O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкентда айбловлар сохталаштирилган тўртта оддий мусулмон ҳибсга олинди

Тошкентда тақиқланган диний ташкилот тузиш ва унда иштирок этишда гумон билан тўртта диндор ҳибсга олинди, дея маълум қилади Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ).

Тошкентда айбловлар сохталаштирилган тўртта оддий мусулмон ҳибсга олинди
115 views
09 January 2013 - 13:24

Тошкентда тақиқланган диний ташкилот тузиш ва унда иштирок этишда гумон билан тўртта диндор ҳибсга олинди, дея маълум қилади Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилар ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ).

ЎМҲҲТГ маълумотига кўра, 44 ёшли Абдурашид Ҳорунов, Шуҳрат Тожибоев, Аҳмаджон Каримов ва 33 ёшли Бобур Каримов оддий номозхон мусулмонларидир. Уларни 26 ва 29 декабрь куни ҳибсга олишган. ЎМҲҲТГ ёзишича, тонг отган пайтда форма киймаган милиционерлар гуруҳи пойтахтнинг Шайхонтоҳур ва Олмазор даҳаларида жойлашган уларнинг уйларига бостириб кирганлар, тинтув ўтказиб мусулмонларни ИИВ тергов изоляторига олиб кетганлар.

ЎМҲҲТГ маълумотига кўра, Бобур Каримов олдин ҳам – 2010 йил августида ва 2011 йил январида сохталаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича айбловлар билан 15 суткага қамалиб чиққан. Бу сафар “тинтув ўтказиш” тўғрисидаги қарордан маълум бўлишича, Каримовнинг уйида тақиқланган диний адабиётлар топилган. Бироқ Каримовнинг ота-онаси айтишича, топилган адабиётлар тақиқланмаган бўлиб, китоблар Тошкент Ислом Университетини тамомлаган бошқа ўғилга тегишли.

Ҳибсга олинганларга қарши Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244-2 моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш) бўйича айблов қўйишга уринишмоқда. ЎМҲҲТГ ушбу айбловларни сохталаштирилган деб ҳисоблайди.

fergananews.com