O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЭРДЎҒОН БИР ЖИНСЛИ НИКОҲГА ҚАРШИ КУРАШДА СОБИТ ТУРИШИНИ БИЛДИРДИ

ЭРДЎҒОН БИР ЖИНСЛИ НИКОҲГА ҚАРШИ КУРАШДА СОБИТ ТУРИШИНИ БИЛДИРДИ
5,231 views
01 November 2022 - 12:28

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туман муфтийлари маслаҳат йиғилишида конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар билан боғлиқ баёнотлар берди. “Парламентга киритиладиган таклиф билан биз рўмолга конституциявий кафолатлар берган ҳолда, ёт оқимлар таҳдиди остида қолган оила институтини ҳимоя қилишни мақсад қилганмиз”, – деди Эрдўғон. Бир жинсли никоҳларнинг қонунийлаштирилишига қарши кескин муносабат билдирган Эрдўғон, Мексикага ишора қилиб, “Мамлакатимизда бу ишни олиб бораётганлар бор, лекин биз уларга охиригача қарши турамиз” деди.

Эрдўғон нутқида, Мексикада бир жинсли никоҳга рухсат берилганига мисол келтирди ва бунга шундай муносабат билдирди:

ИНСОНИЯТ АХЛОҚНИ ЙЎҚОТМОҚДА
“Дунё бошидан кечираётган мураккаб жараёнлар Ислом динининг ҳаётбахш тамойилларининг аҳамиятини яна бир бор исботламоқда. Барча имкониятларга қарамай, инсоният тобора кўпроқ маънавий қадриятларни йўқотмоқда. Материалистик мафкуралар ижтимоий фалокатга олиб келади. Кўп соҳаларда бунинг аломатларига гувоҳ бўлмоқдамиз. Баъзи Ғарб давлатлари гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш ва аёлларга нисбатан зўравонлик энг кўп учрайдиган жойлардир. Аёлларга нисбатан зўравонлик ва болаларга қарши жиноятлар, эҳтимол, бу мамлакатлардаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Жамият бир неча маргинал одамлар учун ўйинчоққа айланади. Бузилиш, ахлоқсизлик ва бузилган муносабатлар атайлаб рағбатлантирилади. Инсонни бошқа мавжудотлардан ажратиб турувчи ҳар қандай қадрият глобал марказлар кўмагида йўқ қилинади.

БИЗ ҲАМ ШУНДАЙ МУАММОЛАРГА ДУЧ КEЛИШИМИЗ МУМКИН
Ўз қадриятларимизга зид манқуртларни қабул қилмасак ҳам, фактлар кўриниб турибди. Агар ҳозир ҳаракат қилиб, ўз вақтида чора кўрмасак, келажакда шунга ўхшаш муаммоларга дуч келишимиз эҳтимоли катта. Ушбу таклиф билан биз рўмолга конституциявий кафолатлар бериб, оила институтини ҳимоя қилишни мақсад қилганмиз. Сиз, 140 мингдан ортиқ ҳурматли имомларга оила институти борасида катта масъулият юкланади. Нафақат масжид, балки ҳар жума куни, айниқса, минбардан ташвиқот олиб бориш биз учун ажралмас фарз, деб ўйлайман.

МУСТАҲКАМ ОИЛА, КУЧЛИ МИЛЛАТ
Миллионлаб одамлар сизни тинглашади ва сизнинг фаолиятингиз оила институтимизни мустаҳкамлашда энг муҳим маслаҳат механизми бўлади. Мустаҳкам оила, мустаҳкам миллат. Мустаҳкам оилалар барпо этишимиз билан миллатимиз янада мустаҳкам бўлади.

Мексикада бу бутунлай бузуқ жараён қонуний асосга эга. Ҳурматли биродарлар, юртимизда ҳам бу ишни дастаклайдиганлар. Лекин биз бу ишларга қарши охиригача собит турамиз. Туркия Буюк Миллат Мажлисида ақли, виждонли ва узоқни кўра оладиган барча депутатларимизнинг кучли қўллаб-қувватлаши билан бу мақсадга эришамиз, деб ишонаман” деди.

Erdem Aksoy

Haberler.com