O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида тафтиш

Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида тафтиш
134 views
14 June 2016 - 3:55

алишер навоийЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида молиявий хўжалик фаолияти юзасидан текшириш ўтказишган.

Текширув давомида институт мансабдор шахслари бюджет интизомини бузиб, 2012-2014 йиллар ва 2015 йилнинг 9 ойи давомида бюджетдан ажратилган жами 118 млн. сўм пул маблағларини мақсадсиз ортиқча сарфлаганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий Университетининг №07-4265-сонли эксперт хулосасида институт томонидан 2012-2014 йиллар ва 2015 йилнинг 9 ойи давомида тадқиқот учун бюджетдан ажратилган 284 млн. сўмлик 6 та илмий тадқиқот лойиҳалари салбий баҳоланди. Ушбу пул маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Мазкур тадқиқот натижасида Алишер Навойининг Лайли ва Мажнун, Садди Искандарий, Фарход ва Ширин, Ҳайрат-ул Аброр ва Саббаи Сайёр достонлари 2006 йилда Ғофур Ғулом номидаги нашриёт матбаа ижодий уйи томонидан Алишер Навойининг ўн жилдлик тўла асарлар тўпламининг олтинчи жилдида Ҳайрат-ул Аброр, Фарход ва Ширин, маъсул муҳаррир Иброҳим Ҳаққул бўлган етинчи жилдида Лайли ва Мажнун, Сабаъи-сайёр, саккизинчи жилдида Садди Искандарий ҳамсалар маъсул муҳаррири Вахоб Рахмоновларнинг ижодий меҳнати сўзма-сўз кўчирилиб нашр этилганлиги, ҳамда 2013 йилги ҳамсаларни нашр этилишида Ўзбекистон Республикасининг 20.07.2006 йилги Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги Қонун талабларига риоя этилмаганлиги аниқланган.

Ҳозирги вақтда жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маъсул муҳаррир Сайфиддин Рафиддинов фаолияти тафтиш этилмоқда.

Қайд этилган қонунбузарлик 2013 йилда Ғофур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан нашр этилган.

ЎХҲ хабарлар бўлими