O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Президент номзодлигига даъвогарларнинг таржимаи ҳоллари

Президент номзодлигига даъвогарларнинг таржимаи ҳоллари
2,704 views
07 April 2021 - 2:01

Ўзбекистон президенти учун бўлиб ўтадиган сайловларда ЭРК демократик партияси номидан ўз номзодининг илгари сурилишини сўраб мурожаат қилган партия аъзоларининг таржимаи ҳолларини эҳтиборингизга ҳавола қиламиз.

Саловат Умрзоқов

1974-79 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ўқиган.

Шу билан бирга икки йиллик журналистика курсларида ва патентлаштириш институтида таҳсил олди.

80-йилларнинг бошларидан бошлаб илмий-педагогик фаолият билан шуғулланган.

У техник сохада бир нечта мақолалар ёзди, муаллифлик гувоҳномаларини олди, Ишланмаларини кўргазмаларда намойиш қилди, диссертация ёзди.

1989 йил охиридан Ўзбекистон мустақиллиги учун курашда қатнашишга қарор қилди. 1997 йилдан хусусий объектларда ишлаган, ўнлаб қурилиш мутахассисликларини ўзлаштирган.

2002 йилда роман ёзишни бошлади ва 2008 йилда тугатди.

Ҳозиргача сиёсий тадбирларда иштирок этишни давом эттириб, долзарб мавзуларда мақолалар ёзиб келмоқда.

Жаҳонгир Сафарўғли Отажон

1978 29 сентябрда Хоразм вилояти Боғот туманида туғилган.

Ўқишни 1984 йилда Аваз Муродов номли ўрта мактабда бошлаган.

1990 йилда ўқишни Глиэр номли Республıка мусиқа мактаб интернатида давом эттирган. 2003-2009 йıлларда Ўзбекистон давлат Консерваториясида ўқиган.

1998-2020 йıллар давомıда ўзбек мусиқасининг замонавıй йўналишларида хонанда сифатида фаолият юргизган ва 2021 январь ойидан ўзининг сиёсий фаолиятини бошлаган.

2003 йиллардан 2020 йилга қадар юртимиз ва жаҳоннıнг бир қатор давларларида ўз дастурлари билан концертлар уюштирган.

ЭРК партияси матбуот бўлими