Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Рустам Қосимовни ишдан “шармандали тарзда” ҳайдади.
Элтуз нашрининг ҳукуматдаги ўз манбасига таяниб маълум қилишича, президент қарорига Рустам Қосимовнинг жамоат ташкилотлари билан ишлашда қўйган хатолари, айниқса, Сурхандарё давлат университетининг собиқ ректори Хидирназар Аллақуловни ўз вазифасига қайта тикламагани сабаб бўлган.
Сурхондарё университети ректори лавозимига 2002 йили тайинланган профессор Аллақулов 2004 йилда бу лавозимдан ўша пайтда Олий ва ўрта махсус таълим вазири бўлган Рустам Қосимов томонидан бўшатилган эди.
Профессор Аллақулов ҳақиқат излаб БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига арз қилади.
Қўмита 2017 йил августида Хидирназар Аллақуловнинг ҳуқуқлари бузилгани ҳақида хулоса чиқарган.
Профессор Аллақулов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси хулосасини олгач Мирзиёевга ва унинг давлат маслаҳатчиларига 8 марта ёзма ва 3 марта видеомурожаат қилган, бироқ жавоб олмаган.
“Ўшанда президент Рустам Қосимовга “шу одамга иш бериш керак,” дейди. Бироқ Қосимов: “Э бу ғирт ғалвали одам, иш бериш керак эмас бунақа мижғов одамларга,” дея маслаҳат беради. Қосимов ўзи ишдан олган одамини яна қайта ишга тикланишига тиш тирноғи билан қарши эди,” деган Элтузнинг ҳукуматдаги манбаси.
Рустам Қосимов эгаллаб турган бошқа вазифалари, жумладан Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректорлигидан ҳам бўшатилган.
Хидирназар Аллақулов эса “Ҳақиқат ва Тараққиёт” социал-демократик партиясини расман рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
8 март куни “Ҳақиқат ва Тараққиёт” партияси қурултойида профессор Аллақулов партия раиси этиб сайланди.
Партия шу йил октябрь ойида кутилаётган президент сайловида ўз номзодини илгари суришини маълум қилган.
Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ўзбек мухолифатининг ватанга қайтишига қарши экани, мухолифат мамлакат ичкарисидан чиқиши кераклигини айтган.
Лекин ҳозиргача биронта ҳам янги сиёсий партия рўйхатга олингани йўқ.
Эрк партияси матбуот бўлими



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ