Мутафаккир шоир Муҳаммад Солиҳга аталган Рассом Туз аканинг мақоласини ўқиб қолдим.
Унда итлар образи ҳақда ҳам сўз боради.
Ёдга тушди, Алишер Навоийнинг ҳар бир девонида “Итлар” образи қатнашади. Итлар қатнашган ғазалларини алоҳида йиғган эдим.
Навоий, биламиз, юксак эстетика нуқтасидан атроф- жамиятга қарайди.
Жумладан, итлар радифли ғазаллари бор. Яъни шу нуқтадан атрофга қаралганда, атрофда одам кўринмайди.
Аксинча, Навоий шунда ҳам лутф этади: ва “Ёрнинг итлари” дейди суюб.
Бу (Навоий) мистик дунёда яшаган шахсиятнинг, яъни фикрлаш механизми соғлом шахснинг баланд нуқта биридан кузатишидир.
Жумладан, Рауф Парфининг бир шеъри ҳам шу ҳолатга бағишланган эди.
Аудиенцияга эришган, эриштирилган шахсларга ҳам қийин. Улар кечиришдан бошқасини билмайди.
Соғлом фикрлашни ўзига эп билган, яъни соғлом фикрлашни табиатига айлантиргангина итликдан қутулади. Аксинча бўлса, қутраб кетади. Қутуриш бутун жамиятга юқади, юқмоқда.
Қадимда кишилар итликдан асраш ва соғлом фикрлаш механизмини ишлатиш учун ўзини маломат қилишни касб қилишган. Ҳозир ўзбек жамиятида бунинг аксини кўряпмиз.
Шунга ўхшаш ҳолат тадқиқи бўйича, бир нарсалар ёзган эдим, тугалланмаган.
Мурод Карим
Манба: facebook



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ