O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Фарғонадан “либерал” нидо

Фарғонадан “либерал” нидо
1,203 views
09 April 2021 - 14:50

Президент сайлови арафасида Ўз.Либерал ДП Фарғона вилоят Кенгаши буйруғи билан вилоятнинг ҳамма туман ва шаҳарларида партияга аъзо бўлишга мажбурлаш бошланди.
Бу ишларни орқасида яқинда тайинланган аппарат раҳбари Ҳалимжон Раҳмонов турибди.
Вилоят ходимларини туманларга куратор қилиб бириктириб, партияга аъзо қилишни вилоят ҳокими буюрган дея, унинг номини сотиб иш қиляпти.
Энди вилоятдан куратор қилинган ходимлар бизни бошимизда туриб, мажбурий аъзо тўплатади.
Биз ноилож сохта маълумот тайёрлашга мажбур бўламиз.
Янги раҳбарнинг ўзини кўрсатиш учун сайловни баҳона қилиб, вилоят ҳокимини номини сотиб, одамларни мажбурий аъзо қилдириши адолатданми?
Ҳокимлари бошқа партия аъзоси бўлган туман ва шахарларга қийин бўляпти.

ЎЛ.ДП аъзоси