O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Толиблар ўзбек тилини мактаб дастуридан чиқариб ташлади

Толиблар ўзбек тилини мактаб дастуридан чиқариб ташлади
1,212 views
24 August 2021 - 13:01

Бугун толиблар ўзбек тили дарсларини мактаб дастуридан олиб ташлашди. Ўтган 20 йил давомида Афғонистонинг ўзбеклар яшайдиган жойларида жойлашган мактабларда ўзбек тили дарслари ўтказиларди.

Бугун толиблар бу дарсларни олиб ташлашди, унинг ўрнини арабча билан алмаштирди.

Бундан ташқари, Толибон режими Амир Темур, Шайбонийхон, Машраб, Ғазний ва Беруний меросларини ўрганишни, шашмақомни, навоийхонликларни ва навоийшуносликни  тақиқлаган. Толибон шеъриятни ҳам тақиқлаган.

Шундай қилиб, Абдулазиз Комилов ва уни тинглаб юрган “бизни” давлат Афғонистонда ўзбек маданияти ва ўзбек меросининг йўқ қилинишининг бошланишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Мана бу жадвалда кўрса бўлади, ўзбек тили бошқа йўқ. Бу толиблар тузган жадвал.

Анвар Назир

Манба: facebook.com