O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мени лол қолдирган ҳақиқатлардан баъзилари

Мени лол қолдирган ҳақиқатлардан баъзилари
250 views
29 October 2012 - 12:45

Намоз Нормўмин

“Бирқавмнинг шахслари ўзларидаги (аҳволни) ўзгартирмагунча,
Аллоҳ бу қавмдаги (аҳволни) ўзгартирмайди…” (Раъд сураси 11)

Изоҳ: Аслида Қуръони Каримнинг бутун оятлари мўъжиза ва инсонни лол қолдирадиган кучдадир. Зеро:

“Шубҳасиз мўминлар Аллоҳ зикр қилинганда қалблари титрайдиган, иймонлари ортадиган ва Робларига таваккул қиладиган зотлардир” (Анфол сураси 2)

“Огоҳ бўлингизким, қалблар фақат Аллоҳни зикр қилиш билан ором топур” (Раъд сураси28)

“Сизга амр қилингани каби тўғри (ҳақиқий мўмин) бўлинг…” (Ҳуд сураси 112)

“Аллоҳга имон келтирдим деб айт, сўнгра тўғри (ҳақиқий мўмин) бўл…” (Ҳадиси шариф)

Олма мазлумнинг оҳини,
Чиқар оҳиста оҳиста… (Турк мақоли)

Кенгга кенг дунё,
Торга тор дунё… (Ўзбек мақоли)

Halk nezdinde muteber bir nesne yok devlet gibi:
Olmaya devlet cihanda bir nefes sihhat gibi.

Халқ наздида мўътабар бир нарса йўқ давлат каби.
Топилмас жаҳонда давлат бир нафас сиҳат каби…
(Қонуний Султон Сулаймон)

Йиғласа онам йиғлар,
Қолгани ёлғон йиғлар (Турк қўшиғидан)

İmandır o cevher ki, ilâhî ne büyüktür,
İmansız olan paslı yürek sînede yüktür”..

Имон о жавҳарки, илоҳи не буюкдир,
Имонсиз, занглаган юрак сийнада юкдир.
(Турк шоири Муҳаммад Оқиф Эрсой)

Чиригандан кўра дарахтда,
Шамолларда ёнган яхшироқ. (Сергей Есенин)

Замон сенга боқмаса,
Сен ҳам боқма замонга. (Муҳаммад Солиҳ)

Дилраболардин ёмонлик келди маҳзун кўнглима,
Келмади жонимға ҳеч оромижондин яхшилик. (Бобур)

Меҳр кўп кўргаздим аммо меҳрибоне топмадим,
Жон фидо қилдим, бале, оромижони топмадим. (Навоий)

Мусулмонлар билан кимнинг дини тўғри, дея баҳсга кирманглар.
Ҳар бир ақлли киши биладики, Муҳаммаднинг (сав)нинг дини тўғри диндир.
(Лев Толстой)

Отам ўлди ёнмадим, онам ўлди ёнмадим,
Болам ўлди ичим ёнмоқда… (Бир онанинг фарёдидан)

“Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда,
давлат қароқчилар тўдасига айланади”. (Августин Аврелий).

Муҳаммад (сав) буюк инсон ва пайғамбардир. Зеро унинг исми бутун дунёда ҳар куни, ҳар соат, ҳар дақиқа, ҳар сонияда узлуксиз равишда осмонга (азонда) ўқилади. (Бир имомнинг хутбасидан)