O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гулнора Каримова: “Фергана.ру сайти бировларнинг манфаатини ифодалайди”

Гулнора Каримова: “Фергана.ру сайти бировларнинг манфаатини ифодалайди”
131 views
06 December 2012 - 10:11

Дунё диктаторларининг “аъло” ўнталиги сафида бўлган Ўзбекистон диктатори Ислом Каримовнинг катта қизи, “Фергана.ру” сайтини, “Бировларнинг манфаатини ифодаловчи сайт” деб атади.

Гулнора Каримова ва Бўҳронларни ўрганиш халқаро гуруҳи вакили Эндрю Стролайн ўртасида, Твиттер ижтимоий тармоғида бўлиб ўтган савол жавоб хақидаги “Озодлик” радиоси тайёрлаган эшиттиришда, Гулноранинг электрон манзили очиқланган эди.

Ушбу электрон манзилнинг хақиқатдан хам Гулнра Каримовага тегишли эканлигига ишонганлар хам ишонмаганлар хам бўлди.

Унга хат ёзганлар ичида, интернет халқи орасида анча машхур булган “Фергана.ру” сайти мухарири Даниил Кислов хам бор эди.

Журналист сифатида ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқчи бўлган Фергана.ру сайтининг бош мухаррири, аввалига Ўзбекистон президенти қизига тегишли эканлиги айтилган dadu5@yandex.ru электрон манзилига хат йўллади.

 Даниилнинг, Фейсбук ижтимоий тармоғида ёзиб қолдиришича, жавоб ўзини узоқ кутдирмаган. У биринчи мактубига, на “салом” ва на “хайр”сиз жавоб олган:

 “Хайратли бир хол, бу электрон манзилга жуда кўпчилик интервью масаласи бўйича ёзибди. Сизники каби аввалдан (!) бировларнинг манфаатини ифодаловчи электрон Оммавий ахборот воситаларининг саволларига жавоб бериш, қанчалик жиддий, бунисини билмайман. Агар Сиз менинг хар бир сўзимда негатив кўришни истаётган бўлсангиз, бунинг маъниси йўқ”

 Диктатор қизининг жавобидаги терслик ва манмансираш охангига қарамай, Даниил Кислов унга жавоб йўллаган хамда ўзининг қатор саволларни хам берган:

 “Хурматли Гулнора Исломовна. Бу эмайлни Твиттер тармоғида Сиз қолдирган эдингиз ва шундай қилиб бу хақда хамма билди.

Нима учун сиз бизнинг ОАВни аввалдан бировларнинг манфаатини ифодаловчи деб хисоблайсиз? Биз сизнинг хар бир сўзингизда хақиқатни кўришни истаймиз. Мен қуйидаги саволларга Сиздан жавоб олишни жуда хам истар эдим”

– Бекзод Ахмедов МТС – Ўзбекистон корхонасидан келадиган фойданинг қанча фоизини сизга тўлар эди ва Сиз нима учун у билан жанжаллашдингиз (ажрашдингиз)?
– Ўз навбатида, Сиз актер Жерар Депардьега қанча гонорар бермоқчисиз?

– Ўзбекистондаги тижорий тизилмалар Сизнинг ташкилотларингизга қанчадан пул тўлашади ва нима учун? Агар бундай холат йўқ бўлса, ўнлаб тижоратчиларнинг, Сиз уларнинг бизнесини тортиб олганингиз хақидаги хикоялари қаердан пайдо бўлаяпти?

– Гаянэ Авакян ким ва у нима учун Сизнинг химоянгиз остида халқаро бизнес билан шуғулланаяпти? Бунда Сизнинг манфаатингиз борми?
– Сиз ўз олдингизга Бош вазир, ёки хатто президент бўлишдек мақсадни қўйганмисиз?
– Рустам Азимовнинг, Сизнинг «хамёнингиз», оилангиз даҳлсизлигини таъминловчи ишончли вакилингиз экани хақидаги гап сўзлар хақиқатми?

Умуман олганда, бизда саволлар жуда хам кўп. Қўрқмайсизми?

Даниил Кислов»

 «Фергана.ру» сайтининг мухарири ва диктатор қизи Гулнора ўртасидаги бу ёзишмалар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, унга изоҳ қолдирганлар хам кўп бўлди. Кимдир, «Гугуша жавоб бермайди» деса, яна кимдир «Бу саволлар унга шапалоқдек эмас, муштдек таъсир қилади» деб изох қолдирган.

Диққатга сазовор томони шундаки, изохларнинг деярли хаммаси Ўзбекистон ташқарисида яшовчи Фейсбук фойдаланувчилари томонидан қолдирилган. Уларнинг ярмидан кўпи, Россия фуқароларидир. Улардан бири, Россия Академиясининг Этнология ва Антропология институти ходими Сергей Абашин, Даниилнинг саволларини оғир дея бахолайди.

«Даниил, мунча қаҳрлисан))) Менимча бу ерда юмшоқлик ва хийлакорлик лозим эди)) Ахир Гулноранинг сенга жавоб бергани, у сен билан диалог имкониятини қидиргани эмасми?» дейди Сергей Абашин.

«Биласанми Сергей, хукумат ва унинг атрофида ёлғончи маразлар ва маънан бузуқ кимсалар ўтирибди. Буни мен қўлдан чиқаришни истамадим, майли у менга интервью бермасин, лекин мен, хеч бўлмаса унга ўз саволларим билан нимадир айта олдим дея хотиржамман» дейди Даниил Кислов унга жавобан.

Жахон оммасига ўзини дизайнер, шоира, қўшиқчи, дипломат ва жамоатчи меценат сифатида танитишни истаётган Гулнора Каримова, сўнги пайтда турли ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида анчагина фаол кўриниш бераяпти.

Бу билан у ўзининг шубхали коррупцион жиноятларга алоқадорлиги билан ерпарчин бўлган имиджини яхшилаш харакатидами ёки жахон оммаси олдида ўзининг борлигини ва хали кўп нарсага қодир эканлигини кўрсатиш ниятидами?

Бироқ, Гулнора энди нима қилмасин, қандай «хайирли» тадбирга қўл урмасин, у Ўзбекистон тарихининг қора сахифалари қахрамонига айланиб бўлган.

«Олманинг тагига олма тушади» деган мақолнинг, Гулнорага мос тушадиган варианти хам бор, яъни «Илоннинг боласи илон, чаённики чаён бўлади»

Унутмайлик, хамкасбимиз Даниил Кислов сайтини «бировлар қўлидаги қурол» дея атаган бу сатанг хоним, юқорида эслатганимиздек, дунё диктаторларининг энг пешқадамларидан бири Ислом Каримовнинг қизидир…

 

Улуғбек Хайдаров,
ЎХҲ сайти учун,
Канада.