O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Коммунистлар рад қилган миллий байроқ

Коммунистлар рад қилган миллий байроқ
12,868 views
15 May 2023 - 13:02

1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон парламенти мустақил Ўзбекистонннг янги байроғини қабул қилди.
Сахнага турли байроқлар намунаси қўйилди.
Аксарияти колхоз раислари¸сутсоғар ва чўлқувар бўлган¸ ҳали чўнтагида ҳар эҳтимолга қарши КПСС партбилетини сақлаб ўтирган номенклатура вакиллари байроқ танлашаëтганлигини ўзи бир комедия эди.
Атиги бир неча ой олдин улар байроқ идеясига мутлақо қарши эдилар.
Масалан 1989 йилда “Ëш Ленинчи” газетасида “Бирлик” низоми эълон қилинди.
Бу низомда Ўзбекистоннинг ўз байроғи бўлиши керак дейилган эди.
Низом чоп қилиниши юзасидан мухолифат ва ҳокимият олиб борган кўрпа ости мунозараларида ҳукумат тарафи низомдан байроқ ҳақидаги жумлани олиб ташланишини талаб қилди.
Мухолифат етакчилари ҳам умумреспублика газетасида низом чоп қилинишиннг тарғибий аҳамиятини ўйлаб ҳукуматнинг талабини бажаришди.
Ëш ленинчи газетасида 1989 йил кузида 150 минг тиражда чоп қилинган низомда байроқ ҳақидаги гап йўқ эди. (Бу ишдан рози бўлмаган Абдураҳим Пўлатовнинг исëн қилгани бошқа бир мавзу)
Яна 1991 йилга қайтамиз. Кечагина мустақилликнинг ашаддий душмани бўлган комфирқа котиби Каримов “кўкрагига мустақиллик шамоли тегиб баҳтиëр бўлгани ҳақида” алжирашни энди бошлаган бир пайт эди.
Парламент саҳнасида турган байроқ намуналари ëнига Ўзбекистон Эрк демократик партияси раиси¸ ўша пайтда парламент депутати бўлган Муҳаммад Солиҳ яна бир байроқни олиб келиб илди.
Бу йўл йўл байроқ Туркистон байроғи эди. Баъзи маълумотларга кўра бу байроқ Қўқон мухторияти байроғи бўлган.
Профессор .В.Трембицкий тадқиқотига кўра бу байроқ уч турк империясини тамсил қилган оқ қизил ва норинж ранглардан иборат. Байроқнинг тўрт тарафдан ўраган кўк ҳошия эса кўктурклар рамзи ўлароқ тамсил қилиган. 9 та йўл эса Туркистон тарихидаги 9 давлатга ишора қилган.
Муҳаммад Солиҳ парламент спикери Шавкат Йўлдошевнинг қоши чимирилганига қарамасдан байроқни саҳнага намойишкорона илиб қўйди.
Залдаги колхоз раисларию¸ сутсоғар ва чўлқуварлар назарида “мухолифат яна бир балони “бошлаëтган эди. Чунки ҳаммага нўмир иккинчи байроққа овоз бериш (хозирги байроқ) топширилган эди.
Бу оломон назарида Муҳаммад Солиҳ радикал ва Эркин Воҳидов мўтадил эди.
Шу боис парламент Эркин Воҳидовнинг байроқий нутқини ер тепсинмай тинглади.
Мўтадил Эркин Воҳидов Туркистон байроғи таърифига сўз айтар экан миллатнинг қадим илдизлари ва эски тимсоллари борлигини чўлқуварларга англатмоқчи бўлди.
” Биз бугун пайдо бўлган миллат эмасмиз. Бизни эски туғ ва санжоқларимиз бор. Янги байроқ ясашга эхтиëжимиз йўқ. .Туркистон байроғи учун овоз беринглар зотан бу байроқ болшевиклар тарафидан йиқитилган Туркистон мухторияти байроғи эди. Қолаверса бу байроқ асир миллат байроғи сифатида чет элда Туркистонни тамсил қилди. Биз чукча ëки эвенклар эмасмиз. Биз қадим миллатмиз ва биз қадим байроғимизни кўтарайлик” деди Эркин Воҳидов.
Аммо парламентдаги сутсоғар ва чўлқуварлар зехни бу маълумотни ҳазм қила олиш дражада илғор эмас эди. Улар бор йўғи буйруқ бажаришга одатланган механизмлар эди холос.
Шу боис ҳеч бир жиҳатдан миллат руҳини ифодаламаган ўлимтик ва рангпар бир ола латтани байроқ деб қабул қилишди.
Холбуки Россия¸ Грузия¸ Арманистон¸ Украина ўзининг қадим байроқларини кўтарган бир замон эди.
Ўшанда “гражданин” деган калимани “фуқаро” деб (арабчада ғирт камбағал ва қашшоқлар тўдаси деган мазмун беради) қабул қилишди.

Rassom Tuz