O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тепадан келган буйруқ

Тепадан келган буйруқ
2,656 views
24 April 2021 - 14:14

Аминов Ҳалимжон Шаҳрихон шаҳар Терак таги МФЙ ҳудудида яшайди. У ўзининг оила аъзоларига ва таниш-билишларига ХТСДП ҳақида ижобий фикрларни айтиб берган ҳамда уларнинг ичидан шу партияга ҳайрҳох бўлганларнинг имзосини олган.

Туман ИИБ ходимларимиз, -деб ўзларини танитган зобитлар, имзо эгаларининг ҳар бири билан алоҳида терговга ўхшаш суҳбат уюштириб, суҳбат охирида, -сизлар давлат тўнтариши қилмоқчи бўлган бузғунчи партияга аъзо бўлмоқчисизларми? -деган ва уларни, -биз билмасдан имзо қўйибмиз, бизни кечиринглар, -деган мазмунда, улардан тушунтириш хати ёздириб олишган.

22.04.2021-й куни Андижон вилояти ИИБ данмиз, -деб ўзларини танитган Каримов Улуғбек ва Содиқов Зафарбеклар Терак таги МФЙ вакили билан биргаликда Ҳ.Аминов хонадонига бориб, уни бу йўлдан, яъни ХТСДП га аралашишдан қайтишини, акс ҳолда бу ёмон оқибатларга олиб боришини тушунтиришган.

Ҳ.Аминов сиёсий партиялар тузиш ҳақидаги Ўз.Р.Конституциясининг 34- моддаси мазмун моҳиятини уларга айтиб, уларга, -сизларни нега ваколатингизда бўлмаган ишга аралашаяпсизлар, бу иш билан Адлия Вазирлиги шуғулланаяпдику? –деб берган саволига улар, тепадан шундай буйруқ бор, -деб жавоб беришган.

Ҳ.Аминов ўз фикрида қатъий туриб ўзини қонунга хилоф ҳаракат қилмаётганини айтиб берган.

Шундан кейин Андижон вилояти ИИБ зобитлари Ҳ.Аминовнинг укасига, -акангиз бир жинсли фуқароларнинг турмуш қуришини (гейларни демоқчи) қўлловчи партияга имзо йиғаяпди, -деб, ака укани ўртасида шубҳа ва низони шакиллантириб кетишган.

Акбарали Ориф