ХХ асрнинг улкан шахсиятларидан бири, умумтурк адабиётининг улкан вакили, шоир, публицист, таржимон устоз Муҳаммад Солиҳнинг 12 томли Куллиёти Туркияда чоп этилгани хақида хушхабар тарқалди.
Юксак шеърият соҳиби “Кафка даражасидаги” (С.Толибов ибораси) улкан публицистнинг Куллиёти барчамизга муборак бўлсин!
Ўтган йили устознинг қозоқ тилидаги шеърий китоби Олмаота шаҳрида чоп этилгани ҳақида хушхабар келган ва камина ушбу тўплам хусусида “Дунёда эрк бордир шеърият деган” номли тақриз -мақола битган эдим. Ўша мақола қозоқ тилига таржима қилиниб Қозоғистон интернет – сайтларида эълон қилинган эди.
Бугунинги тезлашган ва шиддатли замонда бир куни уйғониб, ижтимоий тармоққа кирсак: “Ўзбекнинг содиқ ва шарафли ўғлони М. Солиҳ Ватанга қайтибди” деган хушхабарга кўзим тушса сира ажабланмас эдим. Чунки у киши барчамиздан кўра шу Ватанда яшашга ҳақлидир.
Hasan Xolmirza Goyib



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ