O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хоразмнинг қадимги пойтахти масаласига доир

Хоразмнинг қадимги пойтахти масаласига доир
1,170 views
05 February 2021 - 21:12

Амударё қуйи оқимида ярим асрдан зиёд вақт давомида археологик тадқиқотлар кенг миқёсда олиб борилган бўлсада, Хоразмнинг қадимги тарихига оид кўп масалалар кам ўрганилганича қолмоқда.

Хоразмнинг қадимги пойтахти масаласи шу жумладандир.

Араб-форс тарихий манбаларида жумладан, ат-Табарий ва бошқа муаллифларнинг асарларида Хоразмдаги учта шахар Фил (Пил, Кат), Хазорасп ва Урганч ҳақида ёзилган. О.Г.Большаков Ибн ал-Асом матнига ҳавола қилиб, бу ерда битта хандак билан ўраб олинган уч шахар назарда тутилган, деб ҳисоблайди. Яна у ат-Табарий вилоятдаги шаҳарлар сони тўғрисида ҳеч нарса демаган деб ёзади (Белиницский, Бентович, Большаков, 1973, 71-бет).

Г.Гойбов бу матнни бир мунча бошқача; Хоразмнинг маркази умумий ғов билан ўраб олинган уч шаҳардан иборат бўлган”, – деб таржима қилган (Гойбов, 1983, 132-бет. Умумий бир ғов билан ўраб олинган бу шаҳар биз Тошхирмон воҳаси минтақасида олиб борган ишимиз жараёнида ойдинлаша борди. Чунончи, Ал-Фир -Катда жойлашган бу пойтахт шахарда қадимги Хоразмнинг яна бошқа энг муҳим маркази Тупроққала хам шаҳристони бўлиб, II-III асрларда бу ер Хоразм шохлари сулолавий маркази ва подшо қароргоҳларидан бири бўлган. (ТКД, 1984, 287-288-бетлар).

Шу муносабат билан Хоразм пойтахти бўлганшахар изларини балки ушбу шахарлар яқин атрофидан қидириш лозимдир. Бунда Тупроққаладан 14-13 км жануби-шарқда ва ал-Фир-Катдан шимоли -шарқда 17 км га яқин масофада жойдашган Оқшахонқалаъа шаҳристони эътиборни ўзига тортади. Бизнингча, қуйидаги фактлар хам шундай жойлаштириш тўғрилигидан далолат берса керак;

1) Оқшахонқалъа – қадимги Хоразмнинг майдони бўйича (Қалъақир -1дан кейин) энг йирик (56 гектар), мил, авв lV аср-мил, lV аср бошига бошига оид деб ҳисобланадиган қудратли харбий истехкомларга эга шаҳари;

2)Оқшахонқалъа Хоразмшохларнинг қароргоҳларидан бири ва Хоразмшохлари сулолавий динининг маркази бўлган Тупроққалъа шаҳристони ҳамда мил. IV аср бошидан Хоразм пойтахти бўлган Пилқалъа-Кат(Кос) жойлашган қадимги пойтахт вилоятдан ўрин олган .

3) Афтидан юқоида зикр этилган пойтахтшаҳарлар кирган бу махсус пойтахт минтақавий ташқи узун Оқшахонқалъа девори билан ўраб олинган;

4) ёзма манбалардаги маълумотлар(Ибн Хавқал) кўхна пойтахт ўрнини қадимги Хоразмнинг Катга қўшни бўлган айнан шу вилояти билан боғлайди.

5) ниҳоят Оқшахонқалъанинг топографик таркибида истеҳкомлар қаттиқ мустахкамланган, муҳим диний иншоотлар жойлашган ўзига хос “муқаддас шахар” нинг мавжудлиги. Мазкур мисоллар Оқшахонқалъа ахоманийларга қарамликдан халос бўлган . мустақил шаклланган қадимги Хоразм давлатининг пойтахти деб ҳисоблаш имконини беради (Ягодин), Хожиниёзов, Статов 2005).

Тадқиқотчилардан Е.Е.Неразик ҳам , яқинда Хоразмнинг илк Ўрта асрларга оид шаҳарларни ўрганиб Қозоқлиётган (Оқшахонқалъа) қайсидир даврда қадимги Хоразмнинг пойтахти бўлган, деган хулосага келди (Неразик 2002 130-бет). Хоразмнинг қадимги пойтахти номларида хам кўплаб умумий жиҳатлар борлиги аниқланмоқда. Чунончи илмий доираларда кенг маълум бўлган “Қиёт”- “Кат” – “Кас” номлари қадимги Хоразм тилидан таржима қилинганда. маълумки, “даштдаги девор” маъносини берган (Ёқут).

“Авесто”даги “Вара” сўзи “Пил” ёки “Фир” сўзлари билан боғланган ва қадимги қалъалар , деворлар, истеҳкомлар, шахар иншоатлари маъноларини билдиради (Дусимов, Тиллаева 2001, 25-27 бетлар).

Ушбу материаллардан келиб чиқиб, қадимги Хоразм пойтахтининг номлари бир-бирига жуда яқин, ҳатто ўхшаш сўзлар билан аталган бўлиши хам мумкин. Шунингдек Хоразмнинг илк ўрта асрлар пойтахти – Каснинг номи Оқшахонқалъанинг узун деворидан келиб чиққан бўлиши хам истисно эмас. Ўрта асрлар муаллифларидан фақат Ибн Хавқал “Китоб-ал- масолик- ал -Мамолик” асарида Хоразмнинг пойтахти Даржаш деб аталганлиги, номаълум сабабларга кўра вайрон бўлганини ёзган. Ўшанда Хоразмийлар унга ёндош қилиб Кас номи билан маълум бўлган янги шахарни барпо этишган (МИТТ, 1939, 183 бет).

Эҳтимол Хоразмнинг кейинги унутилган пойтахти – Оқшахонқалъанинг энг қадимги номи “Даржаш” бўлгандир. Сўнгги йилларда Оқшахонқалъада олиб борилган тадқиқот ишлари қалънинг сув остида қолиб кетганлигини кўрсатмоқда. Бу мил. аввалги lV аср бошида давлат марказини Пил (Фил-АЛ Фир) Бу қалъасига кўчириб ўтказилган эҳтимолини ойдинлаштиради.

Мақола Л.Абдримова Ғ .Ходжаниязовнинг “Қадимги Хоразм мудофаа иншоотлари” китоби асосида тайёрланди.

Латофат Абдримова