O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўлим шарпаси билан ёнма ён

Ўлим шарпаси билан ёнма ён
1,837 views
08 April 2021 - 19:36

Баъзида узоқ бўлмаган ўтмиш суратларни кўздан кечирар эканман ҳар бир суратга ном бергим келади. Бугунги суратни эса ўлим шарпаси билан ёнма ён деб айтсак тўғри бўлади.

2014 йилнинг август ойи Киевда нотинч кунлар яъни Украина ҳукумати алмашган, Киевнинг Мустақиллик майдонида қон ҳиди кетиб улгурмаган кунлардан бирида мобил телефонимга қўқисдан қўнғироқ бўлди. Телефон номерсиз эди овоз эгаси эса таниш М.Солиҳ эди. Салом аликдан сўнг ака овозингиз гўёки ёнимда тургандек келяпти дедим. Раис эса ҳа ука мен Киевдаман тез Президент меҳмонхонасига келинг деди. Мен хурсанд бўлиб бир соатда етиб бораман дедим.

Мен Киевда Днеперни чап қирғоғида бир украин дўстимнинг уйида эди. Шошилинч кийиниб такси буюртма бердим. Меҳмонхона поида эса мени бир ватандошимиз кутиб олди. Адашмасам 7 қаватга кўтарилдик. Аввалига дўстимизнинг хонасига сўнг эса мени кутиб турган Раисни хонасига кириб кўришиб ҳол аҳвол сўраб қачон келдингиз нега мен хабарсиз қолдим десам бугун келдим сизни овора қилмай деб хабар бермадим ташвиш қилманг деб дедилар.

Бир неча минутдан сўнг эса пастга тушамиз Мустафо оға келган дедилар. Биз пастга тушдик мехмонхонага туташ бўлган жойда қирим татарлар лидери Мустафо Жамилов оға билан кўришиб боҳаво зонтикли кафеда сухбатлаша бошладик.

Мен атрофни ўзимча ҳеч кимга сездирмасдан зимдан кузатдим. Мустафо оғанинг тансоқчилари узоқ бўлмаган масофада айланиб юришарди уларнинг тансоқчи эканини мен олдиндан билардим.

Суҳбат узоқ чўзилди ҳазил ҳузил билан суратга тушдик. Мустафо оға менга ҳазил қилиб бу қачон олигарх бўлади деди. Раис эса кулиб билмадим сиз ёрдам қилсангиз бўлади деди.

Мен М.Солих, М.Жамилов ва яна бир ватандош дўстимиз ёнимизда ўлим шарпаси ёнма ён айланиб юриганини ҳаёлимизга ҳам келтирмас эдик.

Мустафо оға кетди. Мен ҳам эртага келишга келишиб хайрлашдим. Эртаси мен Раис ва ватандош дўстимиз билан Киевни айланишга майдонга бордик.

Адашмасам икки кундан сўнг керакли учрашувларни қилиб Раис Туркияга учиб кетди. Мен ва ватандош дўстимиз Киевда қолдик. Шу куни менга яна номери аниқ бўлмаган телефондан номалум бир шахс қўнғироқ қилиб тез учрашишимиз кераклигини айтиб ўзини Украина СБУ си ходими деб таништирди. Биз учрашдик. СБУ ходими мендан қачон М.Солиҳни Киевга келганини билганим ҳақида суриштира бошлади. Бу менга эриш туюлди ва саволларига жавоб беришдан бош тортдим уни СБУ ходими эканига шубҳа қилишимни очиқча айтдим. У эса жаҳли чиқиб биз бўлмаганимизда сен ҳам М. Солиҳ аканг ҳам М.Жамилов ҳам хозир нариги дунёда бўлардинглар деди ва баъзи бир нарсаларни тушунтириб далиллар келтирди.

Билсам раис яшаб кетган Президент меҳмонхонасига бомба ўрнаштирилган экан. Буни Украина СБУ ходимлари аниқлаб бомба портлашини бартараф этишган экан.

Мен ҳолат қандай бўланини аниқ билмадим аммо шу куни кечқурун менга таниш бўлган Москвада яшовчи маълуму машхур бир журналист ҳам телефон қилиб ҳолат ҳақида интревью беришимни сўради. Мен ҳеч нарсадан хабарим йўқ дедим. Журналист билан сухбатлашиб бўлмасимдан Истанбулдан раис телефон қилиб бу ҳақида сўради. У вақтда бу ҳақида ёзиш тугул умуман гапириш ҳам мумкин эмас эди. Ўшанда Аллоҳ бизни асраган кунлардан эсталик бўлиб шу суратлар қолди.

Дўстназар Худойназар