O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ушбу ҳақиқатни халқ билса бўлди

Ушбу ҳақиқатни халқ билса бўлди
233 views
28 September 2012 - 15:04

Бу хатни ёзишимдан мақсад ҳукуматимиз томонидан одамларнинг таъбир жоиз бўлса худди қўйдек пахта далаларига ҳайдаши бўлди. Биз яшайдиган туманда пахта териш муносабати билан бозорлар 10 сентябрдан расман ёпилган бўлсада, лекин бизнинг бозор ишлаётганди.

Шунга қарамасдан 28 сентябрдан бозоримиз умуман ёпиб қўйилди. Савдогорлар бозор атрофидаги кўчаларга кўчирилган, нима эмиш бозор кеч соат 18.00 дан ишлармиш.

Бундай ҳолат қолган шаҳарларда ҳам кузатилаяпти. Бундан ташқари Ўзбекистон қонунларида тадбиркорларлар давлат ҳимоясида дея баралла жар солаётган ҳукуматнинг  ўзи тадбиркорларни пахта теримига мажбурий жалб қилмоқда. Агар пахта теришга бормасанглар савдо қилмайсизлар, дағдаға ҳам қилмоқда. Яна бир гап ҳаммага маълумки, ўқитувчилар оммавий равишда паҳта теримига жалб қилинмоқда.

Бир таниш ўқитувчи бор эди. 6 ойлик ҳомиладор бўлишига қарамай, пахта теришга олиб кетилди ва ўша куни шифокорлар текшируви билан орқага қайтарилган. Ўша ўқитувчининг айтишича улар борган жойда на ичишга яроқли сув на да бошқа шароит бор экан. Ҳозир деярли ҳамма жойда аҳвол шу.

Бунга ортиқ кўз юмию бўлмайди, 4 миллион тонна пахта учун 4 миллион одамнинг тинчини бузиб, халқнинг нафратига сабаб бўлмоқда бизнинг ҳукумат. Бунисига нима дейиш мумкин: газ ва электрни гапирмаса ҳам бўлади, одамларнинг сабр косаси тўлди, нима қилишга ҳам бош қотган.

Намойиш қилайлик десак ўзингизга яхши маълум, Ўзбекситонда бунинг иложи йўқ ҳозирча. Аммо инсонларга кўчага чиқ дейилса чиқадиган бўлиб турибди ўзи. Сизга яхши маълумки кадрларни ишга жойлаштириш масаласида ҳам етарли муаммолар бор. Шу йил ўқишни битирган, мен билан бирга инситутни битирган 55 та курсдошимнинг бор йўғи 10 % ишга кирган у ҳам бўлса ўзингизга маълум йўллар билан (яъни пора бериб).

Ҳукумат ўтган йили 1 миллион кишини иш билан таъминладик, дея жар солди. Зеро ўтган йили ўқишни битирганларнинг 70% ишсиз, улардан кўпи иш топиш учун чет элларга мардиклорлик қилиш учун кетмоқда. Илтимос шу ёзганларимни мақола тарзида эълон қилсангизлар. Буларнинг барчаси ҳақиқат фақат исмимни ёзмангизлар, ушбу ҳақиқатни халқ билса бўлди….

 

W-F