1999 йил 16 феврал — халқимиз ва давлатимиз тарихида энг қора, энг чиркин, энг сирли, энг ёпиқ кунлардан бири!
Миллий давлатчилигимиз йўналишини тамоман тескари томонга буриб юборган, халқ билан давлат муносабатларини ўзаро қўрқув ва шубҳа асосига ўрнаштирган машъум кун!
16 феврал воқеаларига тўғри ва адолатли баҳо берилмас экан, сиёсий тушунмовчилик ва ёлғон давом этаверади, ҳақиқат қарор топмайди.
1999 йил 16 феврал портлашлари содир бўлган кунлари, ҳали чанглари босилиб улгурмасидан бир мақолача ёзган эдим (Ўша ойдаёқ “Мусулмонлар тақвим китоби”да сўзбоши ўлароқ босилган).
Бу аянчли мавзуда 2011 йили ҳам йирик мақола ҳам ёзганман ва “Бу кунлар” китобимга киритганман. Ҳажми катталиги (26 бет) учун бу ерга қўймадим. Истаганлар қуйидаги ҳаволага кириб ўқиб олсалар бўлади. 40-бетдан бошланади.
16 феврал ёхуд чирик давлатнинг чиркин иши
Воқеа юз берган куниёқ сезилди, шу кунгача давом этиб келаётган оқава машмашаларидан ҳам кўриниб турибди ва, Оллоҳ хоҳласа, келажакда аниқ исботини топажак ҳақиқат битта: 16 феврал воқеаларида давлатнинг, давлат одамларининг, ҳатто президентнинг қўли бор! Узоқни кўзлаган қинғир ва чиркин мақсадда давлат (ёки жуда озчиликдан иборат бир гуруҳи) уни атай уюштирган ёки уюштиришда тўғридан-тўғри иштирок этган!
Узоқни кўзлаган у қинғир ва чиркин мақсад нима эди, қанақа натижаларни берди ва бу ишларга давлат алоқали деган даъвоимизнинг далили борми – ушбу бобимиз шулар ҳақида.
Энг олдин аниқлаб олишимиз керак бўлган масала: 16 феврал воқеалари нимага ва кимларга керак бўлиб қолди?
Бу саволга батафсил жавоб сал кейинроқ чиқади, лекин ундан олдин “Ўртада давлат нима қилиб юрибди?” деган масалани ўрганайлик. Шуни билиб-тушуниб олсак, ўшанда 16 феврал бизга ўзининг чин юзини очади.
Бугунги иқтидор (Ислом Каримов бошлиқ давлат) назарида, унинг ҳокимиятига халал берадиган иккита катта куч бор эди: бири дин бўлса, иккинчиси демократик мухолифатдир. Ошкоралик ва кўпфикрлилик шароитида ишлаб ўрганмаган, суяги мафкуравий яккаҳокимлик тизимида қотган президент мамлакат равнақи йўлида мухолифат билан, албатта, тинч ҳамкорлик қила олмас эди. Шунинг учун у жамиятнинг турфа ранг кучлари билан тил топишишдек эркакча йўлни эмас, келгусида номини булғайдиган чидамаснинг йўлини танлади: турли фитнаю иғволар уюштириб, аста-секин, босқичма-босқич сиёсий майдонни шахсий рақибларидан тозалашга киришди.
Демократик мухолифат ташқаридан қўллаб-қувватлаб турилгани билан ичкарида кучсиз эди, уни эпласа бўлади, аммо тобора куч тўплаб, халқнинг катта бўлаги юрагини эгаллаб бораётган динни синдириш осон эмас. Чунки халқ бошқа ҳеч кимга қулоқ солмаса ҳам, Ислом динига қулоқ тута бошлаган, шариат буйруқлари ва қайтариқларига сўзсиз ва юрак амри билан бўйин сунаётган эди.
Давлат бу ҳолни энг катта хавф деб топди ва динни кучсизлантириш, тизгинлаб олишни ўзига бирламчи вазифа этиб белгилади. Кучсизлантириш ва тизгинлаб олишнинг кўп бор синовдан ўтган самарали усулларидан бири эса динни ё мухолифатни ёмонотлиқ қилиш, авом халқ кўзига уни олабўжи этиб кўрсатишдир.
Дўстлик қил, душман бўлсанг, тўғрисини айт, нима қиласан гапни айлантириб?! Мавлоно демоқчи, ё борингча кўрин, ё кўринганингча бўл!
Бу иш қандай қилинади?
Янги йўл ахтариб ўтиришга ҳожат йўқ, дин душмани ўлароқ танилган эски давлатларда анчадан бери қўллаб келинаётган усуллар етарли. Буни жайдари тилда ифодаласак, халқининг нафратини қўзитадиган, дунёни ҳам ҳуркитиб юборадиган бирон “иш”ни ўзи қилади, аммо рақибига тўнкайди!
Ёлғонми? Ҳа, ёлғон! Туҳматми? Ҳа, туҳмат! Виждонсизликми? Ҳа, виждонсизлик!
Нима қипти? Зотан, сиёсатда виждоннинг сариқ чақалик қиймати йўқ!
“Давлат манфаати” учун ҳамма восита ҳалол!
16 феврал воқеаларига ҳам фаросат кўзи ила боқилса, орқа томонларида давлат қолдирган қора изларни қийғос кўрса бўлади…
Ўрни келиб қолди, кичик бир хотира.
Шум портлашлар юз берган кунлари мен уч ойлик “Мусулмонлар тақвим китоби”нинг муҳаррири ўлароқ, Сўзбошисига нимани ёзсам экан деб мавзу ахтариб юрган эдим. Воқеаларни телевизорда кўрдим, ҳолатларни ва тушунтиришларни бир неча кун ўзимча таҳлил этдим ва… бу ишда бир ишкал бор-ов, деган хулосага келдим. Ўша кунлардаги кайфиятим кичкинагина “Сўзбоши”га айланди:
“Муқаддима ўрнида Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим.
Тақвим-китобимизнинг ушбу чораги нашрга қизғин тайёрланаётган кунлардан бирида мамлакат бўйлаб хунук бир хабар тарқалди: пойтахтимизнинг беш-олти ерида даҳшатли портлашлар рўй берибди! Шубҳасиз, дастлаб кишининг хаёлига “Ким?” деган савол келади. Сўнгра “Нега?” деган саволга жавоб ахтарамиз. Албатта, вақти келиб бу икки мушкул, аммо ниҳоятда зарур саволга аниқ жавоб чиқади, иншаоллоҳ. Ҳозирча суриштирув-тергов ишлари кетаётган экан, олдиндан ҳар хил башоратлар ё гумонлар қилиб, бу нозик ишнинг тадқиқига халақит бермайлик, деган ўйда гапни шу ерда қисқа қиламиз.
Аммо бегуноҳ қонлар тўкилди. Неча хонадонга кутилмаган мусибатлар ёғилди. Меҳрибон ва раҳмли Оллоҳдан бу портлашлар оқибатида оламдан кўз юмган барча мўмин-мўминалар ҳаққига мағфират ва жаннат тилаймиз.
Анъанага мувофиқ китобимизга мухтасар бир кириш сўз ёзишим керак эди. Бу мудҳиш портлашлар ва унинг оқибатида юзага келган ғалати бир ҳолатлар бутун ўйфикрларимни ҳам тўзғитиб юборгандек, руҳимни мувозанатдан чиқаргандек эди. Ҳадеганда ёзилавермади. Қарийб сўнгги куни қўлимга бир мақолача келиб қолди. Унда Жаноби Расулуллоҳнинг (с.а.в.) бир ҳадислари қисқача шарҳланган эди:
“Мўминнинг фаросатидан қўрқинглар, чунки у Оллоҳнинг нури билан қарайди”, деган эканлар Сарваримиз (с.а.в.) .
Фаросат… Шунчаки фаросат эмас, мўминнинг фаросати… Мўминнинг шунчаки фаросати эмас, Оллоҳнинг нури ила йўғрилган, нурлантирилган фаросати… Бундай фаросат соҳибини ўткинчи ҳеч бир нарса чалғитолмайди, ҳатто кечаги портлашлар ҳам уни мувозанатидан чиқаролмайди, фикр-ўйларидан тиниқликни кетказолмайди. Мўмин гумонга берилмайди, фол очмайди, аммо мўминлик фаросати билан қараса, ҳаммасини тушунади. Бугун юртимизнинг, мусулмон халқимизнинг бошига тушган ташвишдан, мусибатдан довдираб қолмайди. Оллоҳнинг буюк ҳикматига кўра имони яна бир бор синалаётганини мўминлик фаросати ила англайди, унинг имон қалъасига қандай ёвуз кучлар таҳдид этаётганини билади, шунга қараб тадоригини кўради. Оллоҳнинг расули (с.а.в.) хабарини берибдиларми, мўмин Оллоҳнинг нури билан қараши рост, уни алдаб, қўрқитиб, тўғри йўлдан оғдириб бўлмайди. Фақат, бундай улуғ мартабага эришишнинг битта шарти бор. Яъни, сиз ва биз энг олдин мўмин бўлишимиз керак. Қалбларимизга имон тўлиғича кирган бўлиши керак.
Зеро, ушбу тақвим-китобларимиздан кўзланган мурод ҳам шу. Шояд кимнингдир имонга келишига, кимнингдир имони кучайишига сабабчи бўлиб қолсак, деган умиддамиз.
Келинглар, биродарлар, ҳақиқий маъноси-ла мўмин бўлайлик, бепарво бўлмайлик, атрофимизга, кечаётган ҳодисаларга имон кўзи ила, Оллоҳнинг нури ила боқишга ўрганайлик.
Иссиғида қўлимдан келгани бу қадар бўлган. Билганга ишора етарли услубида ўзимча нималардир демоқчи бўлдим (матнда у ўринлар ажратилиб ётиқ ҳарфларда ҳамда тагига чизиқ тортиб кўрсатилди). Ҳарҳолда, бу ишоралардан кўзланган мақсадни фаросат аҳли ўзи сезиб олади…
Одатда, инсофини ютган тузумлар рақиб томонни узил-кесил қулатиш учун кўз кўриб қулоқ эшитмаган ифлос ишларга ҳам қўл ура олади. Одамлар ўладими, бинолар бузиладими ‒ қараб ўтирмайди. Фикри-ёди кўзлаган ниятида бўлади: ‒ жамият фикрини чалғитиш;
‒ рақибга қарши тузилган ифлос режани амалга оширишга йўл очиш; ‒ келгусида бошланажак оммавий зулмни олдиндан оқлаб олиш.
Сўнгра бемалол: “Мана, кўриб қўйинглар, бу ишларни «фалончи»лар қилди!” деб шовқин-сурон кўтараверади.
16 феврал фитнасини ё давлат ўзи уюштирди, ё бошқанинг режасига суқилиб кириб шерик бўлди деб даъво этарканмиз, бунга бирон далил-ҳужжатимиз борми?
Бор, албатта. Биттагина бўлса ҳам бор. Ўрни билан уни келтирамиз. Ундан ташқари ҳам, бу даъвомизга шама қиладиган кўплаб тахминлар бор.
Нега тахмин?
Биринчидан, Ўзбекистон шароитида бу каби нозик ишларни бугун ҳартомонлама, ҳужжатли ўрганишнинг сира иложи йўқ. Чунки:
а) ҳужжатлар мустақил ўрганувчилар қўлига берилмайди;
б) ягона тушунтиришни давлатнинг ўзи ўзининг манфаатига мослаб қилади,
муқобил изоҳларга йўл қўйилмайди;
в) у воқеаларга тегишли ҳужжат ва ашёвий далиллар аллақачон йўқ қилинади
ёки, ҳеч бўлмаганда, давлат сири ўлароқ устига етти тамға уриб ёпиб ташланади.
35 “Мусулмонлар тақвим китоби”, 1999 йил II чорак. Тошкент, “Мовароуннаҳр” нашриёти, 2–3-бетлар.
Иккинчидан, 16 феврал портлашлари қўполларча ва тажрибасизларча уюштирилгани кўрга ҳам очиқ кўриниб турибди, ундан кейинги тушунтиришлар ҳам лақмаларгина ишонадиган даражада нўноқдир.
Аммо одамни иккилантириб турган, ҳозирча аниқ бир нарса дейиш қийин бўлган бир нуқта бор: бу жирканч режани ишлаб чиқишда шахсан президент иштирок этганми ё тор бир доира Бош қўмондонсиз, ички сиёсатни ўзлари хоҳлаган ўзанга солиб олиш учун орқадан тузганми?
Диққат қилинган бўлса, воқеалардан кейин ҳам давлат бу ишларни жиноят қонунларига кўра жиддий текширмади, бошланишидан то охиригача жараённи синчиклаб ўрганмади, ҳар бир далил-ҳужжатни жой-жойига қўйиб хулоса ясамади, энг ажабланарлиси – мамлакатимиз ва халқимиз бошини туганмас ғавғога тиққан бу ҳодисалар тергови якунини шу мамлакат ва шу халққа етказмади.
Текширувни ҳалол охирига олиб борса, бу ишлар орқасида ўзининг қулоғи кўриниб қолиши аниқ эди. Шунинг учун биринчи кун биринчи дақиқалардан бошлаб улкан жиноий ишни ими-жимида сиёсий йўналишга буриб юборди ва пала-партиш, ўз билганича “айбли”ларни санай бошлади. Оламга ғавғо солиб сиёсий рақибларни қамашга киришиб кетди. Бирваракайига турли тоифа мухолифни гумон остига олиш билан халқ кўнглига қўрқув ва ғулғула солди.
Одамларни бир-бирига ҳадиксираб қарайдиган қилиб қўйди.
Давлат ва президентнинг асосий мақсади жиноят изини топиш эмас, сиёсий манфаат экани шундан билинди.
Бундай шароитда ҳақиқатнинг тагига етиш оғир, аммо қўлимиздаги озгина манба-далиллар ёрдамида бирон хулосага келишга ҳаракат қиламиз.
16 феврал воқеаларининг орқа томонини кўрсатадиган энг қимматли ҳужжат шу воқеаларнинг қоқ гирдобида юрган Зайниддин Асқаров исмли йигитнинг “Би-би-си” радиоси ташаббуси билан юзага чиқиб қолган кўргазмасидир. Яъни, у қамоқда ўтирган ҳолида “Би-би-си”, “Озодлик”, “Америка овози” радиолари мухбирларига сўзлаб берган, исмлар, ҳужжат ва далиллар билан асосланган ҳикоядир.
Бу кўргазмани балки юз фоиз ҳақиқат дея олмасмиз, лекин ҳақиқатга энг яқини деса бўлади. Чунки бунда Зайниддин Асқаровнинг ёлғон гапиришдан манфаати қолмаган, йўқотадиган нарсаси ҳам йўқ эди ва у Оллоҳга қасам ичиб, бошини кундага қўйиб гапирган.
Чиндан ҳам ўшанда боши кундада турган экан ‒ қамоқ муддати тугаб озодликка чиқиш вақти келиб қолганида у ердан унинг тириги эмас, ўлиги чиқди!
Биз ушбу китобимизда бу қимматли гувоҳнинг яқин икки соат давом этган суҳбати матнини тўлиқ бера олмаймиз. Мавзуга тегишли мағзинигина баён қиламиз. Аслига ва тафсилотига қизиққан ўқувчиларимиз интернетдан “ютуб” (youtube)га кириб, “Зайниддин Асқаров” деб ёзсалар, суҳбатнинг тўлиғини кетма-кет чиқариб беради, 16 феврал олдидан ва ортидан кечган ҳодисаларни билиб олаверадилар .
Ўша пайтлар диний мухолифат орасида ҳам, демократик мухолифат орасида ҳам ўзига яраша нуфузга эга бўлгани, четдаги ва ичкаридаги мухолиф ҳаракатларнинг ўртароғида юргани Зайниддин Асқаровни 16 феврал борасида давлат учун ҳам, холис ўрганувчилар учун ҳам нодир гувоҳга айлантирган эди.
Хўш, бу қимматли гувоҳимиз ўзининг энг қимматли нарсасини ‒ жонини гаровга тикиб туриб нималарни айтиб берди?
Унинг кўргазмалари умумлаштирилса, қисқача ушбу манзара чиқади:
”Давлат” Андижон шаҳар жоме мачити имоми Абдували қори Мирзаевни у Масковга бир диний анжуманга бораётганида 1995 йили 29 август куни Тошкент қўналғасида ўғирлаб “яшириб қўяди”. Имомнинг содиқ шогирдлари митинг уюштириб давлатдан талаб этайлик деса, қўлловчилар чиқмайди. Бошқа ҳеч бир чора топмагач, Ўрусия лашкарига қарши урушаётган чечен йўлбошчиларидан Хаттобнинг маслаҳати билан Ўзбекистон президентини жисман йўқ қилишни режалаштиришади. Чеченистонда жиддий ҳарбий тайёргарлик кўришади. Сўнгра Хаттоб уларни Афғонистонда қўним топган Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги Ўзбекистон исломий ҳаракатига қўшилишни тавсия этади. “Бирлашмасаларинг, бир-бирларингнинг ишларингга ҳалақит қилиб қўясизлар”, дейди.
Лекин Козимов Муродилла (Чеченистондаги лақаби “Иззат”) бошлиқ Абдували қори шогирдлари Тоҳир Йўлдошни орқаворатдан суриштириб унга ниятларини айтмай туришга қарор қилишади. Мустақил тайёргарлик бошлашади. Маблағ тўплаб ўзларига “ёрдамчи”лар ёллашади. Шу тарз ёлланган, воқелардан кейин номи кўп тилга олинган Улуғбек Бобожоновнинг вазифаси президент қачон, қаерда бўлиши ҳақида маълумот етказиб бериб туриш эди.
Зайниддин Асқаров айтишича, Ўзбекистон исломий ҳаракати мамлакат ичида жиҳодий ҳаракат амири этиб Баҳром Абдуллаев исмли қори йигитни тайинлаган.
Бу йигит ҳар бир вилоятга масъул тайинлаётган пайти Хаттоб унга: “Ўзбекистонда профессионал тайёргарликдан ўтган йигитлар бор, Иззат бошчилигида, уларни ҳам сафларингга қўшиб олинглар”, деган бўлади. Ўшангача улар бир-бирларини танимаган-билмаган. Хаттоб тавсиясидан кейин топишишгач, Баҳром Абдуллаев “Иззат”га: “Бундан буён бирга ҳаракат қиламиз, битта шарти ‒ сен менга бўйин сунасан, мен Тоҳир Йўлдошга итоат этаман”, дейди.
“Иззат” бошлиқ тўққиз кишилик гуруҳнинг ниятини Баҳром Абдуллаев Дубайга бориб Тоҳир Йўлдошга етказади. Тоҳир Йўлдош яқин одамлари билан машварат қилиб, Баҳром Абдуллаевга нима қилиб бўлмасин у гуруҳни Туркманистон орқали Афғонистонга ‒ унинг ҳузурига келтиришни буюради. “Уларни суиқасд ва портлатиш ниятидан қайтарасан, кўнмаса, отиб ташлайсан!” деб топшириқ беради. Баҳром Абдуллаев “Иззат”га тилпон қилиб: “Тўй (жиҳод) сизлар ўйлагандан ҳам чиройли бўладиган бўлди, лекин бунинг учун сизлар озгина шошмай туришларинг керак”, деб кўндиради. Ўзи бу тўққиз кишини чегарадан ўтказиш масаласини гаплашиш учун Зоҳид Деҳқонов билан бирга
Туркманистонга боради. Ишлар ҳал бўлиб қайтаётганида аэропортда
Туркманистон махсус хизмати уларни сохта (Қирғизистон) паспортлари туфайли ушлайди. Асл ҳолдан хабарсиз иккаласи “Бизни сотишибди” деб ўйлайди ва қўйиб юборишларига катта пул ваъда қила бошлайди. Шундан кейин ишлари жиддий текширувга тушиб, иккаласи ҳам Ўзбекистонда қидирувдаги одамлар экани билинади ва туркманлар уларни Ўзбекистонга топшириб юборишади.
Бу воқеа 1998 йил кузида юз беради.
Нима сабабдан ушланганини билмаган ва ҳали ҳам “Кимдир бизни сотган” деб ўйлаган Баҳром Абдуллаев терговда суиқасд сирини очиб юборади. “Тошкентда қўпорувчилик бўлади, мен шунинг олдини олишга келаётган эдим, қўлга тушиб қолдим. Ким қаерда нима тайёргарлик кўраётганини айтаман, нима қилсаларинг қилинглар, шу иш бўлмасин. Хоҳласаларинг, уларни отиб ташланглар!” дейди Баҳром Абдуллаев (Зайниддин Асқаров айтишича, буни ва кейинги гапларни 16 феврал воқеаларидан сўнг юзлаштирилганида Баҳром Абдуллаев арабчалаб тез Зайниддинга айтиб берган). Унинг мақсади ‒ ўзи бу ишни тўхтата олмади, энди ҳеч йўқ давлат тўхтатсин!
МХХ олдинига ишонқирамайди, кейин қараса, иш жиддий. Баҳром
Абдуллаевдан ҳамма гапни ‒ қўпорувчиларнинг кимлигию улар бу ишни Абдували қори учун қилаётганларигача пухта ўрганиб бўлганидан кейин то портлашлар амалга ошгунича унинг терговини тақа-тақ тўхтатиб, алоҳида хонага жойлаштиришади. Қорнигаю ибодатига ҳамма шароитни яратиб, ҳатто ёнига дўхтир бириктириб асрай бошлашади.
Ўзлари бу пайтда бошқа хоналарда бошқа “ишлар”нинг режаси билан қизғин банд эди.
Яъни, суиқасдчилар гуруҳининг мақсадини билиб қолганидан кейин (чиндан энди билиб қолдими ё олдиндан билармиди?!) Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходими бу ҳақда… тўғри топдингиз… ўз бошлиғига етказади. У эса… яна тўғри топдингиз… президентга. Унгача кимлар ким билан маслаҳатлашган, ким нима деган, суиқасдчи гуруҳ режасига шерик бўлиш ғояси биринчи бўлиб кимдан чиққан, бу келишувда президентнинг иштирок даражаси нечоғлик – бу томони бизга бугунча қоронғи…
У ёқда Баҳром Абдуллаев қўлга тушиб қолганидан хабар топган Тоҳир Йўлдош Ўзбекистонга янги вакил этиб Алоуддин Болтаевни тайинлайди ва унга ҳам Баҳром Абдуллаевга юклаган топшириқни юклайди: “Қандай йўл билан бўлмасин “Иззат”ни ва шерикларини менинг ҳузуримга келтирасан! Кўнмаса, отиб ташлайсан!”
Албатта, Ўзбекистон исломий ҳаракатининг қайғуси президентнинг соғ қолиши эмасди, балки ўзлари бошламоқчи бўлиб турган жиҳодга бу суиқасд режаси халақит қилиб қолишининг олдини олиш эди. Лекин нияти нима бўлганида ҳам Тошкентдаги қўпорувчиликни тўхтатиб қолишга сўнгги дақиқагача урингани бор гап.
Диққат қилинг: “Иззат” бошлиқ гуруҳни қўпорувчиликдан қайтариш учун Тоҳир Йўлдош юборган одамни давлат 1999 йил 16 февралдан уч ойлар бурун қўлга туширди! Ўзбекистон исломий ҳаракати бу ишга кескин қарши бўлганини ҳам билди! Энди гуруҳнинг қолган аъзоларини қўлга олса, олам гулистон:
президент жонига суиқасдни фош этиб, мамлакатни улкан фожиадан қутқариб қолиши мумкин эди. Қандай яхши! Буюк шараф ҳам!
Йўқ, МХХга бу “яхши”лик ва бу “шараф” нимагадир кам кўринди. Можаро шу билан тинчиб қолиши унга етарли туюлмади. Бу ишни қандайдир катта театрга айлантириб юборилса-чи?! Баҳонада ўлда-жўлда ётган жуда кўп ишларни, айбларни буларнинг ва бошқаларнинг бўйнига илиб ташлашса-чи?!
Шундай қилиб, давлат суиқасдчилар нияти устидан тезлик билан ўзи ҳам бир қабиҳ режа тузди. Баҳром Абдуллаевнинг кўргазмасидан кейин Козимов Муродилла (“Иззат”) бошлиқ гуруҳни тез қўлга олиш ўрнига улар бемалол ниятларини амалга оширишларига орқадан туриб шароит “яратиб бера бошлади”. Биринчи шароит ‒ ҳамма гапдан хабардор бўлгани ҳолда уларни гўё пайқамай турди!
Гуруҳнинг девондаги “одамлари” Вазирлар Маҳкамасининг йиллик (1998) ҳисоботи шу йил декабр ойида бўлишини, президент унда қатнашиб нутқ сўзлашини айтишган эди. Кейин мажлис “нимагадир” келгуси йил январига кўчирилади ‒ бунинг ҳам хабарини беришди. Сўнгра йиғилиш яна “нимагадир” 25 февралга ўзгаради.
Ўзбекистон исломий ҳаракатининг янги вакили Алоуддин Болтаев Тоҳир Йўлдошдан суиқасдни тўхтатиш топшириғини олиб Дубайдан Олмаотага 15 феврал куни учиб келади ва ўша заҳоти “Иззат”га тилпон қилиб уларни: “Иш сизлар ўйлагандан ҳам зўр бўлади, фақат шошилмай туринглар, мен эртага Тошкентга етиб бораман, маслаҳат бор”, деб огоҳлантиради. Булар ҳам рози бўлади. Лекин икки соатдан сал кейин бу ёқда Улуғбек Бобожонов “Иззат”га тилпон очиб, йиғилиш 16 февралга кўчирилганини айтиб қолади.
Зайниддин Асқаров айтишича, тўққиз кишилик гуруҳ ичида МХХнинг одами йўқ. Лекин қачондан бери МХХ учун “ишлашаётганини” ўзлари билмайди. Улар президентни ўлдирса, Абдували қорини озод қилса (ёки ўчини олса) бўлди, бошқа нарса кўзларига кўринмайди. (Ҳолбуки, ҳамма ишлари хамирдан қил суғургандек силлиқ ва осон кетаётганидан жиллақурса сергак тортишлари керак эди! Ахир, Тошкентнинг қоқ марказида, Абдулла Қаҳҳор кўчасидаги бир уйда анча вақт ҳеч кимга сездирмасдан 2 (икки) тўнна бўмба тайёрлаш ҳазилакам ишми!)
16 феврал куни нималар бўлишини давлат олдиндан билгани учун ҳам бўмба юкланган олтита эски-туски, лағар мошина, Зайниддин Асқаров таъбири билан айтганда, “худди олдиндан кутилган меҳмондай” шаҳарнинг турли ерига (ҳатто президент келиши кутилаётган бош майдондаги Вазирлар Маҳкамаси биноси тагига ҳам!) бемалол кириб келади. Ҳеч ким уларнинг йўлини тўсмайди. Биров бировнинг мушугини пишт демайди. Ва белгиланган нуқталарда, белгиланган вақтларда бирин-кетин…
Бу ёғини ҳамма билади. Бутун халқ кўрди, эшитди ва лол бўлиб қолди.
Аммо биз ҳануз билмаган, сира кутмаган ва ҳеч ишонолмаётган томонимиз бор: сиз билан биз ишониб юрган мана шу севимли давлатимиз бўлғуси портлашларда қанчадан-қанча тинч аҳоли ўлишини, бинолар бузилишини, мамлакат тўс-тўполон бўлишини, жамият парчаланиб кетишини, одамлар бирбиридан гумонсирайдиган-хавфсирайдиган бўлиб қолишини… олдиндан ҳисобга олган, шунга рози бўлгандир!
“Давлат манфаати” шуми?! “Давлат манфаати” агар шунақа бўлса, унда бу ҳокимият тепасидагиларни давлат деб бўлмайди, жиноятчилар тўдаси улар! Сиёсати ёлғонга асосланганми, демак, ёлғончидир! Ёлғон сиёсатини жирканч йўллар билан юритгани учун эса миллат, ватан, халқ ва давлат душманидир! “Манфаати” йўлида анча-мунча одамнинг ўлиб кетишига ҳам рози бўлса, кўп гуноҳсиз-айбсиз кишиларнинг қамалишию ҳақсиз азоблар чекиши унга чўт бўлмаса, демак, бундай иқтидор (“давлат”) ўта хавфли қотил сифатида инсонлик душманидир!
Асл давлат халқ хизматчиси бўлади, тўрт-беш кишининг хусусий мулки эмас!
Хуллас, 16 феврал режасини тузганлар ва уни қўполларча ижро этганлар ким ва ниятлари қандай бўлганидан қатъи назар, бўлғуси у ҳодиса давлатга қўл келди ва зудлик билан орага шерик бўлиб, шерик бўлганда ҳам росмана қўпорувчи бўлиб суқилиб кирди. У воқеалардан кейин кўтарилган ғавғолар, бошлатилган қама-қамаю шов-шувлар бу қабиҳ режа “давлат манфаати”га нақадар мос тушиб қолганини кўрсатди.
Портлашлардан кейин, яна Зайниддин Асқаров гувоҳлигича, давлат Баҳром Абдуллаевдан ижрочиларни билиб олди, “Изланяпти!” деб суратларини ҳамма ёққа осиб ташлади, лекин бу пайтда улар мамлакатдан чиқиб кетиб бўлган эди. Нимага? Уларни ушлашдан давлат манфаатдор эмасди. Ушласа, улар давлат “16 феврал” учун айблашни мўлжаллаб турган демократлар лидери Муҳаммад Солиҳга ҳам, “исломчи”лар лидери Тоҳир Йўлдошга ҳам алоқаси йўқлиги ўртага чиқар ва давлат олдиндан кўзлаган ниятига ета олмай қолар эди.
Ҳа, иқтидор чинакам жиноятчиларни “ғафлатда” қочириб юборди ва…
демократу диндорларга қарши қақшатқич уруш эълон этди. Енг шимариб орқаолдини сиёсий рақибларидан тозалашга; йиллар давомида йўл қўйиб келаётган хатоларини бу “жиноят” билан ёпишга; халқини мамлакат аҳволидан чалғитишга киришди.
Савол туғилиши мумкин: бир кишининг кўргазмаси билан давлатга бунча оғир айбларни юклаш қанчалик тўғри?
Биринчидан, бир киши бўлса ҳам унинг кўргазмаси ҳақиқатга қанчалар яқин келишини, шу маънода у ниҳоятда қимматли эканини сал тепароқда айтдик, қизиққанлар ўзлари эшитиб бунга ишонч ҳосил қила оладилар.
Иккинчидан, бордию ўртада Зайниддин Асқаров кўргазма-гувоҳлиги бўлмаганида ҳам айрим мантиқий далиллар давлат бошлиғи ёки ҳеч йўқ МХХнинг ўзи бу иш ичида борлигини, ҳатто бошқариб турганини билиб олиш қийин эмас. Зайниддин Асқаров кўргазмаси бу хулосани инкор этиб бўлмайдиган қилиб тасдиқлаяпти, холос.
Яна такрорлаймиз: МХХ ҳам, давлат бошлиғи ҳам Тошкентда портлаш бўлишидан уч ой ёки икки ой илгариёқ хабар топган эди . Нафақат билди, балки сўнгра ўзи фаол иштирокчига айланди!
Акс ҳолда, президент ўз жонига қилинган суиқасднинг айбдорларини зудлик билан топиб-аниқлаши, президент сифатидаги обрўйини, мустақиллигини сақлаб қолиш учун ҳам теварагидаги бузғунчиларга қақшатқич зарба бериши керак эди. Амалда буни кўрмадик. Ҳатто тескарисини кўрдик…
Мантиқий далиллар
Биринчи далил. 16 февралдан олдинги дамларни тасаввур этайлик:
ичкарида иқтисодий аҳвол ҳам, ижтимоий вазият ҳам яхши эмас ‒ ваъдаларга
қарамай аҳолининг турмуш тарзи тобора ёмонлашиб бормоқда; республикада диний вазият оғир, айниқса 1997 йилги Наманган воқеаларидан
кейин давлат диндор аҳолисидан хафсаласи тўла пир бўлган, таъқиб-тазйиқни кучайтирган; натижада ичкарида халқда турли норозиликлар уйғона бошлаган, ташқарида
мухолифат ва чет давлатлар кўзида президент демократия душмани сифатида тобора обрўйи тушиб бораётган ҳолат; булар устига, президентлигининг иккинчи муддати ҳам тугаб қолган… Бундай вазиятда иссиқ ўрнини сақлаб қолиш учун президент ҳамма нарсага – “давлат манфаати” деб ҳатто халқининг бир қисмини қурбон этишга ҳам тайёр эди. Мамлакатида террор хавфи борлигини оламга кўрсатиш учун жуда қалтис ўйинга кирди. Шундай қилса, ичкарида халқ бир муддат алданиб туради, ташқарида эса халқаро ҳамжамият кўзи бўялади. Баҳонада президент теварагини сиёсий рақиблардан тозалаб олади.
Булар устига, Республика президенти БМТ минбаридан хитоб қилиб, Афғонистон мисолида дунё жамоатчилигини халқаро террор хавфидан огоҳ этганига ҳали ҳеч қанча бўлмаган. “Мана ‒ исботи! Ҳатто Ўзбекистонгача кириб келди улар!” дея олади энди.
Иккинчи далил. Ислом динига эътиқод кучайиб, Ўзбекистонда одамлар дин таъсирига буткул тушиб қолиши хавфи туғилди. Бу дегани, сал бўш қўйилса, деярли тўла хусусийлаштириб олинган ҳокимият қўлдан кетди деганидир. Ислом дини юксалиб турган бир паллада унга қарши очиқ курашиб бўлмайди, фақат зимдан курашиш мумкин, бунинг учун эса жамиятда динни ёмонотлиқ қиладиган, ҳеч бўлмаса одамларда шубҳа-иккиланиш туғдирадиган нимадир шов-шувли бир иш қилиниши керак эди.
Учинчи далил. 16 феврал воқеалари манзарасини хаёлда бир тикланг: Президент йиллик ҳисоботни ўқиб эшиттириш учун Вазирлар Маҳкамаси биносига келиши белгиланган…
Бир жойга Президент борадиган бўлса, Ўзбекистонда хавфсизлик чоралари қандай кўрилишини ҳамма билади ‒ у келадиган йўлдан ташқари йиғилиш ўтадиган жойга яқин ҳамма йўллар олдиндан тақа-тақ беркилади; айланасига қават-қават текширув нуқталари қўйиб ташланади; теваракдаги биноларнинг томигача мерган (снайпер)лар жойлаштирилади. Президент бор жой устидан қуш ҳам учиб ўтолмаслигини бутун дунё билади!
Ҳолбуки, рақами ва ҳужжати тайинсиз, “портлатиш учун атай кечагина бозордан сотиб олинган” (ҳукуматнинг расмий тушунтириши. ‒ Н.М.Р.) иккита эски шалоқ мошина… қаттиқ ҳимоя остига олинган бош майдонга… Президент келишидан бор-йўғи ўн дақиқача олдин… бемалол кириб келяпти ва бино тагигача боряпти.
Тўртинчи далил. Кортеж келяпти, ичида президент йўқ! У бошқа мошинада келяпти!
Бешинчи далил. Ижрочи мошинадан тушиб, берироққача чопқилаб келиб, “Оллоҳу акбар!!!” дея ҳайқириб (воқеадан салгина кейин Президент ўша майдоннинг ўзида телевизор учун берган суҳбатида шундай деди! ‒ Н.М.Р.) мошинани портлатгач, катта майдон бўйлаб яна ўша ҳайқириқ билан тумтарақай қочиб (бемалол!) боряпти, яқин орада унинг йўлини тўсиб чиқадиган ва ушлайдиган биронта хавфсизлик хизмати ходими йўқ (бўлиши мумкин бўлмаган ҳол. ‒ Н.М.Р.)!
Президентнинг кунда ўтиб юрадиган йўлида салгина шубҳали ҳаракатни ҳам кўздан қочирмайдиган, лозим топилса, у шубҳали “обйект”ни битта ўқ билан ер тишлатишга тайёр турадиган мерганлар Президент икки соатдан ортиқ вақт қолиши мўлжалланган бино атрофига битта ҳам қўйилмаганмиди ё?! Қўйилган бўлса, улар қаерда эди?!
“Сўнгра террорчилар майдон бўйлаб тартибсиз қочиб бориб, Анҳор яқинидаги Ўрда йўлига чиқиб, йўловчи мошина тўхтатиб, Қорақамиш томонга қараб қочишди” (ҳукуматнинг расмий тушунтириши. ‒ Н.М.Р.) деган эртакизоҳга ишониб бўлмайди.
Нега?
Вазирлар Маҳкамаси биноси тагидан Ўрда йўлигача орадаги масофа тўрт юзбеш юз метрча чиқади ва шу узоқ масофа ҳар қандай чалғитувчи ҳаракатлар билан қочилганида ҳам анча-мунча вақтда босиб ўтилади ‒ шунча вақт ичида ҳатто энг нўноқ тансоқчи уларни ё тириклай тута олган бўларди, ё битта эмас, мингта ўқ билан ер тишлатган бўларди (“Оллоҳу акбар!” деб қочганини эшитибди-ку, демак, уларга яқин ерларда туришган азаматлар!).
Ҳолбуки, униси ҳам, буниси ҳам юз бермади, олдиндан тузилган режада белгиланганидек учинчи ҳол юз берди – “террорчилар” эсон-омон қочиб қутулишди. Яъни, давлат портлатувчиларга: “Сизлар қойиллатиб портлатиб беринглар, мен сизларнинг жонларингни сақлашга ваъда қиламан!” деган қасамини тутди, уларга тегмади.
Олтинчи далил. Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги қандай аҳволда эканини ҳаммамиз биламиз. Айниқса, телевидение. У ҳар қандай сиёсий мавзуни фақат юқорининг топшириғи билан ёритади, ходимлар ташаббус қилган тақдирда минг чиғириқдан ўтказиб, кўринмас кимсалардан розиликларни олиб, шундан кейингина қўл уради.
Аммо бу ерда ажойиб ҳодиса: ҳисобот йиғилишини ёритишга келган давлат телевидениеси Вазирлар Маҳкамаси биноси тагида портлаш юз берган заҳоти камераларини ишга тушириб юборди! Мухбир бола бирдан (худди олдиндан тайёргарлик кўриб келгандай!) воқеаларга келажакда берилиши лозим бўлган изоҳлар руҳида сайрай бошлади!
Қачондан бери бунақа ҳозиржавоблик?!
Сўнгра бу “жасоратли мухбир” қисқа муддат ичида телемансабдорлардан бирига айланди!
Еттинчи далил. Тасаввур қилинг: пойтахтнинг бош майдонида ва яна тўртбеш ерида сира кутилмаган портлашлар юз берди… бунақа иш илгари ҳеч кўрилмаган… халқ ҳайрон… нималар бўлаётганини бирданига англаб етиш қийин…
Аммо бўмбалар портлаганида кўтарилган чанг ҳали босилиб улгурмасидан майдонга президент, МХХ бошлиғи, ИИВ бошлиғи бемалол кириб келишди ва… бу жирканч ишни қилганлар аниқдай уларга ишора этилди ва ҳатто номлари ва гуруҳлари айтила бошланди! Портлаган жойда туриб “жасоратли” телемухбирга берган суҳбатида “жасоратли” президент жиноятчилар жиноятларини “Оллоҳу акбар!” деб қичқириб амалга оширганини эълон қилди! Ким портлатганини биламиз, буни диний экстремистлар қилди ва уларни тезда ушлаймиз, деди! Ва бўлғуси тергов-суриштирув йўналишини режада белгиланган томонга буриб юборди – айбдорларни диндорлар орасидан ахтариш лозим, тамом-вассалом!
Агар бу иш атай уюштирилмаган бўлганида, ҳеч йўқ, “Жиноятчилар ким бўлишидан қатъи назар, биз уларни албатта топамиз!” деган маънода умумий оҳангда гапирилиши, ҳар хил тахминлар камида бир-икки кундан кейин чиқиши лозим эди. Ўшанда ҳам айрим ашёвий далиллар топилса!
“Ижрочилар”нинг тирақайлаб қочаётиб тинмай “Оллоҳу акбар!” деб ҳайқиришининг ўзи атайинликни, уюштирилганликни билдиради.
Саккизинчи далил. Портлаш жойлари – жиноят жуғрофияси ҳеч бир мантиққа тўғри келмайдиган даражада бир-бирига боғланмайди:
1. Агар бу ишни президентга суиқасд деб баҳоланса, суиқасдчилар бутун кучларини бир ерга тўплаб, асосий диққат-эътиборни президент келадиган Вазирлар Маҳкамаси биносига қаратсалар (эски шалоқ аравани бемалол майдонга олиб кириш йўлини билишар экан-ку!); шов-шув учун эмас, аниқ бир натижага эришиш учун ҳамма бомбани бир ерга тўпласалар, мантиқан тўғри бўлмасмиди?!
2. Агар у “ёвуз ниятли қора кучлар” мамлакатдаги барқарорликни бузиш билан:
а) ўзларининг кучларини кўрсатиб қўйиш;
б) мамлакатда ғулғула уйғотиш ва давлатбошини довдиратиб саросимага
солиш;
в) давлатбошини ўзлари билан ҳисоблашишга мажбурлаш;
г) диндор бўлсалар, динга қилинаётган зуғум учун, демократ бўлсалар,
демократларга кўрсатилаётган тазйиқ учун ўч олиш…
каби мақсадларда бу ишни қилди, дейилса, унда президент келадиган жой бўлгани эътиборидан энг кучли қўрилаётган ва қўлга тушиб қолиш эҳтимоли кучли бўлган бош майдонсиз ҳам бу ниятларини амалга оширишлари, янаям жиддийроқ тайёргарлик кўриб, янаям жиддийроқ хавф туғдиришлари ва ҳатто бирон натижага эришишлари мумкин эди.
3. Уларнинг мақсадида биринчи ният ҳам, иккинчи ният ҳам бор эди, дейиладиган бўлса, бунда ҳам ижро жойлари ва усули мантиққа тўғри келмайди.
Хуллас, бу воқеа содда одамларни Ўзбекистонда “қора кучлар” борлигига ишонтириш ва давлатнинг бундан кейин у “қора кучлар”га қарши қўллайдиган ҳар қандай жазо усулига олдиндан рози қилиш учун ўйналган шов-шувли томоша (спектакл)дан бошқа нарса эмас.
Тўққизинчи далил. Президент “тезкор” телевидениенинг “жасоратли” мухбирига суҳбат бераркан, орқада – йигирма қаватли бино тагида охирги портлаш юз берди. Елкаси оша бир қараб қўйдию гапида давом этаверди!
Майли, президентни қўрқмади дейлик, лекин бу портлаш президент теварагини қуршаб олган хавфсизлик хизматчиларини қаттиқ саросимага солиши, эҳтиёт чораси учун чопа-чоп бошланиши лозим эди.
У ерда нима бўлди? Ҳамма хотиржам эди. Худди бу портлашни олдиндан ҳаммалари биладигандай, “Мана, эсон-омон охиргисини ҳам портлатиб олдик”, дегандай енгил тортиш сезилди бу ҳолатдан.
Бир пайтлар ўзбек – турк можароси чоғи Бўкадаги тўс-тўполон ичига президент отда кириб борганида туғилган “Қўрқмадилар!”; “Ўзларини йўқотиб қўймадилар!” каби афсона ва шов-шувлар яна керак бўлгандир балки?
“Портлаб турган майдон ўртасига қўрқмасдан кириб келдилар!”
Унда, майли, президент ўзини йўқотмасдан телевидениега суҳбатини бераверсин. Биз ҳам бомба пақиллаган заҳоти президент орқа-олдига қарамай қочиб кетсин деяётганимиз йўқ. Биз айтаётганимиз – ҳеч бўлмаганда теварагидаги масъулларда қандайдир саросима қўпиши, қўшимча хавфсизлик чораларини кўришга қанақадир ҳаракат сезилиши керак эди. Бунинг ўрнига биз “ҳамма нарса режа асосида кетаётган”ини билган одамлар ҳолатини кўрдик: хотиржамлик!
Ўнинчи далил. Портлатган шахслар ва орқасида турганлар ҳақида хилма-хил тахминлар айтила бошланди, аммо аниқ қайси бири экани айтилмади. Ички ва ташқи жабҳада ҳаммасига қарши бирдан кураш бошланди.
Ҳеч бир айбнома охирги вариантда тасдиғини топмади – то шу кунгача ҳуқуқий асосланган, исботланган бир гап айтилмади, аниқ бир якуний хулоса йўқ! Айб ҳеч бир шахс ёки ҳеч бир ташкилотнинг бўйнига қўя олинмади.
Зотан, қандай қўярди, бош айбли давлатнинг ўзи-ку! Баҳонада, президент сиёсатига қўшилмайдиган, очиқ ё яширин мухолиф бўлган тоифалардан гумон остига тушмагани қолмади. Иш ўзи шубҳали, қамалганлар ҳам шубҳа билан айбланиб қамалди, аммо қийин-қистоқлар, азоблар чинакам эди, кўплар бу иш бўйича ҳали ҳам қамоқларда чинакамига қон қусиб ётибди.
Хўш, ўша заҳоти ва кейинроқ асосан кимларга айб тақалди?
Биринчи ўринда диний ақидапараст (экстремист)лар.
Буларга асли бор-йўқ турли номдаги оқим ва оқимчалар киритилиб, бирбирига қориштириб, бўтқа қилиб ташланди. Мамлакатда умуман мустақил сиёсий, иқтисодий, ижтимоий таҳлил бўлмаганидек, мустақил диний таҳлил ҳам йўқлиги натижасида бу оқимлар нима, йўллари қанақа, уларни бир қозонга солиб дастурхонга бир товоқда тортса бўладими-йўқми – буларни ажратиб, ҳақиқатни юзага чиқарадиган одам топилмади. Оллоҳдан кўра кўпроқ давлатдан ва
МХХдан қўрқадиган “уламои киром” эса тўғрисини айтиш ўрнига, сўралган жой истагига қараб ва кайфиятига мослаб маълумотномалар тузиб, фатволар чиқариб беришди. Ёки бир чеккада ўзини кўрмаётганга-билмаганга солиб ўтириб олди.
Диний ақидапарастлар айбдор, деган ғояни биринчи бўлиб президентнинг ўзи, ўша майдонда турганидаёқ (“Оллоҳу акбар!” деб қочишди дея) илгари сурди ва ҳалигача давом эттириб келяпти.
Дунёда “исломчи”ларни, “динчи”ларни айблаш урфга кириб бораётгани учун Ислом Каримов ҳам 16 феврал воқеалари ҳақида қачон гапирса, “диний экстремистлар”ни албатта тилга оладиган бўлди.
Ҳатто бир гал Марказий Осиё давлат бошлиқларининг Остонада ўтган бир йиғилиши чоғи ҳамкасабларига Тошкентдаги портлашлар ҳақида билги бераётиб: “Ҳалиги, Исроилга қарши террорчилик қилади-ку, ўша “ҳизбуллоҳ”чилар қилди”, деб ҳам юборди!
Бу гапи билан президент, биринчидан, “Ҳизбуллоҳ” номи Исроилда ва ғарбда ёқимсиз эканини ҳисобга олди ва дунёга “Сизларнинг душманларингиз менинг ҳам душманим! Мамлакатда менга қаршилар бўлса, улар сизлар ҳам ёқтирмайдиган мана шунақа тоифалардир”, деган хабар йўллади; иккинчидан, “Ҳизбуллоҳ”нинг қон душмани “Исроил”нинг қулоғини мойлаб, кўнглини овлагиси келди; учинчидан, халқимиз назарида динни ёмонотлиқ қилишга уринди; тўртинчидан, халқаро суянчиқ қозонмоқчи бўлди. Аммо, ўзи истамаган ҳолда, 16 феврал воқеалари орқасида қайси ташқи кучлар турган бўлиши мумкинлигини ҳам очиб қўйди !
Ҳолбуки – бу нарса алоҳида ўрганишга арзирли жуда қизиқ нуқта ‒ президент Остонада “Ҳизбут таҳрир” дейиши лозим эди, унга “маслаҳатчилари” ва суянчиғи МХХ шуни айтасиз деб тайинлаб юборган. Ахир, Ўзбекистонда “ҳизбуллоҳ”чи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас!
Лубнон шиаларининг “Ҳизбуллоҳ” фирқаси қаттиқ истаганида ҳам бизнинг мамлакатда бўлимини очиши маҳол иш. Диндан ва дунё воқеаларидан озгина хабари бор оддий кишилар жуда яхши биладиган бу ҳақиқатни президент билмади!
Қуролли лашкарига эга ва Эроннинг Лубнондаги таянч қўрғонларидан бўлган шиа “Ҳизбуллоҳ” билан сиёсий тушунтириш орқали халифаликни тикламоқчи бўлаётган сунний “Ҳизбут таҳрир” фирқасини президент чалкаштириб юборди, уларнинг фарқига бормади!
Шарманда!
Фарқига бормагани етмаганидай, “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроилга тинчлик бермай келаётганини у ер-бу ердан эшитиб олган шекилли, илҳоми қайнаб кетиб: “Ҳалиги, Исроилга қарши террорчилик қилади-ку, Тошкентдаги портлашларни ҳам ўша “ҳизбуллоҳ”чилар қилди!” деб ўзидан қўшиб юборгиси келди. Ва, бирон куракда турадиган гап айтармикан, деб ўзига қараб ўтирган теварагидаги давлат бошлиқларига мамнун бир қараб қўйди!
Эҳ, бу гапини узоқлардаги керакли давлатлар эшитишини қанчалик хоҳлади! Хом сут эмган банда-да, ўз мамлакатида чексиз ҳокимият эгаси бўлса ҳам, чет мамлакатлардан бир “меҳрли дўст”га қаттиқ муҳтожлигини кўрсатди.
Аммо юртида олдиндан “жиноятчи” қилиб “Ҳизбут таҳрир”ни мўлжаллаб қўйган ва президентга шуни айтасиз деб уқтирган кучишлатар идоралар
Остонада президентлари жуда хунук адашганига парво қилмай, “ҳизбуллоҳ”чиларни эмас (уларни қаёқдан излаб ўтиради?!), босиб “ҳизбуттаҳрир”чиларни қамай бошлади.
Ожизлик, нотавонлик, уятсизлик, масхарабозлик бу қадар!
Иккинчи гумон Муҳаммад Солиҳ бошлиқ демократик мухолифат устига тушди.
Давлат 16 феврал портлашларидан кейиноқ ҳар қанақа йўл билан президентнинг биринчи рақамли душмани Муҳаммад Солиҳни ёмонотлиқ қилишга киришиб кетганидан аслида биринчи мўлжал Муҳаммад Солиҳ бўлгани сезилади. Биз бу ерда уни ва демократларни иккинчи гумон дерканмиз, натижа эътибори ила 16 февралдан кейин кўпроқ диндорлар жабр кўрганини ҳисобга олдик. Ҳолбуки, илк кезлари Муҳаммад Солиҳни бош айбдор этишга кўпроқ тиришилгани Зайниддин Асқаров кўргазмаларидан ҳам билиниб турибди.
Ўзи президент қачондан бери демократларнинг думини тугиб қўйиш пайида юрар, аммо сира бунинг уддасидан чиқа олмаётган эди. Сабаби ‒ биринчидан, демократларнинг асосий кучи чет элларга чиқиб кетган, иккинчидан, уларни орқадан дунё ҳамжамияти ҳимоя қилиб турар эди.
Ўзбекистон ҳукуматининг қўлини боғлаб турган бу арқонни қандай ечса бўлади?
Тепада айтганимиздек, эскидан синалган усулни қўллаб уларни эл кўзида ҳам, демократик олам кўзида ҳам ёмонотлиқ қилиш керак. Ёмонотлиқ қилганда ҳам уларни демократияга алоқаси йўқ, қўли қон деб, террорчи-қўпорувчи қилиб кўрсатиш керак, то дунё улардан воз кечсин. Ислом Каримов бошлиқ давлат уларни қийратиб тўғри қиляпти экан-да, десин!
Давлат қўпорувчилик-террорчилик ишига шерик бўлиб кирар экан, сўнградан мана шу мақсадини кўзлаган эди, албатта. Суиқасд ва портлаш ортида Ислом
Каримовнинг бош рақиби, мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ турганини дунёга “исботлаш” режаси қандай тузилганини Зайниддин Асқаров кўргазмасидан биламиз.
Иқтибос:
“…Биз нима учун рўл ўйнаб беряпмиз ‒ 16 феврални биз қилдик, Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси бор деб… Козимжон Зокиров чиқиб ҳамма нарсани айтиб бўйниларига олиб ташлаяпти. Ёки Баҳром Абдуллаев чиқиб айтяпти… бизни кечиринглар деб йиғлаб айтяпмиз?! Сабаб бор бу ерда! Катта сабаб шуки… Оллоҳ учун рост гапиришимиз керак, ёлғон гапировриб, ёлғон показания беровриб жонимизгаям тегиб кетган… рост бўлмагунча қинғир иш қийиғи қирқ йилда ҳам чиқовради. Козим Зокировга айтишяптики, Козимов Муродиллаларнинг ҳаммасини сан раҳбарисан, биз ВЖига (қисқартма сўз бўлса керак. ‒ Н.М.Р.) спецом жўнатдик деб показания берасан, Муҳаммад Солиҳдан ман добро олиб келганман дейсан… ҳаммасини Муҳаммад Солиҳ бошқаряпти деб берсанг, мукофотига бир ярим милён дўллар оласан, деяпти. Бу одам (Козим Зокиров. ‒ Н.М.Р.) пул олмайман деяпти. Қийноқлардаям тан олмаяпти ҳеч нарсани… Охири тан оляпти… Нимага тан оляпти десангиз, “Абдували қори билан сани кўриштирамиз, (у) бизнинг қўлимизда турибди”, деган ваъдани беришяпти унга. У киши Абдували қори аканинг шахсий телохранители, ноиби бўлгани учун, Абдували қори аканинг ишқида у ҳамма нарсани бўйнига олиб юборяпти. Биз кирсак, бизга ҳам илтимос қилиб: “Рўл ўйнаб беринглар, Қори акамизниям қўйиб юборишаркан, кўриштиришаркан, ҳамма нарсани бўйниларингга олинглар”, деган нарсани Козимбек Зокиров бизга ялиняпти. Биз ҳам бўпти деяпмиз. Биздан нима кетди Муҳаммад Солиҳу Палончи-Палончини ёмонлаб қўйиш… Қори акани кўрадиган бўлсак, Қори ака тирик экан… чиқар экан, битта эмас, минглаб жонимиз қурбон бўлсин!..
Ана энди, асосий масалалардан биттаси ‒ Баҳром Абдуллаев тергов вақтида: “Зайниддин, манга булар “вишка” бериб юборар ёки қўйиб юборар, билмайман, лекин мен олдиндан палон куни палон числода Фалончи-Фалончиларга
(портлашлар бўлишининг. ‒ Н.М.Р.) хабарини берганман… Именно Йўлбарс Шералиев деган СНБнинг катта офитсерига ман хабар берганман”, деган гапни
гапиряпти… Хуллас… буни (16 феврал портлашларини. ‒ Н.М.Р.) ўзлари қилганлиги…ни ман кейин тушундим…
Энди… ман нимага судда рўл ўйнаб бердим? Манга бўлган ваъда Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги олтита “вишка”дагилар отилмаслиги эди… “Вишка” берилиб, президент томонидан афв қилиниш ваъда қилинган эди. Охири ман ваъда қилдим:
“Бўпти, ман рўл ўйнаб бераман. Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб беришми?” “Ҳа”.
Муҳаммад Солиҳ билан бизнинг келишувимиз шу эдики, сизлар золимнинг қўлига тушиб қолган вақтингларда, менга туҳмат қилиш керак бўлиб қолса ё сўкиш… мани сўкворовринглар, чунки халқ ҳам билади, деган. Ман Муҳаммад Солиҳ хафа бўлмайди деган мақсадда ман майли деб Муҳаммад Солиҳга туҳмат қилиб: “16 да алоқаси бор, бир милён олти юз минг (дўллар. ‒ Н.М.Р.) берган эди, Тоҳирнинг спонсори эди”, деб… йиғламсираб гапириб рўл ўйнаб бердим. Мани мақсадим Баҳром Абдуллаевдай легендарний қориларни асраб қолиш (эди). Чунки Ўзбекистон халқининг ичида етмиш минглаб унинг орқасида эргашиб турган мухлислар бор эди! Бизнинг устозимиз бўларди. Абдували қори акаларнинг (кўринмас зиндондан. ‒ Н.М.Р.) чиқиши эди… Қори акаларнинг ҳаммаси афв бўлиши эди… Шуларнинг ҳаммаси…
Именно Ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб: “Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шу рўлни ўйнаб берадиган бўлсанг, ҳаммаси афв бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан!” дегани учун, Оллоҳ шоҳид, ман ўзимни қутқариш учун эмас, ана ўшаларни қутқариш учун шу нарсага мажбур бўлган эдим ўша вақтда…
Лекин булар чиқарганиям йўқ… уларга “вишка”ям бериб юборди… “Вишка” бериб юборганининг сабаби ‒ улар сирни биларди. Сирни билгани учун уларни йўқ қилиб юборди. Лекин улар бизга айтиб кетган эди ҳаммасини…
Шунинг учун сизларнинг радиостансиянглар орқали аввало “Эрк” партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтида унга туҳмат қилганмиз ҳақиқатда… мажбуран туҳмат қилганмиз… Тоҳир Йўлдошларнинг қилмаган ишини қилди деб айтганмиз… ўзимиз Ўзбекистон халқини олдида гуноҳкормизки, чиқиб 16 февралнинг баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим, диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб, рўл ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз…
Муҳаммад Солиҳни, Оллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунёю охиратда, умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ… умуман алоқаси йўқ!
Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ! Холисона баҳо берганда, ҳеч алоқаси йўқ! Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг ёлғон ваъдаларига ишонганимизнинг натижаси, холос. Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетоврамиз, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳимоя қилса, яхши, туроврамиз, лекин бизни биров ҳимоя қилиш-қилмаслиги бу гапни айтиб қўйишимиздан тўсиб қўймайди…
…Холисона Ислом учун, Аллоҳ розилиги учун билдирадиган нарсамни яна қайтариб айтаман: Муҳаммад Солиҳ нотўғри суд қилинган, ҳеч қанақа террорга алоқаси йўқ. Ҳаммаси Ўзбекистон прокуратурасининг сенарийлари холос бу нарсалар. Бу гапимдан қайтмайман. Қиёматга қолмаслиги учун, қиёматда ҳамма: “Асқаров Зайниддин, бизни алдабсан-ку?!” демаслиги учун ман оммавий ахборотлар орқали айтиб кетмоқчиманки, биз 16 февралда рўл ўйнаб берганмиз,
“16”га Муҳаммад Солиҳнинг алоқаси йўқ, бизниям ҳеч алоқамиз йўқ!..” “Зайниддин Асқаров ва бошқалар”нинг суддаги “рўли” жуда катта бойлик эди, аммо шу бойликнинг ўзи давлатни тўла қаноатлантирмасди. Унга қани эди бошқа тоифа кишилар ҳам шу каби кўргазма берса! Шунда айблов янада ишончли бўлади деб ўйлади.
Натижада ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудовни ҳам “Украинада Муҳаммад Солиҳ билан кўришгани”ни баҳона қилиб қўлга олди ва ундан Муҳаммад Солиҳ зарарига кўргазма истади.
Ёзувчи ўзи кейинчалик Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга ёзган хатида таъкидлашича, у “Муҳаммад Солиҳ менинг дўстим!” дегани учунгина қамоққа ташланган.
У ёзишича, “16 феврал воқеаларини Муҳаммад Солиҳ уюштирди деб кўргазма берасан!” дея мажбурлашган, қийнашган, лекин у дўстига қарши кўргазма бермаган. Шунда хотини ва қизини тергов хонасига келтириб, кўзи ўнгида уларни таҳқирламоқчи бўлишган! Мамадали Маҳмудов шунисига чидамаган ва синган – судда Муҳаммад Солиҳни “сотиш”га мажбур бўлган. Давлат суд ишини телега ёзиб олиб, бутун республикага кўрсатган.
Мана шу сохта кўргазмаларга асосланиб давлат 16 феврал учун “ҳамма айбни Муҳаммад Солиҳ бўйнига юклаб”, уни ғойибона 15,5 (ўн беш ярим) йил қамоққа ҳукм этди. Ишни қойиллатдик деб ўйлаб Халқаро полис (Интерпол) ташкилотига Муҳаммад Солиҳни дунёнинг қайси бурчагида бўлса ҳам ушлаш талаби билан мурожаат қилди…
Ниҳоят, жиноятнинг 5-йилига келиб, тепада айтганимиздек, “Би-би-си” радиоси қайта-қайта мурожаати натижасида Ўзбекистон ҳукумати чет эл мухбирлари Зайниддин Асқаров билан учрашиши учун рухсат беришга мажбур қолди. Шундан кейин ҳамма парда очилиб кетди, ёлғонлар ошкор бўлди ‒ 16 феврал учун айбни Муҳаммад Солиҳга тўнкаш режасини бутун дунё билиб қолди43!
Бу айтилганларга қўшимча: давлат бу қалбаки айблов билан (диққат қилинг: ёлғондакам ундирилган кўргазмалар билан!) яна қанчадан-қанча гуноҳсиз
1. https://www.youtube.com/watch?v=PbaSF1U3p2k
2. https://www.youtube.com/watch?v=0X5iVgdNUKg
3. https://www.youtube.com/watch?v=KOpThxIkMLQ
4. https://www.youtube.com/watch?v=A3zN3t-yDIw
5. https://www.youtube.com/watch?v=vNT7ufGfOcs
6. https://www.youtube.com/watch?v=TKNGy8SVlZY
7. https://www.youtube.com/watch?v=WDF6xyBP7no
43 Албатта, Ўзбекистон ҳукумати Зайниддин Асқаров олдига чет эл жамоат ташкилотлари ходимларини, мухбирларни киритар экан, олдиндан эҳтиёт чорасини кўрган ‒ “меҳмонлар” саволларига у қандай жавоб бериши лозимлиги тўғрисида қатъий ваъдасини олган эди. Яъни, Зайниддин судда айтган гапларини такрорлаши, 16 феврал портлашлари учун айбни яна Муҳаммад Солиҳга ва Тоҳир Йўлдошга юклаши лозим эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳбусларга муомала яхшиланганини, қийноқлар йўқлигини, қамоқхоналарда инсон ҳуқуқларига тўла риоя этилаётганини (ажаб, озодликда риоя этилмаётган нарсага қамоқларда риоя этиларканми?! ‒ Н.М.Р.), намозхонлар намозларини эмин-эркин ўқишаётганини, маҳбуслар кутубхоналарда китоб ўқиб, кулубларда консертлар томоша қилиб маза қилиб юришганини… гапириб бериши керак эди! Суҳбат бошида Зайниддин Асқаров чиндан ҳам орқасида турган “патронлари”нинг айтганини қилди: ўргатилган тўтидай тегишли ташкилот истаган гапларни улар истаган оҳангда айта бошлади. Охири чидамади, виждони портлади: суҳбатни тепасида кузатиб туришганига қарамай… кўзда тутилмаган йўсинда гапира бошлади ‒ ичида бор ҳақиқатни тўкиб солди. “Би-би-си” мухбири Паҳлавон айтишича, кузатиб турган “ходим” довдираб қолиб, вазият ўзгарганини бошлиқларига етказиш учун чопиб чиқиб кетади. Аммо энди кеч ‒ бўлар иш бўлган эди!
кишиларни қамади, айримларини йўқотиб юборди, қизлари ё аёлларининг номусини булғади; ҳамон ўша қуруқ туҳмат билан кўплар зиндонларда ётибди!
Учинчи гумон Ўзбекистон исломий ҳаракатига тушди. Бу ташкилот, тушунтириш йўли билан халифалик қуришни мақсад қилиб олган “Ҳизбут таҳрир”дан фарқли ўлароқ, “Ўзбекистонда куфр тузум ўрнига ижтимоий адолатли Ислом давлатини жиҳод йўли билан қурамиз” деб ҳисоблайди ва ҳаракатига қуролли усулни танлаган. Аъзолари бир пайтлар мамлакатдан қувғинга учраб четга чиқиб кетишга мажбур бўлган юртдошлардан иборатдир. Усуллари тўғри ё хато экани бошқа масала ва бошқа мавзу бўлгани учун бу ерда тафсилотга берилмаймиз, биз фақат ва фақат мавзу доирасидаги битта нуқтага – улар ҳам 16 феврал воқеаларига айбдор деб топилгани масаласига диққатингизни қаратяпмиз.
Роса айб ахтариб кўрилди, қалбаки гувоҳликлар ҳам олинди, лекин барибир кўнгилдагидек натижага эришилмади. Чунки ўртада Зайниддин Асқаровнинг кўргазмаси турибди!
У айтишича, қўпорувчилар Тошкентда қилмоқчи бўлаётган ишларидан хабар топган Тоҳир Йўлдош зудлик билан олдин Баҳром Абдуллаевни, у қамалиб қолгач эса Алоуддин Болтаевни атай Тошкентга йўллаб уларни бу ишдан қайтаришга ҳаракат қилган, ҳатто, “Ниятларидан қайтмаса, ўлдир!” деб буйруқ берган.
Давлат олдида унинг бошқа айби кўпдир, лекин хоссатан 16 феврал воқеаларида “ЎИҲ”ни айбдор қилиб кўрсатиш зўрма-зўраки бир иш экани очиқ кўриниб турибди.
Юмшоқ қилиб айтганда, бу иш ўзи сувга чўкмаслик учун бошқани чўктиришга уринишдир. Ўзини оппоқ кўрсатиш учун бошқани лойга пийпалашдир. Шунда авом чалғийди, кўнгилларни тушуниксиз бир қўрқув босади, сўнгра давлат нима қилса, тўғри қиляпти деб ўйлайверадиган бўлади у.
Диққат этинг: Ўзбекистон давлати ва ҳукумати “Ўзбекистон исломий ҳаракати”ни террорчи-қўпорувчи ташкилот деб билади ва бошқа давлатлардан ҳам уларни шундай деб тан олишга чақиради. Шунчалик “террорчи-қўпорувчи ташкилот” ҳам, унинг ашаддий “террорчи” бошлиғи Тоҳир Йўлдош ҳам бу мудҳиш ишга – Тошкентда президентга қарши суиқасд қилиш ва бўмбалар портлатишга кескин қарши бўляпти, аммо Ўзбекистон давлатининг ўзи кўпданкўп вайронагарчиликларга ва қанчадан-қанча тинч аҳоли ўлимига олиб келадиган террорчилик ҳаракатига МХХси ва президенти тимсолида бош-қош бўлиб турибди! Буни қандай тушунса бўлади?!
Тўртинчи гумонли – иккинчи билан учинчининг бирикмаси, яъни, Муҳаммад Солиҳ + Ўзбекистон исломий ҳаракати.
Бу гумон туғилишига демократ Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистон исломий ҳаракати бошлиғи Тоҳир Йўлдош билан кўришгани сабаб бўлди. Ҳолбуки, кўришишнинг ўзи ҳали ҳеч нарсани билдирмайди. Булар бир-бирининг ҳаракат усулларини қўллаб-қувватлаганми – шу томонига қараш керак.
Зайниддин Асқаров гувоҳлик беришича, демократик мухолифат бошлиғи
Муҳаммад Солиҳ қуролли курашга кескин қарши чиққан, Тоҳир Йўлдошни ҳам тинч йўл билан курашишга чақирган. Иккаласи тил топиша олмагач, ҳар қайсиси ўз фикрида қолиб, ажрашишган. Хоссатан, 16 феврал портлашлари демократ мухолиф Муҳаммад Солиҳ учун ҳам, қуролли мухолиф Тоҳир Йўлдош учун ҳам кутилмаган иш бўлган ва иккаласи ҳам бу қўпорувчиликни кескин қоралаган.
Энди уларнинг бу воқеалардан олдин бир неча марта бир-бири билан кўришгани масаласига келсак, бу учрашувлар Зайниддин Асқаровнинг ташаббуси билан, мухолиф кучларни бирлаштириш мақсадида юз берган.
Зайниддин Асқаров айтишича, у Тоҳир Йўлдошни Муҳаммад Солиҳдан ташқари “Бирлик” бошлиғи Абдураҳим Пўлатов, мустақил мухолиф Жаҳонгир Маматов, диний қочоқ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан ҳам алоҳидаалоҳида (1996 йили) учраштирган. Бир неча кунлаб гаплашишган, талашишгантортишишган, ҳаммалари Тоҳир Йўлдош танлаган йўлга қарши бўлишган, уни бу йўлдан қайтаришга уринишган, аммо Тоҳир Йўлдош ўз йўлида қайсарлик билан туриб олгач, бирлашиш тўғрисидаги хаёллар пучга чиқиб, ҳар ким ўз фикрида қолиб тарқалишган.
Табиий, мамлакат ичида қарор топган тузумдан қониқмаган, уни ўзгартиришга чора ахтараётган чеккадаги ҳар қандай мухолиф шахс ёки ташкилот бир-бири билан топишишга, кучларни бирлаштиришга уринади. Бу ерда тилга олинган шахсларнинг ўзаро кўришувини ҳам шу маънода тушуниш керак, холос. Лекин Ўзбекистон давлатига ҳақиқат керак эмас, у мухолифларни террорчи қилиб кўрсатиши, уларни ичкарида ўз элининг, ташқарида дунё ҳамжамиятининг назаридан қолдириб, ҳокимиятга бир ўзини ҳақли қилиб кўрсатиши керак. Шунинг учун куракда турмайдиган бу туҳматни илгари суриб, портлашларга янгича тус беришга ҳаракат қилиб кўрди: “Мана демократик мухолифатнинг чин башараси, улар очиқ террорчилар билан бирлашди!” деган шов-шув кўтариб, халқаро сиёсий майдонда Муҳаммад Солиҳ обрўйини тўкишга, ташқи қўллаб-қувватловлар йўлини кесишга уринди.
Бешинчи:16 феврал воқеалари баҳонасида қувғинга учраган яна бир тоифа бор. Улар портлаш иштирокчилари қаторида гумон остига олинмади, лекин натижа ўлароқ террорчи оқимлар рўйхатига киритилди. Улар “нурчилар” номида машҳур бўлган, курд олими Бадиуззамон Саид Нурсийнинг “Рисолаи нур” туркум китобларини ўқиб имон дарси оладиган шогирдлардир.
Аммо давлат бу масалада ҳам жиддий хатога йўл қўйди. Аслида у хавфсираётган тоифа эларо “Хўжа Афанди” номи билан машҳур Фатҳуллоҳ Гулан ва унинг “Хизмат” деган жамоати эди. Булар ҳам дарсларида “Рисолаи Нур”ларни ўқигани учун давлат чалғиди ‒ “нурчи”лар билан “гуланчи”ларнинг фарқига бормади, айрим масалаларда улар ҳатто бир-бирига тескари жамоат эканини билмади: Бадиуззамон Саид Нурсий ва шогирдлари сиёсатга мутлақо аралашмасликни тарғиб этади, Фатҳуллоҳ Гулан ва унинг “Хизмат” жамоати эса сиёсат ва ижтимоий ҳаётнинг қоқ ўртасида иш юритади. Давлат бу икки тоифани бир деб ўйлагани оқибатида жуда кўп ёшлар ҳақсиз жабрга йўлиқди…
Бу ерда саналганлардан ташқари ҳар эҳтимолга қарши яна бир-икки тоифа гумонлилар қаторига мўлжаллаб қўйилган бўлиши керак, албатта45. Чунки бизнинг мамлакатда давлатдан ва қонун ҳимоячиларидан ўзлари чиқарган қонунга риоядан бошқа ҳар балони кутса бўлади.
Давлатнинг кейинги хатти-ҳаракатлари бу хулосамизни тўла тасдиқлайди:
1. Битта тахмин тасдиғини топса, ўша заҳоти қолганлардан бу шубҳа-гумон кўтарилиши, ҳақсиз қамалганлар узр сўралиб бўшатилиши керак эди. Ундай бўлмади.
2. Чинакам исбот топилганида дунёга ноғора қоқилган бўлар эди. Ундай бўлмади.
3. Бунақа портлашлар юз берса, рисоладаги ҳар қандай давлатда Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари амалларидан учиб кетиши, вазифасини эплай олмагани учун эл-юрт кўзи ўнгида энг камида президент уларнинг попукларини юлиб олиши керак эди! Ундай бўлмади.
МХХ раиси Рустам Иноятов ҳам, Ички Ишлар вазири Зокир Алматов ҳам сувдан қуп-қуруқ чиқди – амал курсиларини сақлаб қолдигина эмас, кейин ҳам бемалол ишлаб юраверди!
Аксинча, бу мантиқлар ўрнига Ўзбекистон ҳуқуқида оддий ҳол бўлган ҳодиса юз берди – 16 феврал воқеалари бўйича очилган Иш ҳужжатли-далилли-исботли охирги натижага келмаганига ва биронта тахмин юз фоиз тасдиғини топмаганига қарамай, “жиноятчи”лар бирваракайига ҳамма тахмин бўйича қидирилди, бирваракайига ҳамма тахмин бўйича қамоққа ҳукм қилаверилди.
шогирдларига “Рисолаи Нур” китобларини ўқишни тавсия этган. Аслида, чинакам “нурчи”ларга алоқаси йўқ.
Унинг “Хизмат” деб номланган ҳаракати диний эмас, ижтимоий ҳаракатдир. Яна ҳам тўғрисини Оллоҳ билади. Сўнг кунлар изоҳи:
Бугун 2016 йил 11 август. Китобни босмага тайёрлар эканман, Фатҳуллоҳ Гулан ва унинг “Хизмат” жамоати ҳақида энг охирги билгиларни киритмасам бўлмайди. Яқинда ‒ 2016 йил 15 июл куни кечқурун Туркияда бир гуруҳ ҳарбий давлат тўнтариши ясашга уринди. F-16 қирувчи учоқлардан бўмбалар ташланди, тикучоқлардан одамлар устига ўт очилди, танклар тўп отди, автоматлар теваракка ажал уруғини сочди. 240дан ортиқ одам ҳалок бўлди, икки мингдан кўп киши яраланди. Лекин охир-оқибатда қуруққўлли халқ билан полис бирлиги ғолиб келиб, тўнтаришчилар енгилди! Давлат ҳарбий тўнтаришда фатҳуллоҳчиларни айблади. Шу воқеалар муносабати билан матбуотда ва ижтимоий тармоқларда 1999 йили Амрикадан бошпана олган Фатҳуллоҳ Гулан ҳақида жуда кўп эски ва янги маълумотлар ёйилди. Иложи борича кўпини кўриб чиқдим. Бугунги хулосам: бу шахснинг ўзи ҳам, унинг жамоати ҳам, бир неча йил бурун ёзган тепадаги изоҳимда урғулаганимдек, чиндан ҳам шубҳали чиқди! Фатҳуллоҳ Гулан узоқ йиллардан бери Амриканинг Марказий разведка бошқармаси билан ҳамкорлик қилиб келгани, энг бошданоқ у ўзи ва жамоати дин душмани бўлган чет кучларнинг яширин лойиҳаси экани очилиб кетди. Ҳатто унинг самимий мусулмонлиги шубҳа остида қолди. Эътиқодидаги бузуқликлар унинг Ислом ақидаларини ичдан бузиш учун қўлланиб келинганини кўрсатади…
Ушбу сўзларимга алоҳида манба кўрсатмадим, чунки манба жуда кўп. Истаган киши гуглга бу фитнабошининг исмини туркча ёзса, бири иккинчисини тўлдирадиган манбалар қаторлашиб чиқиб келаверади.
45 Ижрочиларни ва орқасида турганларни давлат тахминан эмас, аниқ билганини ва бу ишларга ўзи бош-қош бўлганини исботи билан тепада айтдик. Шунда ҳам мени бир нарса ажаблантиради ва сира тагига ета олмайман ‒ суиқасд режаси Абдували қорини озод этишга самимий бел боғлаган мухлисларнинг ўзидан чиқдимикан ё бу ғоя хаёлларига “ташқаридан” ташландимикан деб ўйлайвераман. Бизнинг оддий ва содда халқимиз бунақа чиркин ишга қўл урмайдигандек туюлаверади.
Чиндан, кейинги айрим ҳолатлар шу масалада кишини бир оз мулоҳаза юритишга мажбур қилади. Масалан, нимага 16 феврал, Чорсу, Бухоро портлашларидан кейин бу каби ишлар мамлакатда тақа-тақ тўхтади? Давлат кўрган чора-тадбирлар натижасими бу ёки энди давлатга бунақа ишлар кераги бўлмай қолдими?
Ҳа-да, агар зулмга қарши мазлум халқимиз шунақа чорани танласа, бу иш давом этиши керак эди. Чунки ўшандан бери Ўзбекистонда диндорларга ҳам, демократларга ҳам зулм кучайган бўлса кучайди, асло тўхтагани йўқ. Аламзада ҳам кўпайса кўпайди, асло камаймади. Аммо ҳеч ким ҳеч қаерни портлатай демаяпти…
Боз устига, ҳалигача бу кир Иш узил-кесил ёпилмади. Бу дегани “террорчиликка қарши кураш” лойиҳа-режасига кўра бошланган сиёсат “16 феврал” йўналишида ҳали-вери тўхтамайди.
Демак, давлатга жиноятнинг изи аниқ топилганидан кўра, шубҳа-гумонлар мақомида қолгани яхши…
16 февралдан жавобсиз кўп саволлар қолди:
– ўша, майдонда “Оллоҳу акбар!” деб қочганлар – исм-фамилиялари аниқ саналганлар кимлар ва қайси оқим ёки ташкилотдан эди? Қани улар ўзи:
топилдими, кейинги тақдирлари нима бўлди?
– МХХ ва ИИВ асосий ишни охиригача етказа олмагани, натижада қанчаданқанча гуноҳсизлар қуруқ гумон билан қамоқларга отилгани учун айбни бўйнига оладими, халқдан узр сўрайдими?
– уюштирилган портлашлар оқибатида ҳалок бўлган қурбонларнинг хуни кимнинг ё кимларнинг бўйнига тушади?!
– бир вақтлар Тошкентдан кетиб қолган жуҳуд “ёзувчи” О. Якубов яшаб турган ери Исроилдан махсус чақиртириб келингани ҳамда бу воқеаларга бағишланган китобини портлашлардан олдиноқ (!) МХХ хоналаридан бирида ёзишни бошлагани ҳақида ижтимоий тармоқларда аниқ-тиниқ айб қўйилди, аммо унга расмий жавобни ўқимадик, эшитмадик.
‒ Зайниддин Асқаровнинг чет эл радиоларига берган суҳбат-кўргазмаси бўйича жиноий иш очилдими-йўқми? Унда тилга олинган ва портлашни билатуриб олдини олмаганликда, у қўпорувчиликни ғаразли мақсадларида бевосита уюштирганликда очиқ айбланган давлат мансабдор шахслари Йўлбарс Шералиев, Рустам Иноятов, Зокир Алматовлар устидан жиноий иш қўзғатилдими? Ҳеч бўлмаганда ҳақиқатни аниқлаштириш учун улар сўроқтерговга тортилдими?
‒ 16 феврал воқеаларидан кейин давлат “Жаҳолатга қарши маърифат!” деган шиорни ўртага ташлади, аммо ўзи биринчи кундан бошлаб қилич яланғочлаб(!) ўртага отилди ‒ “олижаноб” шиорига қарши бориб ўзи жаҳолат деб ҳисоблаган мафкурага қарши фақат куч ишлатиб келяпти. Қилич қачон қинига киради?
‒ йил ўтгани сайин 16 феврал нимага эсланмаяпти? Аксинча, атай унуттириляпти, худди ҳеч нарса бўлмагандай?
‒ мустақил журналистларга бу жиноятни текширишга имкон бериладими?
‒ 16 феврал “Иш”и қачон ёпилади ва охирги хулоса халққа қачон эълон этилади?
– …
Кичик хулоса
16 феврал Ўзбекистонимизнинг “мустақиллик йиллари” деб аталаётган қисқа тарихида салмоғи, аҳамияти, ўрганишга арзирлилиги боқимидан шу ясама “мустақиллик” эълон этилган 31 августдан ҳам устун туради, назаримда.
Эътирозга шошилманг. Ватанимиз ўрис-совет мустамлакасидан озод бўлишини умр бўйи орзу этиб яшаган, бу йўлда қўлидан келганича ҳаракат қилган бир инсон ўлароқ бутун бошли бир мустамлака даврининг тугаши куни билан Тошкентнинг у ер-бу ерида етти-саккиз бомба пақ-пуқ этган куннинг фарқини ажрата оламан, албатта. Лекин масалага бошқа томондан қаралса, бундай ғалати хулосага ҳам келса бўларкан.
Биринчидан, мустақиллик учун курашмаганлар, ҳатто қарши бўлганлар бирдан унга эга чиқди ва мустамлакадан қутулишни чин юракдан истаган, бошини кундага қўйиб курашган халқнинг чинакам мустақилликни қозонишдек бахтини ўғирлаб қўйди. Натижада бу тарихий ҳодиса буюкликдан кичик ва тушунарсиз бир воқеа даражасига тушиб қолди.
16 феврал воқеалари эса эски коммунистларнинг “мустақиллик” чиммати ортига беркинган асл башараларини, бундан кейин қанақа сиёсат юритишинию мамлакат қайси йўлдан боришини кўрсатадиган, бундан бу ёғига оддий халқ бошида кўп калтаклар синиши мумкинлигидан дарак бергани билан ҳам улкан ҳодисадир.
Иккинчидан, мустақиллик халқ кўнглидаги энг эзгу орзулардан бири эди, у эълон этилгач, яхши кунлар келишига озми-кўпми умид уйғонди. Аммо кейинги сиёсатлар, хоссатан “16 феврал услуби” халқнинг бутун бу орзу-умидини чиппакка чиқарди.
Бундай “мустақиллик”нинг ўзи ҳам, уни эълон қилганлар ҳам иккиюзламачи эканини очиқ кўрсатгани, ички ва ташқи сиёсатда ёмон томонга кескин бурилиш нуқтаси бўлгани эътиборидан ҳам 16 феврал оламшумулдир.
Учинчидан, мустақилликни энг кўп маҳаллий халқлар истаган ва, энди кўксимизга шабада тегади деб энтикиб кутган эди, аммо “коммунистча мустақиллик”нинг энг кўп жабри ва оғирлиги айни шу маҳаллий халқ бошига тушди.
СССР замонида қўли, тили узун бўлганлар СССР қулаганидан кейин ҳам ҳаётдан том баҳра олиб, ўйнаб-кулиб юргани ҳолда, эски замонда зулм ва хўрлик кўриб яшаган маҳаллий халқлар 16 феврал каби турли баҳонаю сабаблар билан яна ўша зулм ва хўрликлар остида қолаверди.
Яъни, 31 август маҳаллий халқларга том маънода мустақиллик бермади, 16 феврал эса эл бошига том маънода кулфат келтирди.
Бу маънода ҳам 16 феврал 31 августдан тепада туради. Чунки коммунистлар 31 август куни юзига тортган “мустақилликчилик ниқоби”ни 16 феврал йиртди ‒ чин башараларни очиб ташлади.
16 феврал воқеаларидан қандай сабоқлар чиқди?
1. Бу давлат, бу ҳукумат ўз халқининг кўнглига йўл, тилига тил топа олмади. Натижада халқининг дўсти, ҳимоячиси, хизматчисига айланмади.
2. Бу давлат, бу ҳукумат “Ватан манфаати” деганда энг бирламчи ҳеч тўймас нафсини, сира қўйиб юборгиси келмаётган амалини тушунади, натижада юритаётган сиёсати Ватан, Халқ, Давлатнинг асл манфаатларига уйғун эмас.
3. Бу давлат, бу ҳукумат динга, хоссатан Ислом динига зимдан душмандир.
4. Бу давлат, бу ҳукумат Оллоҳга яширин душман, яъни, мунофиқдир.
5. Бу давлат, бу ҳукумат сўнг даражада шафқатсиздир: ҳокимиятини сақлаб қолиш учун энг жирканч ишларга ҳам қўл ура олади – мансабига халақит қилиши мумкин бўлган рақибларини, озгина ҳур фикрли кишиларни ўртадан кўтариш мақсадида уйига ё уловига гиёҳванд модда, қурол ташлаб қамайди; терговда руҳини синдириш учун кўзи ўнгида хотини ё қизини зўрлашгача боради; ҳатто даҳшатли портлашлар уюштиради… ва ҳоказо.
6. Бу давлат, бу ҳукумат ҳар қанақа макрдан қайтмайди – мазлумлар қони сачраган юзини эл кўзидан ёпиш, халқи фикрини мамлакатнинг чин аҳволидан, ички ва ташқи сиёсатда йўл қўйган кетма-кет хатоларидан чалғитиш учун йўқ ердан “душман” ва “қора кучлар” топиб, турли туҳмат-бўҳтонлар уюштириб, ҳар хил “хавфли” ёрлиқлар ёпиштириб, ўз айбини уларга ағдаради, ўзини эса тинч ҳаёт, осуда осмон учун курашаётган қилиб кўрсатади.
Иқтидордан сира кетгиси ва ҳокимиятни қонуний йўл билан бошқаларга бергиси келмаганидан “16 феврал” каби чиркин ва ифлос ишларга ҳам бемалол қўл ура олади.
2005 йил 13 май куни Андижонда бўлганидек ялпи қирғинлардан ҳам тоймайди.
Президентнинг доимий рақиби ва танқидчиси Муҳаммад Солиҳ ва бошқаларга суиқасд уюштириб чарчамайди, ҳар гал шармандали тарзда ошкор бўлганига қарамай, йиқилган курашга тўймас қабилида яна қотил ёллаб орқаларидан юбораверади!
Мас., Абдулла Ўта, Абдували қори Мирзаев каби дин уламоларини ўғирлаб, дом-дараксиз йўқотиб юборди. Обид қори Назаровни Шветсияда оттирди. Қамоқхоналардан қанчадан-қанча гуноҳсизларнинг ўлиги чиқди… Бунақа разил ишлар ҳалигача тўхтаётгани йўқ! Ажабланарлиси – сири очилиб қолганидан кейин ҳам тан олмайди, уялмайди, ҳеч нарса кўрмаган-билмагандай без бўлиб тураверади. Уят йўқ, ор йўқ, номус йўқ.
7. Бу давлат, бу ҳукумат дўст билан душманнинг фарқига бормайди. Бир динли-бир тилли дўстларига неча йиллардан бери душманга ўхшаб муомала қилиб келяпти, ҳатто ён қўшни-жон қўшни Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон билан ҳеч чиқиша олмайди, вижи-вижилашиб уришгани уришган . Халқимиз асосан мусулмон бўлгани ҳолда биронта мусулмон давлати билан қалин дўст эмас. Тили ҳам, дини ҳам бир бўлган Туркия билан муносабатлар ўта таранг, ҳатто душман кабидир.
8. Бу давлат, бу ҳукумат Туркистон тупроқлари қайтадан бирлашишига, ерли аҳоли боши бирикишига тарихий имкон ва шарт-шароит етилган бир пайтда, аксинча, қадимдан бир ватан бўлиб келган ўлкани тинимсиз майда-чуйда гапсўзлар билан янада бўлиниб кетишига сабабчи бўляпти. Умумий сиёсати айниқса туркий миллатларнинг бир-бирига талпинишига тўсқинлик қилишга қаратилгандир.
Туркий давлатлар раҳбарлари йиғилишларига Ўзбекистон қатнашмай қўйганига анча йиллар бўлди. Президент ўзи ҳам бормайди, бошқаларни ҳам қўшмайди. Туркий давлатлар билан тузилган ва тантанали имзоланган “Абадий дўстлик” ҳақидаги битим қоғозда қолиб кетган.
Бундай сиёсат кимнинг манфаатига хизмат қилади? Ҳарҳолда Ўзбекистоннинг ва ўзбек халқининг манфаатига эмас.
9. Бу давлат, бу ҳукумат ўзи тузган Асосий Қонунга суянмайди, суяниш тугул, писанд қилмайди. Давлат сиёсатини Бир Кишининг қош-қовоғи белгилайди.
Одамларда на Конститутсияга, на халқ иродасига, на қасамга ва на сайловга ҳурмат қолди.
Қонунга Бош риоя этмаса, бошқа аъзолар риоя этармиди! Мамлакатдаги бошбошдоқликнинг асосий сабаби шунда.
Ахлоқ издан чиқди. Порахўрликни эплаб бўлмай қолди. Мансаб савдоси очиқ тус олди. Давлат мулкини ўмариш, ўғрилик, мамлакатга божхонани четлаб мол олиб кириш… каби қинғир ишлар кучайди.
Инсон ҳуқуқлари топталди. Қонунлар ишламас ҳолга келди. Мамлакатда тўла ва узил-кесил президент диктатураси ўрнатилди.
10. Бу давлат, бу ҳукумат сўзининг бурди йўқ: 16 феврал айбдорларини бир ой ичида топамиз деб халқ вакиллари – депутатлар ҳузурида катта ваъда қилган, МХХ бошлиғи тили билан: “Ислом ака, мана, депутатлар ҳузурида мен сизга сўз бераман: у жиноятчиларни бир ой ичида топамиз!!!” деб қасам ичган эди , орадан йиллар ўтди, сира ёпишмаса ҳам ўнлаб тоифага ўнлаб айб қўйилди, бироқ далилли-исботли аниқ айбдор ҳам, далилли-исботли аниқ сабаб ҳам “топилмади” ва… аста-секин “унутилди” – у ҳақда гап очмай қўйилди.
“Унутилди” дедик. Чинакамига унутилгани йўқ, индалмай қўйилди, холос.
Индалмаётгани билан юзлаб, балки минглаб ёш-ялангни қамашни унутгани йўқ давлат! Қанчадан-қанча гуноҳсиз кишиларнинг бошига етди бу қаттол 16 феврал!
11. Бу давлат, бу ҳукумат халқи билан бирлашиб кетмади, аксинча, билибми ё билмай юритган сиёсати натижасида давлатни халқидан, халқни давлатидан узди.
16 феврал воқеалари орадаги жарликни янада катталаштирди. Энг ачинарли ва афсусланарлиси – давлат халқига, халқ давлатига ишонмайди, бир-бирига чўчинқираб қарайди, бир-бирида дўстни эмас, кўпроқ душманни кўради. Бирбирига тўла ишонч билан суяна олмайди. Халқнинг ҳам, давлатнинг ҳам кучсизлиги шундан.
Бу дегани осонгина бошқаларга ем бўлиш хавфи кучайди деганидир. Халқига қарши уриш очиб Ўзбекистон ўзи ғирром ва маккор тузоққа тушди – иқтидорини чет кучларга муҳтож қилиб қўйди.
Эскартма: “Бу давлат, бу ҳукумат” дейиларкан, давлат ва ҳукумат ичида эл-юрт манфаати учун виждонан ишлаётган бошлиқларимиз асло озорланмасинлар. Чунки тепамизда ҳалол ва ватанпарвар бошлиқлар кўп ва уларнинг борлиги эвазига ҳам балки мамлакат тўласича чўкиб кетмаётгандир. Яккаҳокимлик шароитида давлат ва ҳукумат жилови қўлида бўлган жуда озчилик назарда тутилаётганини алоҳида эслатмоқчимиз.
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
“Бу кунлар” китобидан



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ