Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 30 ноябрь куни фуқаро Латипова Зиёда Бахромовнага тегишли Mercedes Benz S500 Hybrid русумли, давлат рақами 01М798НВ бўлган қора рангли енгил автотранспорт воситасини ҳокимликка ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш таклифини қабул қилиш ҳақидаги қарорни имзолаганди.
Бу борада журналистик суриштирув ўтказган айрим маҳаллий ОАВ Тошкент шаҳар ҳокимлигига яқинда фуқаро томонидан совға қилинган Mercedes-Benz Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ўзига тегишли эканини иддао қилишди.
Гап шундаки, Ортиқхўжаев жаноблари 2021 йилда ишлаб чиқарилган ва қиймати Avtoelon.uz сайтида 295 минг доллар кўрсатилган Mercedes-Benz S500 Hybrid автомобилини минишни истаган.
Бироқ Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги қарорида давлат хизматчиларининг хизмат автомобилларининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 баравари (540 миллион сўм) билан чекланган.
Бу вазиятдан чиқиш, тўғрироғи қонунни айланиб ўтиш (аслида бу ҳам фирибгарликнинг бир тури) мақсадида “доно” ҳоким ўз автомобилини бировнинг қўлидан совға тариқасида олган ва бу ҳақда мансаб ваколатини шахсий манфаат йўлида суистеъмол қилиб қарор чиқарган.
Эрк ДП хабар бўлими



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ