O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкент ҳақидаги дастлабки хулоса: бу шаҳарни миршаб босиб кетган

Тошкент ҳақидаги дастлабки хулоса: бу шаҳарни миршаб босиб кетган
134 views
06 March 2012 - 12:30

Тошкент ҳақидаги менинг дастлабки хулосам шундай: бу шаҳарни миршаб босиб кетган.
Кўчада юрар экансан, миршаб йўқ жой йўқлигига гувоҳ бўлиш мумкин.
Метро бекатларида ва уларга кириш жойларида 8 тадан 10 тагача миршаб юрибди. Тошкент метроси бекатлари миқдори 25 тадан кўплиги ҳисобга олинса, фақат метронинг ўзига 200-250 нафар миршаб жалб қилинган бўлади. Бир метро бекатида миршаблар ҳатто ит билан туришибди! Метро бекатининг ўзида эса “Огоҳлик ва ҳушёрлик – давр талаби” деган ёзувлар ўзбек ва рус тиллариуда турибди, метро поездининг ҳар бир вагонида ҳам 3-4та жойда шундай ёзувлар.
Ундан ташқари, диктор ҳар бир бегатда “Шубҳали сумкаларни кўрсангиз, метро ходимларига хабар беринг! Огоҳ бўлинг!” деган гапни такрорлайди. Бу ҳолга кўникмаган содда одам, қандайдир доимий ҳавф бор экан Тошкентда, деган хулосага келади.
Бу 3 миллион нуфузлик шаҳар 30 миллионлик тоталитар давлатнинг кичик моделидир.

Набижон Султон