O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (7)

Мамадали Маҳмудов “Бу тоғлар – Улуғ тоғлар” романи (7)
127 views
22 February 2014 - 10:46

evril turon bu tog`lar(давоми)

Ҳаётнииг шундай қонунлари бор: уларни ўзгартириш инсоннинг қўлцдан келмайди. Раҳмат ул гул юзни қанча кўргиси келмасин, ул санам даразадал қайта мўраламади. Шу-шу уни сира-сира кўрмади. Ёхуд кўрса ҳам танимадимикан?

Лекин, офатажон сулув полвоннииг тиниқ хаёлида бир армон бўлиб сақланиб қолди. Йиллар ўтавергач, ҳеч қачон, ҳеч қачон такрорланмайдиган ўшал шаффоф манзара унинг учун ширин афсонага айланди.

Валихоннинг уйи овулнинг четида эди. Бу — Раҳмат полвоннинг ўткир хотирасида деярли анави шаффоф мавзарадек сақланиб қолган. Шунинг учунми ёхуд узоқ йил ўтса ҳам бу ерда (беш-олти уй, ўтов билан янги одамларни ҳисобга олмаганда) ўзгариш бўлмаганиданми, Валихоннинг уйини сўраб-суриштиришмасдан топишди.

Мани ўша — лойсувоқ уй. Ёнида учта кигиз ўтов қатор турибди. Ўн беш қадамча нарида қудуқдан бир дуркун жувон сув тортяпти. Узоқдаги — ботардаги кўл ҳам, унинг орқасидаги саксовулзор ҳам қорийиб кўринмоқда. Уй олдида учта қиз ўрмакда шолча тўқир, бир камвир ит ялоғига овқат қуяр, қозонда алланима қайнар; булардан хийла нарида эса айғир бир-бирини тишлаб ўйнашар эди.

«Ҳамон ўша-ўша манзара,—кўнглидан ўтказди полвон,— ўша тинчлик, ўша тўкинлик. Неча-неча йиллардан бери шундоқ бўлиб келган, шундоқ бўлиб қолса керак. Улар ўзларича қутли яшаяптилар. Одамга бундан бошқа нима ҳам керак?! Кўз очиб юмгунча дунё ҳам ўтиб кетади».

Туйқус бошига бундай фикр келганига ўзи ҳам ҳайрон эди.

Раҳмат полвонда янги манзара янги фикр туғдирган, ҳали буни унинг ўзи ҳам англаб етмаган эди.

Валихон мол-ҳолидан хабар олгани саксовулзорга (чўпон-чўлиқсиз моллар қишин-ёзин саксовулзорда ўтлаб юришади) кетган эди. Унинг ўгли — Довулбой, хотини — Ойша, келин ва қизлари нотаниш қўноқларни яхши кутиб олдилар. Қўнишлар уларни уйга бошлашган эди, Раҳмат полвон: «Ўтовда ўтирсак қандоқ бўларкан?» – деб сўради. «Маъқул, маъқул», – дейишди уй эгалари. Бу таклифдан тегирмончи ҳам қувонди. Тоғлиққа туркнинг қозоқ қавми ўтови сирли туюлса нe ажаб!

Уй эгалари қўноқлар ҳурматига қўй сўйдилар. Бироқ Валихон келгач: «Раҳмат полвондек одам йўқлаб келибди, буларга туя сўяман!» деб туриб олди. Қўноқлар қаттиқ эътироз билдирдилар. Бироқ, Қайсар Валихон ўз айтганини қилди:
– Довулбой, улум, туяни олиб кел,— деди,— ҳалиги ёшини, икки ўркачлисини.
– Ҳозир, ота,— Довулбой қудуқдан нарида, тепаликда ўтлаб юрган туялардан бири — қўнғир туяни ҳайдаб келди.
Қудрат тегирмончииинг кўзи ёна бошлади.
– Чўк-чўк, чўк-чўк, чўк-чўк! — дея Валихон туяни чўктирди.
Қудрат тегирмончи ихтиёрсиз равишда енгларини шимарди.
Ота-ўғил туяни тиззалади. Орқа оёқларини ҳам жун арқон билан танғиб боғламоқчи эди, Қудрат тегирмончи кўнмади.
– Қўйинглар: қийнаманглар: — у ўзи сезмаган ҳолда тилла пойнакли қинидан пичогини суғурди. У оловли уфкда сингга-ётган қуёшнинг сўнгги нурида ярақлаб кетди.
– Сиз қўноқсиз, ўзимиз…— Валихон қора чарм этиги қўнжига пичоғини енгил-енгил қайраётган тегирмончига ажабланиб қаради.
– Тоғда «Қуш сўйсаям, қассоб сўйсин» дейишади,— Раҳмат полвон ноқулайроқ вазиятда қолган дўстининг шаштини қайтаргиси келмади.
– Туяни икки киши сўяди-да, Раҳмат.
– Қудратнинг бир ўзи эплайди. Аммо удум экан, унга Довулбой кўмаклашсин.
Қудрат тегирмончи дўстига миннатдорлик билан қараб, қўлини ювушга шайланди. Ойша унга чойгумда сув қуйиб, сочиқ тутди, Кейин эрига…

Қассоблар калима келтириб, туянинг бўғзига (Қудрат тегирмончи пастроғига, Довулбой устроғига) пичоқ тортишди. Туя талпинолмай, ёруғликни кўролмай, бўзлаб юборди.
Қудрат тегирмоичи туянинг бўйнидан ўркачи томон терисини айира бошлади. Раҳмат полвон билан Валихон кўм-кўк тепада, чексиз дашт адоғига — «Қизил дарё» оқаётган уфққа тикилганча, гурунглашмоқда. Бир гал повоннинг кўзи оппоқ қорли чўққиларни эслатувчи туя ўркачларга тушди ва бадани жимирлаб кетди.
– Шу туя увол бўлди-да, Валихон,— деди афсусланиб полвон.
– Ҳамма нарса одам учуи яралган, Раҳмат.
– Ҳалиям ўжарлигинг қолмабди, Вали,— Раҳмат полвон зил-замбил қўлини унинг елкасига қўйди.
– Сут билан кирган, жон бидан чиқади,— Валихоннинг хиёл қисиқ, сермаъно кўзига ва бақувват иродасидан далолат берувчи пишиқ юзига қалбининг нури ёйилди. Раҳмат полвон унга синчковлик билан разм соларкан, ўй уни ўз гирдобига тортди:
«Бу ерга келмаганимга ўттиз беш йил бўлибди. Ўттиз беш йил бу овул учун, Валихон учун мен ўлган одам эдим. Мана, тирилиб келдим. Шунча йил ичида нима ҳам ўзгарибди? Ҳеч нима ўзгармаган. Ўша овул. Ўша кўл, ўша ўрмон-у, ўша қудуқлар!.. Минг йилдан кейин ҳам шу манзаралар тураверади. Худди шу овулга ўхшаб Каттабоғ ҳам тураверади. Фақат одамлар келиб, кетаверади… Мана, кечагина тоғни уриб, талқон қилган Валихон!.. Яна ўттиз беш йилдан кейин биз қаерда бўламиз?! Барибир ажун(41) ҳеч нарса йўқотмайди. Биз келдик нима, кетдик нима? Ажун олдида биз кўзга кўринмайдиган бир чангмиз!»

Одам, хусусан идрокли одам танишини узоқ йилдан кейин кўрса, кўрса-ю таниши қариб қолган бўлса, истаса-истамаса унда ана шундай фикр туғилади.

Кўп ўтмай, кунгира шаклли, тўрига оқ, қора, сариқ, кўк пўстаклар, гул-гул гиламлар, кигизлар йиғилган, айланасига ипак кўрпачалар тўшалган ўтов кишиларга тўлди. Валихон удумга кўра қўноқлар шарафига қариндошларини, хусусан, қарияларни таклиф қилган. Лекин улар орасида бир ёшроқ киши ҳам бўлиб, унинг кулранг, қийиқ, ўткир кўзи «Ҳозир кимлигини билиб оламан!» дегандек одамга санчилар эди. У гапирмас, кулмас, ҳеч кимга сездирмасдан ҳар бир кишини таъқиб этар, бироқ мол-мулк ҳақида кетаётган суҳбатни лоқайд эшитар, буни унинг дағал юзи ва қизғиш кўзларига «Сийқаси чиққан гаплар», деб ёзилган ифода айтиб турарди. Тўғриси, бу одам Раҳмат полвонга ҳам, тегирмончига ҳам ёқмади. Совуқ қуролнинг узун, чуқур изи қолган ўнг юзи, чувалчанг шаклида тилинган пешонаси, учта бармоғи қирқилган чап қўли учунми, иккй дўст ҳам уни: «Қароқчига ўхшайди», деб ўйлашди.

Лаган-лаган туя, қўй гўштлари ейилгач, дастурхон атрофида қўй калласи айлангач, Довулбой бир меш қимиз олиб кирди. Коса-косалаб қимиз ичиларкан, аския ҳам авж олди. Аммо чандиқ юзли киши ҳамон индамай ўтирар, аҳён-аҳёнда тегирмончи унга зимдан қарар ва ҳар гал «Қизи талоқ, ёвуз одамга ўхшайди», деб кўнглидан ўтказарди. Раҳмат полвон эса унга эътибор бермай қўйди.

Аския жилови қуйироқда ўтирган, юз-кўзи ёқимли кулиб турган, пучуқ бурун, қўнғир соқол, семиз чолга тегди. У ўз одатига кўрами ёки атайлабми, оқ саллали бошини пича қийшайтириб, томогини қириб, гaп бошлади:
Бир қир(42) қазағи қалъада туратин бир сарттинг уйинде қўноқ бўлинти. Сарт жақсилап қарси олипти. Қўнағининг алдина кўже қўйипти. Эт жеб уйранген қазаққа бир кесе кўже жумирина жуқ та бўлмапти.
– Эй, сарт, мен куженга тўймадим,— деиди қазақ.
– Эй, қазақ, сен тамақти бисмилля Рахман Рахим деп ишпединг, сол себебтин тўймай қолдинг,деп жуапин берипти сарт.
Шу ерга келганда чол тегирмончи билан полвонга ер остидан илжайиб қаради, томоғини қирда ва коса тўла қимизни бир кўтаришда симирди. Сўнг гапиришда давом этди:
– Енди, бир кезеқте capт қазақтинг уйинде қўнақ бўлипти. Қазақ қўй сўйип, етин буткул писирип, қўвдғининг алдиға акеп қўйибти-да:
– Же, сарт — депти қазақ.— Бисмилля Раҳман Раҳим десанг- де тўясин, демесенгде тўясин!
Ўтовда гурр кулгу кўтарилди. Фақат «Қароқчи» кулмади. Унинг кўзи чолга ўқдек қадалган эди. Буни чол иогоҳон сезиб, ноқулай аҳволга тушди, терлаб кетди, кўзини олиб қочди ва олдидаги сочиқни олиб, юзини артишга киришди. Худди шу аснода тағин кимдир: «Бир сарт…» деб аския бошлагаи эди, «Қароқчи»:
– Бас! — деб бақирди.
Бутун кеча давомида бир оғиз ҳам сўзламаган кишининг амирона портиллаши даврани «музга чўктирди». У қалин қовоғини баттар уйиб, Раҳмат полвонга тикилди ва:
– Мана шунга ўхшаш иркит аскиялар ora-ини уруғни бир-биридан совутади,— деди алам билан.
Раҳмат полвон бош ирғаб, қароқчининг гапини тасдиқлади. Давра жонланди. Эпди барча «яна гапиради» деган умидда, «Қароқчи»нинг оғзини пойлади:
– Бармоқлар бирлашса кучга киради! — У даврадагиларга соғ қўлини қаттиқ қисиб, мушг қилиб кўрсатди ва ҳаммага маъводор қараб чиқди,— бирлашмаса, мана бу қўлимдай (чўлтоқ қўлини кўрсатди) яроқсиз, кўримсиз ҳамда, энг ёмони, бегона қўлга муҳтож бўлиб қолади.
Даврадагилар «Тўғри», «Тўғри», дейишди. Раҳмат иолвон «Бу эсли кишига ўхшайди», деб ўйлади. Тегирмончшшнг бошида ҳам шундоқ фикр кечди.
– Чироғим, Бўрибой, сен айтган бармоқлар бирлашганми ўзи?—Тўрда, қўноқлар ёнида ўтирган ялпоқ юз, қора соқол чол савол берди. Бўрибой «ҳамма балони билсаям атайлаб сўраётир», деди ичида ва унга кўз қирида гижиниб қаради. Бу ҳолни Валихон пайқадими, йўқми, номаълум, ҳар қалай саволга у жавоб берди:
– Биз бир тугишган — турк бўлатуриб: «ҳой, сарт, ҳой қайсақ, ҳой қирғиз…» деб бир-биримизни жиғимизга тегамиз. Тағин: «Қўнғиротмисан, Ёвмутмисан, Ўғузмисан?!!» – деб тинмай уруғ суриштирамиз. Бу ҳам етмагандай, бекларга, хонларга, жузларга бўлиниб олиб, жиққамушт бўламиз. Биз туркларнинг шўримизни қуритаётган нарса шу эмасми? Агар биз бутун бўлсак, кучли халқ, кучли давлат бўламиз. Бир замонлар шундоқ эдик, бир бутун эдик, ўша яхлит тотув замонда илм, фанимиз, маданиятимиз, деҳқончилягимиз, саноатимиз ўсган, савдо-сотиғимиз юришган эди. Ҳарбий кучдаям тенгсиз бўлгандик. Чинам, Оврупаям биз билан ўйлаб муомала қилган эди. Бироқ оқсоқ Темурдан кейин элимиз, юртимиз бўлиниб кетди, энди, қайсақнинг ўзи Кичик жуз(43), Ўрта жуз, Катта жуз, яна кўплаб уруғларга бўлиниб кетди. Булар бир-бирлари билан ғажинишгани-гажинишган. Буни ўзингам биласан. Шунинг учун ҳам Кичик жуз билан Ўрта жуз Ўрус қараси(44)га ўтди. Қолгани Хива, Бухоро, Қўқон хонлари қарамоқларидадир.
– Тўғри айтасан, Валихон,— деди Раҳмат полвон,— бу кулфат биргина қайсақнинг эмас, бутун Туркистоннинг бошига тушган. Туркистон хонлик-бекликларга бўлиниб олиб, бир- бирини бўғизлаётир. Билмадим, бунинг оқибати нима билан тугайди?
– Нима билан тугарди, дейсиз, оға?—деди Бўрибой аччиқ алам билан. — Туркистонни ё инглиз, ё ўрис босиб олади. Биз ўзимизни ўзимиз еб битирдик. Энди Оврупа биздан ўзуб кетди, энди унинг олдида биз ожиз бўлиб қолдик! Шунинг учун ҳам ҳозирнинг ўзида Чимқўрғон, Кумуш Товшибек, Оқмачит(45) каби қалъаларимизнинғ кулини кўкка совурди. Э, оға, ўзимиз ўзимизни товушлаб бераётган бўлсак, нима қилайлик?! Айб ўзимизда… Айб ўзимизда!.. Аттанг! Аттанг!!!
– Хўш, иним, бунинг олдини олиш учун нима қилайлик? — деб сўради ундан бояги аския айтган чол.
Бўрбой унга ҳўмрайиб қараб, индамади. Фақат ичида: «Оғзига чайнаб солган нарсани ютолмай ўтирибди-ю, яна аския айтганига бало борми!» – деб оғринди. Бўрибойнинг ўрнига Валихон жавоб қайтарди:
– Бу жуда қийин масала, оқсоқол. Бунинг учун уруғчиликка чек қўйилиши, хонлар, беклар бирлашиши, гапнинг қисқаси, оқсоқол, Турон қайта тирилиши, аниғи яхлит юрт бўлиши керак! Шундагина биров пишагимизга пишт демайди, деёлмайди.
— Валихон, авф этасан, хонлар, беклар бирлашиши… деган фикрингга қўшилмайман. Улар тугамагунча, уруғчилик тугамайди; хонлик, бекликлар йўқотилиб, бир одил ҳокимият ўрнатилса, халқимиз бир бутун бўлади.

Бу сўзлар Бўрибойнинг тунд юзини ёриштирди. Кўзи севган қизи билан учрашган йигитнинг кўзидек порлай бошлади. Шу онда унинг афт-ангоридаги тиртиқлари ҳам ўзига ярашиб тургандай эди. У «Бу баҳайбат киши анча ақлли дейман-ов», деб кўнглидан ўтказди.

Тўғри, Мадраса кўрган Раҳмат полвоннинг ақли-ҳуши ҳам, саводи ҳам ёмон эмас эди. Лекин ҳозир айтган гапини у қайнукаси Уйғоқбекдан эшитганди.
– Ундай бўлишига ишонмайман,— деди чол ҳафсаласизлик билан.
– Нечук?
– Улар бир-бирларини ёмон кўрадилар.
– Ҳеч ҳам ёмон кўрмайдилар!— Бўрибойнинг юз-кўзида яна совуқ нур ялтиради,— Бир уруғдан тарқалган халқ бир-бирини ёмон кўрмайди. Балки сенга ўхшаш аскиябозлар уларни бир-бирига қайрайдилар. Оддий халқ тинч-тотув яшашни истайди. Боя ҳам айтган эдим, яна қайта айтаман. Ҳозир қўноқ айтган уруғлар бамисоли бир туб дарахтдан ўсиб чиққан шохлардир, насл-насабалари турклардир. Агар бу халқлар бир бутун бўлса, дунёда энг кучли халқ бўлади. Ўзи халқларнинг дўстлигига, ғаразсиз дўстлигига нима етсин! Оқ нодшо ҳокимияти бўлмаганда, ўрус халқи билан дўстлашсак бўларди. Буни нимаси ёмон?
– Кўп ўқиган кишининг калласи айниб қолади деса, унча ишонмасдим хо-хо-хо! Илдизи бир халқ деганинг бир-бири билан қир-пичоқ бўлаётганда бегона халқ дўст бўлармиди?.. Кичик Жуз билан Ўрта Жузни ўрус қай аҳволга солаётганини ўз кўзим билан кўриб, ўз қулоғим билан эшитиб келдим- ку, шумғия!
– Шумғия сўзи Сизга ярашади, тақсир,— Бўрибойнинг кўзи совуқ чақнади, — тушунмаган нарсангизга тумшуғингизни суқманг! Билсангиз, мен оддий ўрус халқини назарда тутаётирман, унинг ҳокимиятини эмас, ҳокимияти ўрус халқининг ўзиниям эзаётир. Энди тушундингизми, тақсир? Миллати, ирқи, динларидан қатъи назар, оддий халқларнинг мақсадлари битта — озодлик!..

41 Ажун – дунё.
42 Қир – саҳройи.
43 Катта жуз, Кичик жуз, Ўрта жуз, эмас, аслида Катта ўз, Кичик ўз, Ўрта ўздир. Туркнинг қадим Ўз, Ўғуз уруғидир, кейинчалик бузилиб жузга айлангандир.
44 Кичик жуз 1831 йилда, Ўрта жуз 1831-1740 йилларда, Россия қарасига олинган. Еттисувдаги қалъа назарда тутиляпти. 1 1850 йилда рус ҳукумати қўлига ўтди.
45 Оқмачит – Қўқон хонлигининг йирик ҳарбий қалъаси бўлиб, ҳозирги Қизил Ўрда ўрнида жойлашган эди. У 1850 йилда чор ҳукумати қўлига ўтди ва унинг ўрнига Форт Петровский истеҳкоми қурилди..

(давоми бор)