O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Россиядан қайтган “Дангасалар” қаерда?

Россиядан қайтган “Дангасалар” қаерда?
189 views
16 December 2015 - 19:00

Кейинги ойларда Ўзбекистонда ватанига қайтган “Дангаса”ларнинг дараксиз кетиши урф тусига кирди.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Пайчи маҳалласи, Ниҳол кўчасида истиқомат қилувчи 3 нафар фарзанднинг отаси, 1974 йилда туғилган Элмирзаев Ахрор 2014 йилда 35 ёшли турмуш ўртоғи Насиба Туропова билан тўрт танга топиш, болаларини устини бут-қорнини тўқ қилиш илинжида иш излаб Россияга йўл олган эди.

2015 йилнинг 16 июнь куни, Россиядан, аввалига Насиба Туробова Ватанига, Қашқадарёга қайтганди.

Ахрор Элмирзаев эса орадан тўрт ой ўтгач, 15 октябр куни Ўзбекистон томон учган эди.

– Поччам уйга кириб келган куннинг эртасига, 16 октябрь куни фуқаро кийимидаги Отабек исмли киши онамиз Норғуба опа Туроповага “Аҳрорнинг ҳеч бир айби йўғу, бироқ шунчаки… четда ишлаб келганлиги сабабли суҳбатлашамиз, тушунтириш хати оламиз. Қайтиб ҳорижга иш излаб кетмаслиги учун уни ўзимиз иш билан таъминлаб қўямиз” деган мазмундаги важ билан уйидан олиб кетганди. Орадан шунча вақт ўтди. Бироқ Ахрор поччамиздан ҳалигача дарак йўқ. Ҳамон уйга қатмади. Уларни изламаган жойимиз қолмади. Уларни уйдан алдов йўли билан олиб кетган МХХ ходими бўлса керак, ўша Отабек деган кишининг олдига бориб сўрасак, улар “Мен ҳеч қанақанги Ахрор деган болани танимайман. Уни мен уйидан олиб кетмаганман” деб тонмоқда. Юқори идораларга мурожаат қилдик, туман прокуратурасига арз қилиб борсак, қабул қилишмади. Кўмак беришармикин деган умидда Тошкентга, Республика прокуратурасининг – 233-1353 телефон рақамига, Жиноят қидирув бошқармасининг – 2332233 рақамларига юз бор қўнғироқ қилдик, бироқ гўшакни бирор кимса кўтарай демайди. Насиба Туропова(моб.тел: +99890 6176099)опамнинг уч нафар ёш боласи бор. Айни дамда тўртинча фарзандига ҳомиладор. Улар оғироёқ ҳолига поччамни қидиришга қийналмоқда. Поччамиз Аҳрор Элмирзаевни топишда кўмаклашадиган одам топилармикин? – дея умиб билан ўтинади қўнғироқ орқали ҳуқуқ ҳимоячилари ва мустақил журналистлардан ҳуқуқий ёрдам сўраётган Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани Хўжаилғор маҳалласи Жума Жўраев кўчасида яшовчи Дилдора Туропова (Моб. тел: +998945237741)

Яккабоғлик Элмирзаев Аҳрорнинг ўз ватанига эсон-омон қайтгач, эртаси куниёқ орган ходими томонидан “ўғирлаб” кетилиши ортидан роппа-роса 15 кун ўтгач мазкур вилоятнинг Китоб тумани, Чаримгар маҳалласи, Номозгоҳ кўчасида истиқомат қилувчи Раҳмоновлар оиласида ҳам, айтиш мумкинки, фожиа содир бўлди.

eldor rahmanovГап шундаки, юқоридаги манзилда истиқомат қилувчи, 1988 йилнинг 11 декабрь куни туғилган Раҳмонов Элдор Исроилович 2011 йилда Россияга иш ахтариб кетган эди. 4-5 йилик сафар давомида Элдорга ҳамроҳлик қилган дўсти, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Жавоб қишлоғида яшовчи Яккабоғлик Латофат Юсупова(+ 99890 9385641)нинг гувоҳлик беришича, Э. Раҳмонов Москва областининг Серкицков вилояти, Варашилов -127-квартирада яшаган, пропластик заводида турк миллатига мансуб Танкут ва унинг ўринбосари бўлган Руслан исмли шахсларнинг қўл остида Ўзбекистондан борган 12-13 нафар йигитлар билан бирга ишлаган.

Россиядан ўз уйига яқингинада қайтган Латофат Юсуповага кўра, у Элдор билан Москва вилоятида ҳамиша бирга бўлган. Э. Раҳмонов Домодедова аэропортидан Москва-Тошкент йўналиши бўйича учаётган сомолетга ўтириб, то ҳавога кўтарилгунига қадар телефон орқали алоқада бўлган. 2015 йилнинг 1 декабр куни соат 22.45 да Домодедова аэропортидан 2 декабрь куни тонгги соат 4.00 да Тошкнет аэропортига келиб қўнган сомолётдан тушган Элдор Россия алоқа компаниясига тегишли бўлган телефон рақамидан Москвада ҳамкроҳлик қилган таниши Латофат Юсуповага қўнғироқ қилиб, “Эсон-омон етиб келдик. Энди регистрацияга бораяпмиз” дея хабарлашаркан, “Ҳали замон кўришамиз” дегунига қадар, ҳисобидаги маблағи тугаган мобил алоқаси узилиб қолган.

ariza 1-nusxasi– “Бироқ, Тошкент аэропортига келиб қўнган Элдоржон ўғлим мана, 12 кундирки Китобга қайтмади, – дейди изсиз йўқолган йигитнинг онаси …. опа …. , – Мен уни суриштириб Тошкентдаги аэропорт директорининг номига ариза ёздим. У ерда аризамни қабул қилишмади. Оғзаки жавобларига қараганда, улар 2 декабр куни тонги соат 4.00 даги рейс билан Москвадан учиб келган йўловчилар рўйхатида Раҳмонов Элдор Исроилович исмли йигитнинг исм-шарифи қайд этилмаганлигини таъкидлашмоқда. Шу сабаб Тошкент Аэропортида йўқолиб қолган ўғлимни топиб беришда ёрдам қилишларини сўраб Республика бош прокурорига, Республика Миллий Хавфсизлик Хизмати раиси номига шикоят ёзиб топширдим. Ҳозирча ўғлимдан бирор бир дарак топилар, яхши хушхабарлар эшитарман деган умидда Худога ёлвориб ўтирибман.

Элдорнинг онаси Назокат Хусаинованинг шикоят хати 2-саҳифаси– Гарчи мен самолёт Москва аэропортидан ҳавога кўтарилгунига қадар Элдор билан телефон орқали алоқада бўлиб турган бўлсам-да, гарчи у 2 декабрь куни тонгги соат 4.00 ларда “Келдим, тезда кўришамиз” деб қўнғироқ қилган бўлса-да, ҳар эҳтимолга қарши Россияда ишлайдиган опамга қўнғироқ қилиб, “Домодедово” аэропортидан шу йилнинг 1 декабр куни соат 21.45 даги рейс билан Москва-Тошкент йўналиши бўйича учган йўловчилар рўйхатида Раҳмонов Элдор Исроиловичнинг номи қайд этилган ёки йўқлигини аниқлаб беришларини қаттиқ илтимос қилдим. Аниқ бўлишича, ўша кунги айтилган соатда ҳавога кўтарилган йўловчилар рўйхатида Элдорнинг номи бор, ёзилган экан. Унинг қўнганига эса, ўзим гувоҳ. Телефонда гаплашганман. Бироқ, негадир унинг номи Тошкент аэропортидаги йўловчилар рўйхатидан чиқмади. Ҳатто уни рўйхатдан ўтказмасданоқ орган ходимлари олиб кириб кетишганмикин деган шубҳадаман, – дейди Яккабоғлик Латофат.

Мамлакат осойишталиги учун огоҳлик, эҳтиёткорлик ўта муҳим. Бироқ бу дегани ҳориждан ва ё Россиядан ишлаб қайтаётган ҳар бир фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқини исталганча паймол қилиш мумкин дегани эмас.

Шу ўринда Ўзбекистон Ички ишлар тизими ва Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимларининг ғайриқонуний ҳаракатларига жиддий эътирозлар уйғониши табиий: модомики, ҳориждан – ҳижратдан қайтаётган шахс турли гумонлар остида оёқлари ерга теккизилмай қонун идораларига олиб кетилар экан, ертўлаларга ташланар экан, соғинч билан Россиядан қайтаётган “дангасалар”нинг тутқунликка тушганлиги хусусида энг аввало уларнинг ота-оналари, қариндош-уруғлари, яқинларига хабар берилиши шарт. Токи дилбандини тунлари мижжа қоқмай катта қилган … опа каби оналарнинг рангини ғаму ташвиш, соғинч сарғайтирмаслиги, кулфат қадларнини камон қилмаслиги, қаритмаслиги керак. Оналар фарзандларининг қаерда, қандай қўлларда, қай аҳвол ва қай шароитда эканлигини билишлари лозим, барчасидан хабардор бўлишга ҳақли.

Ўзбекистондаги прокуратура, Миллий Хавфсизлик Хизмати, Ички ишлар деб аталмиш қонун идораларидаги қонун ижросини назорат қилувчи ходимларининг ўзи қачон қонунга амал қилишни урганишаркин?!

Изоҳ: Ушбу мақола эълон қилиниш арафасида фуқаро кийимидаги Отабек исмли орган ходими томонидан ўз уйидан алдов йўли билан олиб чиқиб кетилган ва ўн кундан ортиқ изсиз йўқолган Яккабоғлик Элмирзаев Ахрорнинг дараги чиқди.

А. Элмирзаевнинг отаси Абдуқаҳҳор Элмирзаев (+99891 6338886) қўнғироқ қилиб, Ҳукуматнинг юқори идораларига тинимсиз шикоят ёзиш ортидан ўғли Аҳрорнинг тақдиридан воқиф бўлганликларини маълум қилдилар. Отанинг айтишларича, Элмирзаев Ахрорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 241-моддаси, 2- қисми билан жиноят иши қўғзатилган бўлиб, у эҳтиёт чораси сифатида хибсда сақланмоқда ва босим ва калтаклар остида қолмоқда.

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
мустақил журналист