O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

КХШТ Лукашенкони революциядан сақлаб қолмайди

Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти – КХШТнинг армияси Белоруссиядаги намойишчиларни ҳайдаб юбориш мақсадида тузилган эмас. Бу ҳақда “Известия” мухбирига КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа, “Кремлдаги манба” ва россиялик эксперт билдирди.

КХШТ Лукашенкони революциядан сақлаб қолмайди
126 views
08 September 2011 - 9:50

Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти – КХШТнинг армияси Белоруссиядаги намойишчиларни ҳайдаб юбориш мақсадида тузилган эмас. Бу ҳақда “Известия” мухбирига КХШТ Бош котиби Николай Бордюжа, “Кремлдаги манба” ва россиялик эксперт билдирди.

Нашриётга фикр билдирган суҳбатдошларга кўра, Россия агар Белоруссияда 2010 йилнинг 19 декабрида рўй берган воқелар яна такрорланса, Александр Лукашенко режимини ҳимоя қилиш режасида эмас. лукашенко ўзгача позицияни тутиб, КХШТнинг Бош котиби билан бўлган яқиндаги учрашувида деди: “Ташқаридан бошқа давлат ишига аралашиш ҳолатларидагина Тезкор ҳаракат коллектив кучларидан фойдаланиш ҳақида гап кетаётгани йўқ, балки бегона давлатлар томонидан КХШТ аъзолари ички ишига аралшиш ҳолатларига ҳам айтилмоқда”.

Лукашенко КХШТ ёрдамини “ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга бурди ва қўпол равишда моҳиятини бузиб талқин қилди”, деб изоҳ бердилар “Кремлдаги манбалар”. Бордюжанинг ўзи бундай деди: “КХШТ имкониятларидан Конституцион тузумни ҳимоя қилишда фойдаланиш ҳақида гап кетяпти. КХШТ миллий кучлар вазиятни бошқара олмай қолган, ҳолат урушишга борган, фуқаро ҳаёти ва хотиржамлиги хавф остида қолган, оммавий ўғрилик ва талаш бошланган пайтларда аралаша олади. 2010 йил декабри Минскда бўлиб ўтган нарса – мамлакат ички ишидир”.

Бордюжанинг баёнотини шарҳлаган Замонавий тараққиёт институти (Институт современного развития (ИНСОР) раҳбари Игорь Юргенс жумладан шундай деди: “КХШТ терроризм, экстремизм, ташқаридан туриб ички хавфни туғдириш ҳолларида амалий чора кўриши керак. Масалан, хориждан таъминланаётган исломий террористлар тожикистон территориясига бостириб киряпти, каби”. Унинг фикрича, ташкилотга аъзо давлат раҳбари КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилса, Конституцион тузумига хавф туғилаётган давлатдаги конфликтга КХШТ қуролли кучлари аралаша олади. ИНСОР вакили деди: “Лукашенко ҳодисаси биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам эмас”. Яна шуларни илова қилди: “Халқ қўзғолонларини бостириш КХШТ давлатлари шартномасининг моҳият ва кайфиятига зиддир”.

Белоруссиядаги россия элчихонаси маслаҳатчиси Владимир Марчуков, Белорус ҳукумати ҳар қанақанги “араб баҳори”ни бартараф қила олиш кучига эга эканлик фикрини билдирди. Лукашенконинг КХШТга аризаси “Белоруснингмуҳимлиги ва унинг лидери халқаро аҳамиятга эга” эканлигини кўз-кўз қилишдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблашини айтди.

Марчуков яна: “Мамлакат ичкарисида Лукашенкога ҳуч ир нарса хавф туғдирмайди. Иккинчи Миср ёки Ливия бу ерда бўлмайди. Шароитлар ўта хилма-хил… Халқ 1991 йил СССРдан қандай ажрабчиққан бўлса, ўшандай: бой эмас-у, таъминланган. Бир маромдаги кольхозча ҳаёт. Отахон-Батька ҳамма учун ўзи ўйлайди, ўзи ҳукм чиқаради. Аҳолининг кўпига мана шуниси қулай”.

Хабар қилинганидек, Белоруссия ТИВ бошчиси Сергей Мартинов 3 сентябрь Душанбедаги МДҲ саммитида иштирок этмаган Лукашенко, ноябрь охиридаги Иттифоқдош давлатлар Олий советида ва декабрдаги КХШТ саммитида Россия президенти Дмитрий Медведов билан учрашишликни режалаштирган.

Ўткир Расул

AAT Матбуот Бўлими