O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Динни ниқоб қилган аслида Каримов бўлади

Динни ниқоб қилган аслида Каримов бўлади
249 views
21 May 2013 - 17:51

getImageИслом Каримовни аслида бир коммунист сифатида биламиз, у мана шу коммунизм қасамини ичган эди. Аммо уни бузди. Мустақиллик арафасида халқ олдида ўзини халқпарвар қилиб кўрсатаркан, қарийб 95% мусулмон бўлган Ўзбекистон халқи олдида у ўзини мусулмон қиёфада кўрсата бошлаганди.

Ўшанда у коммунизмни қора деб, Исломни оқлади. Исломий давлатни ҳам вада қила бошлади, мусулмонлар учун барча шароитлар бўлади ва исломият юксалади, дин эркин бўлади, жуда обод бўлади дея ишонтирди. Ана ўша дамларда “ваҳобизм” хақида ўша Каримовнинг ўзининг ҳам хабари бўлмаган. Мусулмон киши “ваҳҳобий” саналиши мумкинлиги ҳақида ҳеч кимда бирор хадик ҳам бўлмасди. Каримов бундай диний фигурани яратишининг боиси эса, унинг араваси ариқдан ўтишигача эканлигини ўшанда халқ англаб етмади.

Асли динни ниқоб этишни Каримов яратганди, у динга содиқ бу халқни дин ниқоби орқали диний ислоҳотлар бўлишига даъват этиш орқали ишончини қозона олди ўшанда.

Бу борада таниқли, халқ орасида обрў-эътибор ва ҳурматга эга бўлган илмли кишиларни келажакдаги исломий давлат барпо этиш учун унинг фойдасига овоз беришларини ва ҳалқни ўзига нисбатан ишонч ҳосил қилишида кўмак истаб тарғибот эттирди.

Шундай кунларнинг бирида у халқ олдида Аллоҳнинг муборак китоби Куръони Каримни икки қўли билан ушлаган ҳолатда, миллий ўзбек тўни, ҳамда миллий ўзбек дўпписини кийиб юқоридаги Исломий давлат барпо этишга қасам ичганди (мақоладаги расмга каранг. У аслидир, ҳеч бир монтаж ва фотошоп эмас).

Каримов тахт учун ҳатто шу даражага ҳам бориб етдики, Қуръони Каримни қўлида тутиб Аллоҳ ризолиги учун халқ олдида қасам ичди. Аслида бу қасам шунчаки диний ниқоблиги, Каримов тахт учун ҳар нарсага бўлсин, тайёр эканинг белгиси эди.

Каримовнинг тахтга ўтириши муносабати билан уни Арабистон муфтийси Макка шаҳрига таклиф этди, ҳамда муборак Каъба ичига киришига ҳам имкон беради. Ўша сафарда халқ ҳофизи Шерали Жураев ҳам бирга бўлганди. Аммо Каъбага борган Каримовнинг аслида намоздан йироқ экани ҳам маълум бўлади. Бу иш ортидан албатта муфтий ҳазратлари Ислом пешволари олдида хижолат чекиб, жуда катта танқид остида колди.

Каримов араваси ариқдан ўтиши билан, энди у дин ниқобини ечди ва бу ниқобни у мусулмонларга тамға қилиб ура бошлади. Унинг асл башарасини кўрган мусулмон халқ уни танқид қила бошлади, ана шу вақтда уларни дин ниқобида айблаб қамашлар ҳам бошланиб кетди. Бу ҳолат миллатда қандайдир бир оммавий тозалаш бошланганини кўрсатиб турганди, у “воҳҳобий” тамғасини ҳам айнан шу мақсадда яратганди. “Ваҳҳобий” деб айбланганлар орасида дин таълимотида бехабар бўлганлар ҳам анчагина.

Диний ниқоб Каримов учун сохта ташқи, ҳамда ички душманларни йўқ қилиш учун бир курол бўлганди ўшанда. Оқибатда халқ орасида бирор намозхон ошкора намоз ўқий олмайди, даъват қила олмайди. Буни кўрган, эшитган одамлар эса, улардан хайиқадиган бўлиб қолишди. Уларнинг тасаввурида “ваҳҳобий” дегани шундай ўта бир жоҳил, ваҳший, золим кимсадир, ваҳоланки аслида бу борада ҳеч нимадан хабарлари ҳам йўқ эди уларнинг.

Агар диндор кишилар “ваҳҳобий” бўлса, унда нега сиёсий махбуслар билан бир қамоқда ўтиришибди? Жаслиқни эсланг, у асосан диний, ҳамда сиёсий сабаблар билан қамалган махбуслар қамоғидир. Нега айнан диний “ваҳҳобий” лар, ҳамда сиёсатчилар? Чунки аслида диний маҳбусларга берилган “ваҳҳобий” тамғаси бу ёлғон тамға, улар ҳам сиёсий мухолифлар сингари адолат талаб этган оддий мусулмонлар эди.

ЎХҲ ҳам сиёсий мухолиф тузилмадир. У диний оқим, ёинки диний бирлашма эмас. Каримовнинг бу ҳаракатга нисбатан туҳматлари ҳам, 1999 йил Тошкентда содир бўлган даги портлашлар ҳам тухматдир. Бу иш аслида хукумат махфий хизматларининг иши бўлган.

Нега Каримов “Эрк” партияси рахбари Муҳаммад Солиҳ акани илк президентлик сайловлари арафасида “ваҳҳобий” деб элон қилмаган? Чунки бу ундай эмасди. Нега энди бугунга келиб ўзига мухолиф бўлгани бу ҳаракатни диний оқимга тенглаштираяпди? Чунки бу дин ниқоби Каримов учун душманларидан қутилиш йўлидаги бир қуролдир!

IYMON MUFASSAL