O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Учта Шеър

Учта Шеър
193 views
06 August 2013 - 10:35

БОР

Оч энди, кўзингни Очиш Фаслида
Дунё ишқи кипригингда ғубордир.
Кўриб турганинг олам – Йўқдир аслида
Кўролмай турганинг – ягона Бордир.
(2009)

ТЕЖАМ

Аланглама, исроф бўлмасин бу кўз,
дунёга сўнгги бор боқaётгандай боқ !
Tежаб гапир, токи айтганинг ҳар сўз
видо сўзи каби бўлсин қисқа, пок!
(2009)

УМУРТҚА

Ёш экан, бу одам тўғрийди ғоят,
кексайиб, тўғрироқ бўлди янада,
чунки умуртқаси бўлган Шеърият,
умрининг сўнгида Шариат бўлди.
(2010)

Муҳаммад Солиҳ