Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу барокатуҳ
Сиёсатга кимдир эрта кимдир кеч келади бу унинг тажрибасизлигини англатмайди. Инсон қалбида миллатга хизмат этиш Аллоҳ томондан солинган бўлса у бу хизматни қилади.
Мен “Эрк” партиясига 2007 йил 8 март куни аъзо бўлганман. Шу куни биринчи маротаба буюк инсон, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан танишганман. Орадан уч кун ўтиб, 11 март куни “Эрк” Демократик Партиясини Оврупа бўлими мувофиқлаштирувчиси этиб сайландим.
2011 йилдан эса “Эрк” партиясини МДХ давлатларида мувофиқлаштирувчи бўлиб фаолият кўрсатдим. 2007 йилдан бошлаб ўнлаб Оврупа давлатларида норозилик акцияларини ташкиллаштиришнинг бош иштирокчиси бўлганман.
Шу акциялар сабабли тушимга кирмаган ноҳақ тухматларни бошимдан кечирдим. Нафақат тухмат, балки 2014 йил Киевда Муҳаммад Солиҳ ва унинг дўсти қирим татарлар лидери Мустафо Жамил билан бирга портлатиб юборишларидан Аллоҳ асради.
Жаҳонгир Отажон “сиёсатга кеча келган бўлса”, бу бизни камчилигимиз. Сафимиз у билан тўлиши фаҳримиздир, чунки Жаҳонгир ўзбек элитаси ичидан отилиб чиқиб, ўзлигини кўрсата олган шахс. Бундай шахсни президентликка муносиб номзод деб биламан.
Эсимда 2008 йилларда Муҳаммад Солиҳ билан ўзаро суҳбатлармизнинг бирида “Украинлар каби биз ҳам бирор машҳур ҳофизни партияга чорлайлик, деган ташабус билан мурожаат қилганимда Раис “бизнинг ҳофизларга миллат келажаги эмас, мол-давлат керак, миллат келажаги бирортасини ҳаёлига келмайди”, деб фикр билдирган эди.
Аммо ўша кун келди.
Мана, Жаҳонгир Отажон ҳақ йўлни танлади.
Эрк партияси аъзоси
Ҳудойназар Дўстназар



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ