Тарих 1988. У майдонга чиқиб гапира бошлади. Кулранг одамлар эса шу атрофга бир нечта қозиқ қоқиб туллаган итларни боғлаб қўйишди. Бу итлар ўзларига суяк ташлаганлар истагини бажо келтириб майдондаги узун бўйли одамга қараб хуришди. Илк итлардан иккитасининг исми эсимда қолган. Хисомов ва Кружилин. Бу иккиси ўлиб тупроқда чириб кетганига анча бўлди. Уларни ëллаган контора вивескаси камида уч марта алмашди. Аммо қоқилган қозиққа янги янги итларни обкелиб боғлашаверди. Улар ҳам суяк эвазига майдондаги узун одамга қараб хураверди.
Итлар бир биридан тавия.
Бир биридан иркит.
Туллаб юнглари битлаб кетган бу итларни.
Аммо улар узун одамга қараб бир хилда хуради. Узун одам эса итларга парво қилмай майдонда гранит тоғ каби турибди. Бу жуда катта тоғ. Итлар қанчалик майда ва иркит бўлса бу тоғ шу қадар баланд ва улуғвор.
Ўзбекистондаги ўнг ҳам сўл ҳам¸ юқоридаги ҳам пастдаги ҳам бу тоғ борлигини билиб ўзини билмасликка солади.
Бу баъзилар назарида кўринмас тоғ кўринишни истаган кимсаларни ўз кўланкасида қолдирди.
1947 йилда Ўзбекистон гимнини ëзиш зарурати туғилган пайтда атроф жонибда бирорта яхши шоир қолмаган эди. Улар отиб ташланганди. Улар ҳам кўринмас тоғлар каби эди. Атрофда эса қозиққа бойланган итваччалар ва шоқоллар кезарди. Шу боис жамият буюртмасини Темир Фаттох деган графоман адо этди.
Балиқ бўлмаган жойда итбалиқ ҳам кўзга яхши кўринади. Бугунам шундай гап.
Ўзбек юрти тарихида илк бора ўз улуси қайғусини “Нью Йорк Таймс” газетида айтган ва бу жасорати учун итларга талатилган юртсевар бугун юрт ташқарисида юрибди. Унга қарши хурсин дея янги янги итваччаларга ташлаш учун суяклар ташланмоқда.
20 декабрь куни бу узун одам ўз туғилган кунини кишилик жамияти пайдо бўлиб илк мафкура¸ сиëсат ва ижтимоий формалашувга адрес бўлган қадим тупроқда нишонлади.
Узун одамнинг туғилган куни қутлуғ бўлсин.
Тангри узун одамни ëрлақасин.
Rassom Tuz



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ