O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сохта адвокат – Қодиров Тўра суд залидан қувилди

Сохта адвокат – Қодиров Тўра суд залидан қувилди
134 views
18 March 2017 - 10:00

Нарзулло Охунжонов 

МАМЛАКАТНИ КИМ БОШҚАРАЯПТИ?
(қирқ тўртинчи мақола) 

СОХТА АДВОКАТ – ҚОДИРОВ ТЎРА СУД ЗАЛИДАН ҚУВИЛДИ

“Қудратли” Қодиров Тўра деганлари қаерга борса ўзининг энг яқин лавозимдор одамлари эканлигини пеш қилиб таништирадиган собиқ Бош прокурор Рашитжон Қодиров, бош прокуратурада ишлаётган Владимир Норовнинг укаси Ботир Норов ва Ички Ишлар Вазирининг ўринбосари Сайфулло Очилович Нурматовлар ҳақиқатдан ҳам энг мустаҳкам таниш-тиргакларидан эканлигига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Чунки у шу суянчларига ишониб ўзини ҳар ерда қўрқмасдан адвокатман дея муддати ўтиб кетган ҳужжатини кўрсата олади. Биров унга мушугини пишт дея олмайди. Сабаби орқа бор, орқаси зўр. Талабалар тили билан айтганда “танка”си бор.

Буни қарангки, одам етмиш ёшдан ошганидан кейин ҳам сурбет бўламан деса сурлигича қолаверса бўларкан. Уни ўзгартириш ўта мушкул иш экан. Ўзингиз ўйлаб кўринг. Буёғи ўзи етмаганидек, камлик қилаётгандек яна бир думчани ҳам қўшиб менинг устимдан бундай беш йил илгари фалон миқдорда маблағнимни олганди, деб ёзиб терговга келмасдан алламбало ишлар билан машғул  бўлиб юрибди.

Иккинчидан, Юнусобод тумани ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлимининг бошлиғи Усмон Азизовнинг хотини Шоира Ҳасанованинг пулини олиб уни қайтариб бермасдан алдаб юрганлиги учун унинг устидан Шоира ҳамма инстанцияларга шикоят хати юборган.

Учинчидан, эса мен адвокатман дея нафақат оддий одамларни, балки ҳуқуқ соҳаси ходими бўлган жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг раисини ҳам лақиллатмоқчи бўлиб судда кўрилаётган ишда қатнашганлигига нима дейсиз? Сабаби у бир вақтнинг ўзида параллел равишда мана шу ишларнинг ҳаммасини амалга оширишга уриниб ўзини кўп қиррали фаолиятни ҳар томонлама намойиш этиб бораётган эди. Қодиров Т. бундайин кенг кўламли ва кенг тармоқли фаолиятини Тошкент шаҳрида олиб бораётганди.

Тўртинчидан эса Қорақалпоғистонлик жабрдийдалардан ҳам анча-мунча маблағини олиб менинг землягим, яъни Қизилтепалик Салом Саамадов сизларнинг прокурорларинг у билан ишларингни ҳаллаб бераман дея уларни ҳам лақиллатиб пойтахтда қочиб юрган. Улар эса пулини қайтариб ололмасдан Бухоро-ю, Навоийнинг Қизилтепасидан сохта адвокатни овора-ю сарсон бўлиб қидириб юришибди.

Алабатта, бу каби амалиётларни бир ўзи якка ҳолда олиб бораётгани йўқ. Ким билан дейсизми? Ким билан бўларди. Яна ўша ўзининг садоқатли эски дўсти Бўлдиева Собира билан-да. Чунки, бу орада Собира ҳам миллий телерадиокомпаниядаги “Ўзбекистон”радиосида ўзи ишлаётган мухбирлар тармоғининг бош муҳаррири, яъни ўзининг бош муҳаррири Шодиёр Ҳазратқулов билан судлашишаётган эди. Худди шу процесс Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида кўрилаётганди.

Унда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг фақат “Ўзбекистон” радиосидан вакиллар қатнашган. Компания миқёсдаги раҳбариятдан эса ҳеч кимса келмаган. Судни очиқ деб эълон қилган ва бу ҳақдаги тафсилотларга қисқача тўхталиб ўтган раислик этувчи дастлаб ўзини жабрланувчи деб кўрсатган Собира Бўлдиевага сўз берган. Элликдан ошиб ёши олтмишга қараб бораётган Собира эса ўз раҳбари-ўғли тенги бўлган йигит унга анча вақтдан бери интим алоқа қилишни таклиф этиб келаётганини қалтираб, тили айланмай каловланиб қолиб гапиришни эплай олмай қолади. Шу пайт бирдан ҳе йўқ бе йўқ суд залида ўтирган бояқиш “адвокат” аталмиш Тўра Қодиров сакраб ўрнидан туриб унинг ўрнига бодиллаб гапира бошлайди. Шу оннинг ўзида судга раислик қилувчи унинг ким эканлиги, аввало рухсат сўраб ўзини таништириши лозимлиги ва ҳали сўз берилмасдан нимага бунча сакраб ўрнидан туриб бирданига гапириб кетаётганлиги ҳақидаги саволларни ёғдириб ташлайди. Ҳар томонга аланг-жаланг бўлиб боқаркан Қодиров Тўра ўзини Собира Бўлдиеванинг адвокати эканлигини айтиб таништиради. Шунда судя ундан лицензиянгиз борми ва марҳамат қилиб ордерингизни тақдим қилсангиз деб сўрайди. Бу кутилмаган саволдан довдираб қолган сохта адвокат нима дейишини билмай каловланиб қолади. Яна бир марта судя ундан лицензиянгиз борми ва ордерни тақдим этсангиз деб мурожаат қилади. Қодиров эса лицензия ҳам ордер ҳам ҳозирча йўқлигини фақат жамоатчи ҳимоячи сифатида қатнашаётганлигини айтади. Қани жамоатчилигингизни тасдиқлайдиган ҳужжат борми дейилганда ҳам унинг тили лол бўлиб бунга ҳам жавоб беролмасдан бу ҳақдаги ҳужжатни ҳам тақдим этолмай тиззаси қалтирай бошлайди. Ушбу талаблар бажарилмагач, Қодир Тўра судя томонидан унинг сохта адвокат эканлиги эълон этилиб суд залидан мажбурий тарзда қувиб чиқарилади. Бундай сохтакорлиги билан судда залида ўтирганларнинг олдида кулгига сабаб бўлади.

Шундай қилиб судга раислик қилувчи томонидан суд залидан қувиб чиқарилганига қарамасдан бир пайт Т.Қодиров яна суд залида пайдо бўлиб қолади. Унинг кириб келганлигини сезиб қолган бўлишсада, кетаётган процессга халақит қилмаслик ва сўз берилганларни чалғитмаслик мақсадидда унга унчалик ҳам эътибор қилишмаган кўринади.

Судя жанобларининг Собира Бўлдиевага сизга нисбатан содир этилган ҳатти-ҳаракатларни  нималар, қанақанги далиллар билан тасдиқлайсиз деган саволига жавоб беролмасдан довдираб қолишини кўрган Қодиров Тўра яна ўзини босолмасдан гапга иккинчи маротаба ҳам қўшилиб кетади. Сабаби ўтказилган суд-мед экспертизаларнинг тегишли хулосаси С.Бўлдиеванинг  даъвосидаги бирор бир ҳатти-ҳаракатларни тасдиқлаган эмасди.

Шундан судда раислик қилувчи фирибгар Тўранинг бу навбатдаги сапчиб туриб бош суқишларига чек қўйиш мақсадида уни нафақат залдан, балки суд биносидан бутунлай ташқарига чиқариб ташлашга қарор қилади. Шу қарор асносида милиция ходимлари Т.Қодировни бинодан ташқарига олиб чиқиб қўйишади. Бу билан у судда оддий иштирокчи ёки кузатувчи бўлишдан ҳам маҳрум бўлади.

Бу ёқда эса Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси терговчиси Санжар Мирсоатов сарсони чиқиб уни кун-у тун қидириш билан овора. Унга ҳам думини тутқазмайди. Қодиров қурғур ҳам нима қилсин? Бир амаллаб кун кўриши керак-да. Ҳа, айтмоқчи унинг ёнида адвокатлигини тасдиқловчи муддати ўтиб кетган ҳужжат билан биргаликда унинг нечанчидир гуруҳ ногиронлигини тасдиқловчи ҳужжати ҳам бор. Ҳуқуқ-тартибот органларига кириб бирор кор-ҳол рўй бериб ўзининг қинғир ҳатти-ҳаракатлари ёки ҳужжатдаги сохтакорлиги, фирибгарлиги фош бўлиб дўпписи тор келиб қолса худди ўша ногиронлигини тасдиқловчи гувоҳномани тақдим қилиш билан жонини қутқариб қолиш йўлларига ўтиб олиш эҳтимоли ҳам юқорилигини эътибордан соқит қилмаслик лозим. Энг қизиғи, Тўра Қодировнинг ҳамма ишлари қалбаки, телба-тескари бўлгани каби ногиронлигини эътироф этадиган ҳужжат ҳам Навоий вилояти шифохонасида ишлайдиган қизи томонидан бир амаллаб тўғирлаб берилган сохта гувоҳномалигини эсдан чиқармаслигимиз зарур.

05.02.2015 й.

(давоми бор)