Бисмиллоҳир Раҳмони Роҳийм
Ассалому алайкум азиз ака-укалар, опа-сингиллар!
Мен барчангизни дунё мусулмонларининг улуғ байрами бўлмиш ИЙДИ ҚУРБОН ХАЙТИ байрами билан чин юракдан муборакбод этаман.
Барча аразлашган дўсту-биродорлар, ака-укалар, опа-сингиллар ўзларининг хамжихатлигини ва меҳр–оқибатларини яна–да мустаҳкамлашларини АЛЛОҲимдан сўрайман,
деб сизларга хурмат ва эхтиром ила Абдуқодир Сатторов
Аё-дўстлар, барчага, ийди Қурбон муборак,
Оллоҳ ўзи айлаган – лутфу эхсон муборак!
Оллоҳ бизни мукаммал инсон қилиб яратди,
Кўрку, чирой, салобат, тан бирла жон муборак!
Парвардигорнинг берган нози неъмати бисёр
Барча инсонлар учун бундай имкон муборак!
Ул Мухаммад Мустафо умматим деб чақирсин,
Умматликка муносиб шараф ва шон муборак!!!


Mubashshir Ahmad: So’nggi voqealar haqida so’nggi so’z
ИИВ Мубашшир Аҳмадга қидирув эълон қилингани хақидаги ахборотни жойлашда техник хатога йўл қўйилганини билдирди
Қудрат Бобожон: Учрашганда
МУҲАММАД СОЛИҲ: ҒОЗИЙ ДАРАХТ
Гўзал БЕГИМ: ВАТАНИ ҚЎЛИДАН ТУШГАН ОДАМНИНГ