Саводсизлик жуда актуал масала. Ўтган йили Элтузга Бош прокуратурадан бўшатилган юрист дипломли одам хат ëзувди. Икки варақ хатда 123 та хато санадик. Думли қ ғ ў ва х ларни хатога ҳисобламагандаги аҳвол бу. Совет пайтида бир варақ диктантда 7 хато бўлса икки қўйилар эди. Бу прокуратура мулозими 11 йил мактабда 5 йил универститетда ва яна аллақанча вақт Давлат қурилиш академиясида малака оширибди. Аллақанча вақт Бош прокуратурада ишлаб одамлар ҳаëти ва фаолиятини назорат қилган.
Агар прокуратура тизимидаги ягона аналфабeт (саводсиз) одам шу бўлганида ҳам ўзимга таскин берардим. Саводсизлик бутун жамиятни чирмовуқдай қоплаган.
Энг катта раҳбар ўратепа шевасида¸ Бош вазир каллахона қассоблари тилида гапириб ëтибди. Ўзини журналистман деб ëқа йиртиб ўзбек тили курашчиси деб кўрсатадиган Шерзод Қудратхўжаев ҳам ўнлаб хато билан ëзади.
Ҳар йили Олий ўқув юртларига қабул тугаганидан кейин Элтузга юзлаб шикоятлар келади. Филолог бўлмоқчи эдим лекин мен каби камбағалнинг боласи порахўрлик боис ўқишга олишмади деб фарëд қилишади. Лекин филолог бўлмоқчи бўлган камбағалнинг боласи бир кичкина шикоят хатида саксонта (80!!!!!) хато қилган. Кирмаганинг жуда маъқул иш бўлибди дейман.
Сиëсат¸ жамият¸ дин ва юксак технологиялар ҳақидаги мақолалар тагига қолдирилган коментарийларни ўқиб кўринг. Уларнинг мазмунидаги астрономик каллаварангликга¸ фақат қарғиш ва сўкишдан иборат қусиққа эътибор бермай фақат орфографик хатоларни текшириб кўрсангиз саводсизлик қанчалик илдиз отганини кўрасиз. Географик номлар қандай ëзилишини номдор журналистлар ҳам билмайдиган саводсизлар ўлкасига айланди бу мамлакат.
Бугун эрталаб Элтузга келган ëзув эса мана бу: Stagolimga alangalik salom (Стокгольм яъни Элтуз редактори яшайдиган Швеция бошкентини назарда тутган деб гумон қилдик)
Саводсизлар шаҳри Тошкентга ҳам алангали салом.
Манба: Рассом Туз



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ