O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

АНДА ЖОНИМ ҚОЛДИ

АНДА ЖОНИМ ҚОЛДИ
1,196 views
23 April 2021 - 10:18

Андижонда Бобур ҳазратим болалигида бир муддат яшаган уй деб айтиладиган жойга бордик. Таъмирда экан. Очмади қоровул. Минг илтимослар билан , узоқдан атай келганимизни устозим тушунтирдилар. Қоровул ”қашқадарёдан атай келган” киши ким экан деб, эшикдан бошини чиқариб қаради. Шу ҳолда бир муддат туриб қолди. Ё кўзига ғалати(овсарроқ )кўриндим, ё… Ҳарқалай ҳайратида давом этиб эшикни очди. Манзара дилни яйратадиган аҳволда эмас..мендан-да ғариб..

Сернақш устунли, қубба шифтли айвонда товуқлар, куркалар парвосиз сайр қилиб юрибди. Улар билмайди-ку, замонлар олдин бу ерда шуҳрати не қадар жаҳонгир бу жойни маскан тутганини… Улар ҳайвон… Биз аммо ОДАМ… Хоналарнинг ҳаммасини очиб кўрдим: Бобур ҳазратим бордек гўё! Марҳабо, ҳуш келдинг.. дея менга шу хоналарнинг биридан пешвоз чиқадигандек…

Бир муддат.. бир муддат.. ҳаёл учса денг..

Бирпасдан сўнг кўз олдимда Бобур ҳазратимнинг сиймолари яққол туриб қолганини ҳис қилиб, уч-тўрт қадам юриб ўша тасвирни тусмол қилиб юриб кетаверибман. Устоз шу жойда эсдаликка суратга олишларини айтганда ҳушим сал ўзимга қайтди..

Ҳазратнинг сиймоси изтиробли эди, дардли эди..

Ажаб-ажаб!

Буюк қудрат ҳам буюк армонни маҳв қилолмас эканда, ҳазратим..

Шу уйда бола қалбингиз билан на гўзал орзуларни, на буюк мақсадларни тарҳини чизган экансиз, ҳазратим… Қоровул ҳамон мени кузатишда бардавом! Умрида учратган аёллар ичида ғалатирооооғи эканимга шубҳа йўқ..

Уҳҳҳ.. Анда жоним қолди маним…

Хуршида Атауллоҳхон