O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Глас народа” хужжатли фильми Ўзбекистонда жадаллик билан тарқалиб бормоқда

“Глас народа” хужжатли фильми Ўзбекистонда жадаллик билан тарқалиб бормоқда
147 views
28 January 2013 - 16:45

Тошкентдан олинаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон Халқ Ҳаракати нинг тарафдорлари томонидан суратга олинган “Глас народа” (“Халқ нидоси”) хужжатли фильми ўзбекистонликлар орасида жадаллик билан тарқалиб бормоқда.

“Аввалроқ бу фильмнинг фақат ўзбек тилидаги версияси кенг тарқалаётган эди. Энди эса фильмнинг русча варианти ҳам тарқаляпти”, – дейилади хабарларда. Уларга кўра, юртимиздаги русийзабон кишилар ҳам “Глас народа” фильмини ўз компьютерлари ва қўл телефонларида томоша қилишяпти ҳамда танишларига кўчириб беришмоқда.

Тошкентлик бир фуқаронинг билдиришича, яқинда унинг русийзабон танишлари “Глас народа” хужжатли фильмидан ҳайратланиб, фильмни унга ҳам кўчириб беришибди. “Аввал бу фильмнинг ўзбек тилидаги варинатини кўргандим. Аммо рус ўртоқларимни ҳафа қилмаслик учун улар берган русча фильмни ҳам кўришга олдим”, – дейди Тошкентда истиқомат қилувчи юртдошимиз. Унинг айтишича, русийзабон томошабинларнинг ҳам Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига ва унинг лидери Муҳаммад Солиҳга бўлган қизиқиши ортиб бормоқда.

Шуни ҳам айтиш керакки, “Глас народа” (“Халқ нидоси”) хужжатли фильмининг ўзбек тилидаги версияси Ўзбекистон вилоятларида истиқомат қилувчи аҳоли компьютерлари ва қўл телефонларигача ҳам етиб борган. ЎХҲ фаолларининг таҳминларига кўра, фильмнинг чекка жойларга етиб боришида интернет тизими билан биргаликда хориж ўлкаларда ишлаб келаётган ўзбекистонликларнинг ҳам ҳиссаси бор.

Бу каби хабарлар ЎХҲнинг мамлакат ичида олиб бораётган ахборот-ташвиқот ишлари бугун ўзининг амалий натижаларини бера бошлаганидан далолат бермоқда.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати