O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ухлама, ўзбек!

Ухлама, ўзбек!
182 views
14 April 2012 - 11:01

Уйғон ўзбегим, юракка тўлди ғам,
Қаддимиз эгилган, кўзларда нам,
Охирга етти, сабр ҳам, тоқат ҳам,
Ухлама ўзбек эли, асли имкон борида.

Дардимга қон йиғлар бу фалак,
Жаҳолат бўлурми бундан бўлак?
Кучга тўлди занжирбанд билак.
Ухлама ўзбек эли, асли имкон борида.

Ватанга эга бўлди нобакор тўнғизлар,
Осмонда кўринмайди эзгу юлдузлар,
Ватан сизники, ишонган таянч – сизлар.
Ухлама ўзбек эли, асли имкон борида.

Ўзбеклигинг қайда қолди, эй одам?
Урсанг, қарс этади тош ҳам.
Бўлди, кўтар бошингни, қилма хам.
Қўзғол ўзбек эли, асли имкон борида.

Олға, олға, қўлга олинг машъал,
Юракда бўлсин эрк, қўлда ҳанжар
Йўлга чиқинг эрта тонг маҳал
Қўзғол ўзбек эли, асли имкон борида.

 

Зиё ўғли