Қадимий Бухоро шаҳри VIII-XVI асрлар мобайнида атрофи баланд деворлар билан ўралган бир қалъа шаклида бўлгани ва қалъага етти дарвоза орқали кирилгани тарихдан маълум. Бу дарвозалар:
1. Темир дарвоза.
2. Кўҳандиз дарвозаси.
3. Бинни Асад дарвозаси.
4. Бинни Саьд дарвозаси.
5. Атторлар дарвозаси.
6. Нур (Нав) дарвозаси.
7. Ҳакроҳ дарвозаси.
Юқорида номлари тилга олинган дарвозалар Чингизхон босқини (XIII асрнинг боши) даврида анча вайрон этилган эди. Орадан бир неча аср ўтгач эса ўша босқинчи Чингизхон авлодидан бўлган шайбоний ҳукмдорлардан бири Абзулазизхон Бухоро қалъасини қайта тиклашга қўл уради. 1557-1560 йилларда у Бухоро қалъаси худудини кенгайтириб, ҳимоя деворларини қайтадан тиклашга киришади. Натижада олдингига нисбатан анча кенгайтирилган шаҳарга энди еттита эмас, ўн бирта дарвоза орқали кириб келинадиган бўлади. Кейинчалик эса бу дарвозалар ёнига яна битта дарвоза қўшилиб улар сони ўн иккитага етказилади.
Қуйида Бухоронинг ўша машҳур 12 дарвозасининг 19 -асрнинг охири ва 20-асрнинг бошларида чет эллардан Бухорога келган сураткаш туристлар томонидан олинган суратларини илова қиламиз. Ҳозирги кунга келиб, ушбу дарвозаларни қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар қайта жонланмоқда, ҳатто айрим давозалар қайта тикланиб улгурди ҳам. Қолган дарвозалар билан бирга қадимий Бухоро қалъаси деворларини қайта тиклаш ҳақида ҳозирги авлод албатта бош қотириши керак…
Насрулло Саййид. Канада -2018 йил, март.
Самарқанд дарвоза

Қавола (Қарши) дарвоза

Мозори Шариф дарвоза

Саллохона дарвозаси

Талипоч дарвоза

Ўғлон (Ромитон) дарвоза

Ҳаж (Қоракўл) дарвоза

Ҳазрати Имом дарвозаси

Шергирон дарвоза

Шайх Жалол (Ғиждувон) дарвоза

Намозгоҳ дарвоза

Изоҳ: Хўжа Исмат (Хўжаён) дарвозасининг сурати ҳозирча қўлимизда мавжуд эмас.
Бухоро қалъаси ва унга кириладиган 12 дарвозанинг харитаси. Дарвозалар қалъа ичкарисидан чиқадиган йўллар орқали маълум.

Манба: hayratuz.wordpress.com



Professor Rajabov: Mustaqillik deklaratsiyasining matni Moskvada tasdiqlatilgan
ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ ИЖОДИДАГИ ТУРКЛИК
“ЁШ БУХОРОЛИКЛАР” ТАРИХИ ТУРКУМИДАН
СУЛТОН ЖАЛОЛИДДИН ХОРАЗМШОҲНИНГ ҚАБРИ ТОПИЛДИ
Икки турк бирлашса давлат қуради