“Озодлик”радиоси хабарига кўра, Путин мигрант болаларда миллий тотувлик ва рус қадриятларига таҳдидни кўрибди:
“Мактабларимиздаги мигрантлар болалари сони уларнинг расман эмас, амалда рус тили муҳитига, нафақат тилга – умуман маданиятга чуқур мослаштиришга имкон бериши, бизнинг рус қадриятларимизга тўлиқ сингимоғи лозим… Ҳар бир катта одамга аён бўлса керак. У ерда шундай мактаблар ташкил топяптики, 100 фоизга мигрантлар болалари билан тўлдирилган. Бу катта муаммо! Биз буни инобатга олишимиз ва бундай ҳолатнинг Россияда юзага келишига йўл қўймаслигимиз керак!”
Бундан уч хил хулоса чиқарсак бўлади:
- Иккиюзламачи! Худди шу талабни биз ўрисларга ва ўристиллиларга қўйсак, “Ўзбекистонда ўрислар ва ўрис тили камситиляпти!” деб сочини юлиб оламга дод-вой солади
- Биз юртимизга вақтинча келганлардан тугул, ичимизда юз йилдан бери яшаб келаётган ўрислар ва ўристиллилардан ҳам “бизнинг ўзбек қадриятларимизга тўлиқ сингимоғи лозим” деб талаб қўя олмаймиз.
- Ўрисия ўз мамлакатида муҳожирлар боласини тўла ўрислаштирмоқчи, бизлар эса ўристилли мактабларни кўпайтириб ўз юртимизда ўз болаларини ўрислаштиряпмиз.



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ