1951-йил 12-июль куни СССР рахбари И. В. Сталинни буйруғи билан МГБ (давлат хавфсизлиги министрлиги ) министри Виктор Абакумов (1908-1954) хибсга олинади. Қудратли куч ишлатар вазирликни энг олий рахбарини қамоққа олиниши Сталин яратган жирканч репрессив тизим учун янгилик бўлмасада, анча мунча одамни ажаблантирганди. Хўш ким эди ўзи Абакумов ва у нима учун халқлар дохийсига ёқмай қолди?
Виктор Абакумов 1917-йилги большевиклар инқилобидан сўнг бошланиб кетган фуқаролар уруши даврида ёш бўлишига қарамай, қизил армия таркибидаги санитарлар бригадасида ёрдамчилик қилади.Бу болакай қизил командирлар эътиборига тушади. 20-йиллар уни комсомолни фаол аъзолари қаторида кўп учратардилар. 1932-йилдан ОГПУ сафларига ишга олинади. Бир неча йиллар Гулаг қамоқхоналарида назоратчилик қилади. 1938-йилдан Абакумов карьераси шиддат билан кўтарила бошлади. Уни Ростов области НКВД бўлимига рахбар қилиб юборишади.Бу лавозимда у тўлиқ ўзини намоён қилади. Ростов областида хибсга олинган халқ душманлари тезда барча айбларни бўйниларига олиб иқрорномага қўл қўйиб берарди. Абакумов тергов усуллари хатто энг ашаддий вахший терговчиларни хам хайратга соларди. Унинг қийноқ усулларига хатто нацистлар Германиясининг гестапо жаллодлари хам хафас қилса арзирди.Абакумов терговларидан камдан кам одам соғ чиқарди. Унинг бу хизматларини партия ва НКВД юқори бахолаб 1941-йилда харбий контрразведкани бошқаришни топширадилар. Улуғ ватан уруши йилларида Абакумов бошчилигидаги СМЕРШ чилар қанчадан қанча урушдан қўрқиб қочган, ёки оддий ожизлик қилган одамларни ёстиғини қуритади. Тўғри Абакумов контрразведкаси 30 мингдан ошиқ немис агентураси хуфияларини фош қилган. Аммо уларни хаммаси нацистлар хуфиясимиди? деган савол туғилади. Урушдаги юксак хизматлари учун Виктор Абакумов МГБ га министр қилиб тайинланади. Урушдан кейин Абакумов қўлидан машхур, йирик совет харбий ва давлат арбоблари ишлари ўтади. Абакумов шахсан ўзи собиқ авиация министри Новиков, уни ўринбосари Худяков, авиасаноат министри Шахурин, адмираллар Алафузов, Степанов, Галлер, “Ленинград иши” да айблаб қамоққа олинган Ленинград обкоми биринчи котиби Попков, Кузнецов, СССР совмин раиси ўринбосари Вознесенский, РСФСР совмин раиси Родионов ва бошқалар ўтади. Абакумов терговларидан бу инсонлар майиб мажрух бўлиб чиқар ва кейин отилиб кетарди. Абакумов Сталинни буйруғи билан машхур актёр ва режиссёр Соломон Михоэлсни ўлдиришни хам ташкиллаштиради.
Абакумов шу қадар ўзидан кетиб қолгандики у Сталинни рухсатисиз (тўғрироғи рухсати билан бўлса керак) кўплаб совет рахбарлари устидан компрамат тўплайди. Айнан мана шу ишлардан бирида у куйиб қолади. 1950-йили ноябрь ойида Абакумов буйруғи билан машхур профессор-кардиолог Яков Эттингер хибсга олинади. 1951-йил қишида совуқ карцерда азобланган профессор жон беради. Шу воқеадан кейин МГБ бош терговчиси Рюмин шу иш бўйича Сталинга хат ёзади. Рюмин бу хатида бошлиғи Абакумовни Яков Эттингерни атайин ўлдиргани бу ишни орқасида бошқа масалалар борлигини ёзганди. Хатдан хулоса чиқарган Сталин зудлик билан Абакумовни хибсга олишга буйруқ беради. Абакумов бутун оиласи хотини ва қизи билан қўшиб қамоққа олинади. Абакумов тергов қилинади. Терговда шуниси аниқ бўлдики Абакумов ўз қўли остидаги терговчилардан СССР атом қуроли лойиҳаси устида ишлаётган олимлар Борис Ванников ва Авраам Завенягин устидан компромат тўплашга буйруқ берган экан. Абакумовни асл мақсади атом лойиҳасини назорати рахбари Лаврентий Павлович Берияга чиқиш бўлган экан. Абакумов узоқ вақт тергов қилиниб азоб уқубатларга солинади. Бу тергов жараёнида у ногирон бўлиб қолади.Совет хукумати Абакумовга тутуруғи йўқ “Сионистлар суйқасди ” айбиловини қўяди. Ленинграддаги машхур “Врачлар иши’да етарли ғайрат қилмаганликда ва доимгидай чет эл разведкаси билан тил бириктирганликда айбланади. 1953-йили Сталин вафот этади. Аммо Абакумовни озод қилиш хеч кимни хаёлига хам келмасди. Совет рахбарияти бу исковучни ўзларини устидан хам компромат тўплаганини эслаб қолгандилар. 1954-йили Абакумовга янги олдингисидан хам тутуруқсиз айблар қўядилар. Уни Берия билан тил бириктирганликда,аксилинқилобий ташкилот тузганликда ва совет хукуматини ағдариб ташламоқчи бўлганликда айблаб, олий жазо ўлим жазосига хукм қиладилар.Айтишларича Абакумовга сўнги сўзни беришганда у-“Сталин буюрган, мен бажарганман” деган экан. 1954-йил 19-декабрь куни Виктор Абакумов отиб ўлдирилди.Шуни айтсалар керакда қайтар дунё деб.



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ