O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Эрк” раисига мактуб

“Эрк” раисига мактуб
699 views
30 May 2025 - 21:29

Эрк Демократик Партияси раисига мурожаат

Ҳурматли  Муҳаммад Солиҳ,

биз, сиёсий мухолифатдаги ва демократия қадриятларига ишонувчи фаоллар сифатида сиз раҳбарлик қилаётган «Эрк» Демократик партиясига самимий эҳтиром билдирамиз.

Сизнинг партиянгиз йиллар давомида ҳақиқий мустақиллик, инсон ҳуқуқлари ва халқ иродасини ифода этишда муҳим ўрин тутиб келмоқда. Бироқ сўнгги вақтларда ўзини «Эрк» партияси аъзоси сифатида танитиб келаётган ва Швеция миграция судидан қочқинлик мақомини олган Шакиров Комилнинг фаолияти бизда жиддий ташвиш уйғотяпти.

Суд ҳукми чиққандан сўнг Шакиров Комил интернет тармоқларида бошқа мухолиф фаолларга қарши тинимсиз ҳақоратлар, қабиҳ сўзлар ва шафқатсиз сўкишлар билан чиқиш қилмоқда. Унинг бундай муомаласи нафақат жамиятда демократияни тарғиб қилаётган инсонларни ҳақоратлаш, балки мухолифат сафларидаги бирдамликни йўқотишга, фитна уруғини сепишга хизмат қиляпти.

Энг аламлиси, у ўз чиқишларида «Эрк» партияси номидан гапириб, партия тарихига, у орқали тузилган обрў ва ишончга путур етказмоқда. Унинг сўкиниш ва ҳақоратга асосланган нутқлари партияни қасддан обрўсизлантириш сифатида қабул қилиняпти. Бу эса умумий демократик ҳаракатнинг халқ орасидаги мавқеига салбий таъсир кўрсатаётир.

Биз, демократия тарафдорлари ва мухолифат фаоллари, бу ҳолатдан катта алам ва таассуфдамиз. Сўнгги воқеалар натижасида «мухолифатчи» деб айтилгандан уялиш ҳолати юзага келмоқда. Шу боис, Шакиров Комилни «Эрк» партияси сафидан чиқаришни илтимос қиламиз. Унинг хатти-ҳаракатлари партиянгиз қадриятлари ва уставига мос келмайди, аксинча, уларга зид равишда ҳаракат қилмоқда.

 

Ҳурмат билан,

Мухолиф қарашли фаоллар гуруҳи

24 05 2025

 

(Мактубга имзо чекканларнинг исм-шарифлари таҳририятда мавжуд)

КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (8-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (7-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (6-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (5-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (4-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (3-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (2-qism)
КУН ЯНГИЛИКЛАРИ
Gulnor (1-qism)