қилсин!

Imzo: Murod Karim