O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тескари магнит ҳақида ëки 23.23

Тескари магнит ҳақида ëки 23.23
15,190 views
24 March 2023 - 11:00

Магнитнинг бир тарафи ўзига тортса яна бир қутби жисмни ўзидан итаради. Шу пайтгача Ўзбекистон тескари магнит бўлиб келди. Санъат асарлари¸ қадимий безаклар ва олтин каллалар Ўзбекистондан тизимли равишда узоқлашди.
2023 йилнинг 23 мартида бунинг тескариси бўлган воқеа юз берди. Ўзбек расссоми¸ файласуф ва ëзувчи Vyacheslav Akhunov нинг 1989 йили четга чиқиб кетган “Бухоронинг бомбаланиши” асари АҚШдан Ўзбекистонга қайтиш учун Ўзбекистон ҳаво йўллари учоғига юкланди. 20 асрда яратилган шедевр Ўзбекистонга қайтмоқда. Рус қўшинларининг Бухорони бомбалагани воқеаси Совет пайтида тасвирланган асар яна Бухорода очилажак жадид музейидан ўрин олади. Картинани 32 йил давомида авайлаб асраган америкалик санъатсверларга раҳмат. Ўз тарихимизнинг бир парчаси бўлган асарни кутиб ол Ўзбекистон. Хайрли ва давомли бўлсин бу. Бир вақтлар юртни тарк қилган бошқа осори атиқалар¸ олтин хумлар ва олтин каллалик ойдинлар ҳам юртга қайтсин. Ўзбекистон дунëдаги эзгулик ва гўзлликни ўзига тортадиган мусбат магнитга айлансин.

Shuhrat Bobojon