O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сайловда бутун оила аъзоларим овози сохталаштирилган эди…

Сайловда бутун оила аъзоларим овози сохталаштирилган эди…
752 views
07 November 2021 - 14:04
Мен нафақат Ш.М. 80,1% овоз олиб сайланганига ишонмайман, балки бу “овоз”лар сохтакорлик билан “қўлга киритилганлиги”ни қуйидагича гувоҳлик бераман.
Сайлов адолатсиз ўтиши (бунга яққол мисол – мухолифат номзодга “тиш-тирноғи билан” қаршилик кўрсатиш)га ишончим комил бўлганлиги учун сайловга боришга “оёғим тортмади”.
Шунинг учун умр йўлдошим ва келинларим, бир неча марта “сайловга олиб бориб келинг!” деб илтимос қилганига қарамай, бормадим.
Аммо кечка яқин (соат тахминан 19-45ларда) ишдан қайтган ўғлим бир муддат кўринмай қолган эди. “Қаерга бординг?” деб сўрасам, сайловга бориб келганини айтди. Ва қизиқ воқеани айтиб берди.
Сайловчилар рўйхатидан ўтиб, имзо қўйиш учун рўйхатга “кўз югиртирган” экан бизни ойладагиларнинг барчаси аллақачон “рўйхатдан ўтиб”, “сайловда қатнашиб” бўлишганига гувох бўлибди!!!
Шахсан мен Ш.Мирзиёевнинг “сайланганлиги”га қарши эмасман (чунки иккинчи муддатга сайланишга ҳаққи бор ва ундан бошқа “пичоққа илинадиган” номзодни ўзи йўқ), аммо…
ҚОЧОН-КИ, САЙЛОВДА МУХОЛИФ НОМЗОД ИШТИРОК ЭТИБ, УНИНГ ВАКИЛЛАРИ ЎЗ НОМЗОДИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ УЧУН КУРАШМАС ЭКАН, сайлов сохталигича қолаверади!!!
Ali Bobo
Манба: Facebook